“МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ” ФАНИДАН ЯКУНИЙ ТЕСТ САВОЛЛАРИ.
Қайси вариантда таълим иборасига тўғри таъриф берилган?
а)* билим бериш, малака ва кўникма ҳосил қилиш жараёни, кишини
ҳаётга, меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси;
б) оламнинг зарур хусусиятлари ҳақидаги ахборотлар мажмуи;
в) инсонларнинг ўрганиш қобилиятини ривожлантириш;
г) фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифаларини ўргатувчи ўқув жараён;
2. Ўқитиш жараёнининг шакллари, усуллари, тамойиллари, мазмуни педагогиканинг қайси қисмида ўрганилади?
А)Методика.
Б)Касбий педагогика.
*в)Дидактика.
Г)Педагогика.
3. Таълим методлари уларнинг хусусиятлари ва имкониятларни педагогиканинг кайси тармоғи ўрганади?
*а)Методика.
Б)Касбий педагогика.
В)Дидактика.
Г)Педагогика
4. Қайси тамойил талабаларга ўрганиш учун илмий жиҳатдан асосланган, амалда синаб кўрилган маълумотлар берилишини талаб этади?
а)фаоллик тамойили;
б)дидактик редукция тамойили;
*в)илмийлик тамойили;
г)ўқитишнинг тарбияловчи тамойили;
5. Модул иборасига қайси вариантда тўғри таъриф келтирилган?
а) дастурлаштирилган ўқув материалининг ўқитувчи ёрдамида
бошқариладиган ўзлаштириш;
*б)ўқув материалининг мантиқан , мазмунан тугалланган бирлиги;
в)талабаларнинг ўз-ўзини назорат қилишлари бажариладиган жараён;
г)ўқув материалини қадамлаб берувчи технологик жараён;
6. Қайси тамойил талабани субъект даражасига кўтаради?
*а)фаоллик тамойили;
б)дидактик редукция тамойили;
в)илмийлик тамойили;
г)ўқитишнинг тарбияловчи тамойили;
7. Қайси тамойил ахборотни қисқартириш ва лўнда бўлишини талаб этади
а)фаоллик тамойили;
*б)дидактик редукция тамойили;
в)илмийлик тамойили;
г)ўқитишнинг тарбияловчи тамойили;
8. Ўқитишнинг кўргазмали методларига киради?
*А) намойиш қилиш, расмлар, иллюстрация
Б) машқ қилдириш.
В) тушунтириш.
Г) сухбат.
Do'stlaringiz bilan baham: |