Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахсларга
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 114-моддасининг 3-қисми
- Субъектив томондан
- Касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслик
- Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик
- ЖК 116-моддасининг 2-қисми
- ЖК 116-моддасининг 3-қисми
- ЖК 116-моддасининг 4-қисми
Ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахсларга қуйидагилар киради:
t шифокор-акушер ва гинекологлардан ташқари барча тоифадаги шифокорлар, яъни олий тиббий маълумотга эга бўлган шахслар; t ўрта тиббий маълумотга эга бўлган шахслар (акушерлар, ҳамшира ва ҳоказолар); t тиббиёт касбига мутлақо алоқаси бўлмаган ҳар қандай бошқа шахслар; 12. Ҳомила тушириш охирги зарурат бўлган ҳолларда, масалан, ҳомиладор аёлнинг ҳаётига чинакам хавф туғилган ҳолатнинг олдини олиш учун унинг ҳомиласи даволаш муассасаларидан ташқаридан ёки тиббий нуқтаи назарга зид белгилар мавжуд бўлганда туширилган бўлса, ёхуд ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, жиноий ҳомила тушириш учун жавобгарлик истисно этилади. 13. Ҳомиласини ўзи сунъий равишда туширган ёки уни ўзгалар ёрдамида жиноий равишда туширтирган аёл, ЖК 114-моддаси бўйича жиноят субъекти бўла олмайди. 14. Ҳомилани тушириш натижасида: а) жабрланувчининг ўлими юз берса; б) бошқа оғир оқибатлар вужудга келса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 114-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади. 15. Жиноий равишда ҳомила тушириш натижасида пайдо бўлган бошқа оғир оқибатларга: баданга оғир шикаст етказиш билан жабрланувчининг соғлиғига зарар етказилиши (масалан, бола туғиш қобилиятидан маҳрум бўлиш, бачадонни кўчириш, руҳий фаолиятининг бузилиши ва бошқалар)ни киритиш лозим. 16. Айбдорнинг қилмишларини ЖК 114-моддаси 3-қисми бўйича квалификация қилиш учун содир этилган жиноий равишда ҳомила тушириш билан жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқиши ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш лозим. Жиноят субъектининг бундай оқибатларга нисбатан айби эҳтиётсизликда ифодаланади. 17. Агар жиноий равишда ҳомила туширишни содир этган айбдорда жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига нисбатан тўғри ёки эгри қасд мавжуд бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида жиноий ҳомила тушириш ва қасддан одам ўлдириш ёки қасддан баданга оғир шикаст етказиш сифатида квалификация қилиниши лозим. 115 - м о д д а. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш, агар ҳомила сунъий туширилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 1. Жиноят объекти ҳомилдор аёлнинг ҳаёти ва соғлиғидир. 2. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш натижасида, аборт кўринишидаги оқибат келиб чиқса, мазкур ҳодиса жиноятнинг объектив томонини ташкил этади. 3. Мажбурлаш деганда, аёлнинг ихтиёрига хилоф тарзда сунъий равишда унинг ҳомиласини туширишга ҳар қандай йўл билан тазйиқ ўтказишни тушуниш керак. Мажбурлаш куч ишлатишда, никоҳ ёки жинсий муносабатларини тўхтатиб қўйиш, моддий ёрдам кўрсатишдан маҳрум этиш ва ҳоказоларда ифодаланади. 4. ЖК 115-моддаси бўйича фақат жиноий бўлмаган ҳомила туширишга мажбурлаш ҳолатлари квалификация қилинади. Айбдор далолатчилик қилиб аёлни жиноий ҳомила туширишга мажбур этаётганлигини билса, унинг ҳаракати ЖК 28 ва 114-моддалари бўйича жиноий ҳомила туширишда иштирокчилик сифатида квалификация қилиниши керак. 5. Ушбу жиноят ҳомиладорлик сунъий тарзда тўхтатилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади топилади. Агар ҳомилани тушириш содир этилмаса, лекин ҳомила туширишга мажбурлаш содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 115-моддасига мувофиқ аёлни жиноий бўлмаган ҳомила туширишга мажбурлаш суииқасд сифатида квалификация қилинади. 6. Агар айбдор аёлни ҳомила туширишга мажбур этиб, унинг соғлиғига зарар (масалан, баданга енгил, ўртача оғир ёки оғир шикаст) етказса, субъектнинг ҳаракатлари ЖК 115-моддаси ва ҳомиладор аёлнинг баданига тегишли оғирликдаги шикаст етказганлик учун жавобгарликни назарда тутадиган моддага мувофиқ квалификация қилиниши керак (ЖК 104, 105 ёки 109-моддаси). 7. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасддан содир этилади. Мотив ва мақсад квалификацияга таъсир қилмайди. 8. Жиноят субъекти – аёлнинг ҳомиладор бўлишига сабабчи 16 ёшга тўлган эркак ва жабрланувчининг ҳомиласини туширишдан манфаатдор бўлган бошқа ҳеч қандай шахс бўлиши мумкин. 9. Агар айбдор ундан ҳомиладор бўлган аёлни ҳомилани туширишга мажбурласа ва аёлнинг 16 ёшга тўлмаганлиги аниқланса, у ҳолда айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 115 ва 128-моддалари (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) бўйича жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши керак. 116 - м о д д а. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказишига сабаб бўлса, - уч йилгача муайян хуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланди. Қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, - уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлса, - уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар эҳтиётсизлик орқасида: а) одамлар ўлимига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти инсон ҳаёти ва соғлиги ҳисобланади. 2. Мазкур модданинг 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони шахснинг ўз касбини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаганлиги бўлиб, ушбу қилмиш натижасида жабрланувчи ўртача оғир ёки оғир тан жароҳатлари олиши мумкин. 3. Касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслик – бу шахснинг ўз касб мажбуриятлари доирасига кирадиган амалларни бажариши лозим ва шарт бўлган ҳолатларда бажармаганлигидир. 4. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик шахснинг бажариши шарт бўлган мажбуриятларни расмий ижро этиб, пухта ёки тўлиқ бажармаганлиги билан изоҳланади. 5. Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслиги ёхуд лозим даражада бажармаслиги фақат бир мартагина содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликда намоён бўлиб қолмай, балки узоқ муддат давомида қилинган ҳаракатсизликда ёки қатор ҳаракатларни лозим даражада адо этмасликда акс этиши мумкин. 6. ЖК 116-моддасининг 1-қисми бўйича жиноятни тугалланган деб квалификация қилишнинг зарур шарти баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш шаклидаги оқибатнинг келиб чиқишидир (ЖК 104, 105-моддаларининг шарҳига қаранг). Жиноятни ЖК 116-моддасининг 1-қисми бўйича квалификация қилиш учун шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслиги ёхуд лозим даражада бажармаслиги ва баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш шаклидаги оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш муҳим ҳисобланади. Бундай сабабий боғланиш мавжуд бўлмаса, айбдорнинг ҳаракатларини мазкур модда бўйича квалификация қилиб бўлмайди. 7. Жиноят субъектив томондан қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилган бўлиши мумкин. ЖК 116-моддасида назарда тутилган оқибатларга айбдорнинг субъектив муносабати эҳтиётсизликда ифодаланади. 8. 16 ёшга тўлган, муайян касб мажбуриятларига эга бўлган ҳар қандай шахс жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин. 9. Врач қонунга мувофиқ ёхуд махсус қоидаларга кўра касалга ёрдам бериши зарур бўлса ва лекин узрли сабабларсиз ёрдам кўрсатмаганлиги беморнинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етишига олиб келса, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 116-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиш зарур. Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, тиббиёт ва фармацевтика хо-димлари фуқароларга йўлда, кўчада, бошқа жамоат жойларида ва уйда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишга мажбурдирлар. Бу тоифага врачлар, акушерлар ва бошқа тиббиёт ходимлари киради. Махсус қоидалар билан зиммаларига муайян шароитларда касалларга ёрдам кўрсатиш мажбурияти юклатилган шахслар ҳам жиноят субъекти бўлишлари мумкин. Мазкур шахслар тоифасига милиция, ёнғиндан муҳофаза қилиш, қутқарув хизмати ходимлари ва бошқалар киради1. 10. ЖК 116-моддаси 2-қисмига кўра жавобгарликка тортиш учун беморга узрли сабабсиз ёрдам кўрсатмаслик зарурий белги ҳисобланади. Врачнинг ёки зиммасига ёрдам кўрсатиш мажбурияти юклатилган бошқа шахснинг касаллиги, ёрдам кўрсатишга монелик қиладиган бошқа объектив тўсиқлар, масалан, табиий офат, охирги зарурат ҳолати, дори-дармонларнинг мавжуд бўлмаслиги ва бошқалар узрли сабаблар ҳисобланади. Сабабнинг узрли-узр-сизлигини аниқлаш ҳар бир ҳолатда ишнинг барча шароитларини инобатга олган ҳолда суд томонидан ҳал этилади. 11. Касби юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд қонунга ёинки махсус қоидаларга кўра ёрдам бериши шарт бўлган шахснинг узрли сабабларсиз ёрдам кўрсатмаганлиги натижасида инсоннинг ўлими юз берган ҳолларда, шахснинг қилмиши ЖК 116-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади. Бундай ҳолатларда айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 102-моддаси бўйича эҳтиётсизлик орқали одам ўлдирганлик учун қўшимча квалификация қилиниши талаб этилмайди. 12. Агар айбдорнинг қилмишлари оқибатида одамлар қурбон бўлса ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, мазкур ҳаракатлар ЖК 116-моддасининг 4-қисми бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling