Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet18/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Одамларнинг қурбон бўлиши деганда, икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлими тушунилади.
Бошқа оғир оқибатларга икки ёки ундан ортиқ шахсга оғир тан жароҳати етказиш, кўп сонли инсонларга юқумли касаллик юқтириш киради.
117 - м о д д а. Хавф остида қолдириш
Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қи­лиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, башарти, айбдор бундай аҳволдаги шахсга ёрдам бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлса ёхуд айбдорнинг ўзи жабрланув­чини хавфли аҳволга солиб қўйган ва бу ҳол баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келса, -
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, -
олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилдан озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Жиноят объекти – ўзининг соғлиғи ҳақида қайғура олиш имкониятидан маҳрум бўлган инсоннинг соғлиғи ва ҳаёти ҳисоб­ланади.
2. Объектив томондан хавф остида қолдириш ҳаракатсиз­ликда, яъни айбдор ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳ­рум бўлган, ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган шахсга ёрдам беришга мажбур ва ёрдам бериш имкониятига эга бўла туриб ёхуд унинг ўзи жабрланувчини ўртача оғир ёки оғир шикаст етка­зилиши хавфи остида қолдирган бўла туриб, унга ёрдам кўрсатмасликда, шахсни қутқариб қолиш чораларини кўрмас­ликда ифодаланади. Шахснинг бундай ҳолати унинг ёшлиги, кексалиги, ночорлиги, беморлиги, майиблиги ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.
3. ЖК 117-моддасининг 2-қисмига оид жавобгарликнинг за­рурий шарти айбдорнинг жабрланувчига ёрдам кўрсатишга маж­бурлиги ва унда шундай имкониятнинг мавжудлигидир. Бундай мажбурият шахснинг мансаб лавозими, касби, оила-никоҳ муносабатлари ва ҳоказолардан келиб чиқиши мумкин: қутқа­рувчининг касби, онанинг ўз фарзанди ҳақида қайғуриш мажбурияти ва ҳоказо.
4. Шахснинг жабрланувчига ёрдам беришга мажбур бўлмаган ҳолатда, унинг ўзи жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғини хавф остида қолдириши ҳам мазкур жиноят таркибини ташкил этади. Бундай вазиятлар сузишни билмайдиган шахсни сувга итариб юбориш, автотранспорт воситаси билан жабрланувчини босиб кетиш ва ҳоказолар натижасида юзага келиши мумкин.
5. Айбдорда жабрланувчига ёрдам кўрсатишнинг чинакам им­конияти мавжуд бўлган ёки у ўз мавқеига кўра ёрдам кўрсатишга мажбур бўлган ҳоллардагина айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 117-моддаси бўйича жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
6. ЖК 117-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят баданга етказилган ўртача оғир ёки оғир шикаст кўринишидаги оқибатларни келтириб чиқарган ҳолатларда тугалланган деб то­пилади (ЖК 104, 105-моддаларининг шарҳига қаранг).
7. Субъектив томондан, хавф остида қолдириш фақат қас­ддан содир этилиши мумкин.
8. Қуйидагилар жиноят субъекти бўлиши мумкин:
¨ эгаллаб турган лавозими ёки мавқеига кўра ёрдамга муҳтож бўлган шахсга ғамхўрлик қилиши шарт бўлган шахс;
¨ жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғини хавф остига қўйган шахс.
9. Мазкур моддада кўзда тутилган хавф остида қолдириш ва келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш жиноятни ЖК 117-моддаси бўйича квалификация қилишнинг зарурий шар­тидир.
10. Ҳаёт учун хавфли ҳолатда қолдириш оқибатида шахс ўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 117-моддаси 2-қисми бўйича ква­лификация қилиниши лозим.
11. Хавф остида қолдириш одамларнинг қурбон бўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келганда, айбдорнинг қилмиши ЖК 117-моддаси 2-қисми бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
12. Мазкур моддада кўрсатилган оқибатларнинг субъектив томони тўғри ёки эгри қасд билан ифодаланганда, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш ёхуд қасддан одам ўлдириш учун жавобгарликни назарда тутадиган тегишли моддалар билан ква­лификация қилинади.
IV боб. ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИККА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
118 - м о д д а. Номусга тегиш
Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрла­нувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш, -
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Номусга тегиш:
а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари ушбу Кодекснинг 119-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, -
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Номусга тегиш:
а) шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
б) яқин қариндошга нисбатан;
в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан;
г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
д) оғиp оқибатларга олиб келган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан мaҳpyм қилиш би­лан жазоланади.
1. Жиноятнинг объекти бўлиб жабрланувчининг жинсий эр­кинлиги ёки жинсий дахлсизлиги, яъни алоҳида олинган ҳар бир ҳолда айрим шахсларга нисбатан жинсий эҳтиёж қон­дирилишига ўзининг рухсат бериши ёки рухсат бермаслиги эркинлиги ҳисобланади.
2. Жиноятнинг объектив томони зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилишда ифодаланади.
3. Номусга тегиш тарзидаги жинсий алоқа қилиш деганда, фақат табиий жинсий алоқани, яъни қарама-қарши жинсдан бўлган шахсларнинг қовушишида эркак жинсий аъзосининг аёл жинсий аъзо­сига аёлнинг эркига зид ҳолатда киритилишини тушуниш лозим.
4. Номусга тегишдан жабрланувчи фақат аёл жинсида бўлади ва мазкур жиноят икки (эркак ва аёл) жинсдаги жуфтларнинг ихтиёрий розилиги асосида амалга ошадиган нор­мал жинсий ҳаёт тарзини таъминлайдиган ижтимоий муносабат­ларга тажовуз қилади.
5. Номусга тегиш оргазм (жинсий майл қондирилиши-қонди­рилмаслиги) ёки эякуляция (шаҳват жавҳари тўкилиши-тўкилмаслиги)дан қатъи назар, жинсий алоқа бошланган вақтда­ноқ тугалланган жиноят деб топилади. Объектив томон бажари­лишининг бошланишини кўрсатадиган ҳаракатлар, улар айбдорга боғлиқ бўлмаган вазиятлар туфайли жинсий алоқанинг бошлани­шига олиб келмаган ҳолларда, номусга тегишга суииқасд қилишни вужудга келтириб, ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 118-моддаси­нинг тегишли қисми билан квалификация қилинади. Бундай ҳара­катларга, масалан, кийим-кечакни мажбуран ечиш ёки йиртиб ташлаш, зарба бериш ёки калтаклаш, бўғиш, оғиp қийноққа со­лиш ва жабрланувчининг иродасини букадиган бошқа шунга ўхшаш қилмишлар тааллуқлидир. Жинсий алоқага киришишни талаб қилиш, таклиф қилиш ҳисобланмайди.
6. Агар жабрланувчига нисбатан шахснинг шаъни ва ғурурига дахлдор ҳаракатлар содир этилган бўлса-ю, бироқ айбдорда айни вақтда зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилиш нияти бўлмаса, қилмишни шахсга қарши қаратилган жиноят сифатида квалифи­кация қилиш керак. Масалан, баданга шикаст етказиш, ҳақорат­лаш ва ҳоказо. Бироқ мазкур қилмишни номусга тегишга суииқасд сифатида квалификация қилиб бўлмайди.
7. Башарти шахс зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб ёхуд жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, унинг номусига тегишни истаган бўлса-ю, айни вақтда бундай қил­мишни амалга ошириш имконига эга бўла туриб жинсий алоқани содир этмаса, мазкур қилмиш номусга тегишдан ихтиёрий қайтиш сифатида баҳоланиши лозим.
Шахснинг жинсий алоқани амалга ошириш учун реал им­конияти бўла туриб, онгли равишда, ўз иродаси билан мазкур ҳа­ракатни тўхтатиши ва жабрланувчининг жинсий эркига тажовуз қилишни охирига етказмаслиги номусга тегишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади (ЖК 26-моддаси шарҳига қаранг). Бундай ҳолатда ЖК 26-моддасига мувофиқ, жиноятга тайёргар­лик кўриш ёки суиқасд учун жавобгарлик истисно этилади. Би­роқ, агар жиноятдан ихтиёрий қайтган шахснинг қилмишларида яна бошқа бир жиноят таркиби мавжуд бўлса, шахс ўша ҳара­катлари учун жавобгарликка тортилади. Масалан, баданга шикаст етказиш, ҳақоратлаш, мол-мулкка шикаст етказиш ва бошқалар.
Ихтиёрий қайтишнинг мотиви аҳамиятга эга эмас (раҳм қилиш, жавобгарликдан қўрқиш, ВИЧ инфекциясини юқтириб олиш ҳисси).
8. Номусга тегиш пайтида ишлатиладиган зўрлик жисмоний ёки pуҳий бўлиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling