Бир гуруҳ шахслар деганда, икки ёки ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахслар тушунилади.
Бир неча шахслар томонидан номусга тегиш:
t номусга тегиш икки ёки ундан ортиқ шахснинг иштирокини;
t жабрланувчининг номусига тегишда қатнашган шахсларнинг келишув билан ҳаракат қилганликларини тақозо этади. Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш белгиси билан квалификация қилиш учун номусга тегиш иштирокчиларнинг илгаридан келишиб олганликларининг аҳамияти йўқ (бир гуруҳ шахслар тўғрисида ЖК 29-моддасининг шарҳига қаранг).
Жабрланувчи билан бевосита жинсий алоқа қилган шахс номусга тегишнинг бажарувчиси деб топилиши лозим. Агар номусга тегиш иштирокчилари (ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи) жинсий алоқага бевосита киришмаган, лекин жабрланувчи билан бошқа шахснинг зўрлик билан жинсий алоқа қилишида ёрдам берган бўлса, уларнинг ҳаракатларини бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган номусга тегиш деб квалификация қилиб бўлмайди. Бундай ҳолларда мазкур шахсларнинг ҳаракатларини ЖК 28 ва 118-моддаларининг тегишли қисмлари бўйича квалификация қилиш лозим. Агар шахс номусга тегишни ўн тўрт ёшга етмаганлар ёхуд ўзларининг ақли норасолиги боис жиноят субъекти бўла олмайдиганлар томонидан содир этилишини уюштирган, лекин жабрланувчи билан ўзи шахсан бундай алоқага киришмаган бўлса, шахснинг қилмишларини, ЖК 28-моддасининг 2-қисмида белгиланган қоидаларга кўра, мазкур жиноятнинг бажарувчиси сифатида ЖК 118-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиш зарур (ЖК 28-моддасининг шарҳига қаранг). Агар бевосита бажарувчи сифатида вояга етмаганлар иштирок этган бўлса, ташкилотчи ёки далолатчининг ҳаракатларини вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш тариқасида қўшимча равишда ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилиш керак.
Айбдорлар ўз ҳаракатларини келишиб, бир неча жабрланувчига нисбатан зўрлик ишлатиш, қўрқитиш орқали ёки ожизлигидан фойдаланиб улар билан навбатма-навбат жинсий алоқага Киришган ҳолатларда ҳам номусга тегиш бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб квалификация қилиниши лозим.
20. Ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган номусга тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган. Номусга тегишда ўлдириш билан қўрқитиш оғзаки шаклда (масалан, “ўлдираман”, “осаман”, “заҳарлайман”), деган сўзлар билан ёхуд тушунарли имо-ишора билан қурол ёки жабрланувчини ҳаётдан маҳрум этиши мумкин бўлган бошқа воситаларни кўрсатиб сўзсиз қўрқитишда ҳам ифодаланиши мумкин.
Ўлдириш билан қўрқитиб номусга тегишда, ушбу таҳдидни ижро этиш нияти бор-йўқлиги факти аҳамият касб этмайди.
Ўлдириш билан қўрқитиш жабрланувчининг номусига тегишда унинг қаршилигини синдириш учун қилинган бўлса, бу ҳаракат ЖК 2-қисмининг “г” банди билан квалификация қилинади. Бундай ҳолда ЖК 112-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди. Бироқ, ўлдириш билан қўрқитиш жабрланувчининг номусига тегилгандан сўнг (жабрланувчи индамаслиги ёки ушбу фактни бошқаларга аён қилмаслиги учун) амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 128-моддаси ҳамда башарти номусга тегишни оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, ЖК 118-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиниши лозим.
21. Ўн саккиз ёшга етмаганлиги айбдорга илгаридан маълум бўлган шахснинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилинади. Бундай квалификация учун айбдор ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс билан куч ишлатиб жинсий алоқада бўлаётганлигини аниқ билган бўлиши керак. Агар айбдор жабрланувчининг ташқи қиёфаси, гавдасига, хулқига ва бошқа жиҳатларига қараб унинг ёшини билишда виждонан адашганлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари айбдорга ўн саккиз ёшга кирмаганлиги аён бўлган шахснинг номусига зўрлик ишлатиб тегиш сифатида ЖК 118-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинмаслиги керак.
22. Яқин қариндошнинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисминииг “б” банди бўйича квалификация қилинади.
(Яқин қариндош тушунчаси тўғрисида ЖК Махсус қисмининг VIII Бўлимига қаранг).
Шу муносабат билан эрнинг ўз хотини билан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки ожизлигидан фойдаланиб жинсий алоқа қилиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “б” банди бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
23. Оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан содир этилган номусга тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “в” банди бўйича қуйидаги ҳолларда квалификация қилинади:
t агар номусга тегиш оммавий тартибсизликлар жараёнида содир этилган бўлса;
t номусга тегиш мазкур тартибсизликлар келиб чиққан жойда содир этилганда;
t оммавий тартибсизликлар иштирокчиси бўлган шахслар томонидан содир этилганда.
Номусга тегиш оммавий тартибсизликларнинг бевосита ташкилотчиси ёки фаол иштирокчиси томонидан содир этилганда уларнинг қилмишларини ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “в” банди ва ЖК 244-моддаси билан жиноятлар мажмуи тарзида квалификация қилинади.
24. Ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган номусга тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “г” банди бўйича квалификация қилинади.
(Ўта хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг).
Номусга тегишни ўта хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган деб баҳолаш учун айбдор номусга тегиш жиноятини содир этгунига қадар қонун бўйича ўта хавфли рецидивист деб топилганлигини аниқлаб олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |