Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet26/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар жинсий аъзоларини очиб кўрса­тишда, ўн олти ёшга тўлмаган шахслар олдида жинсий алоқа қи­лишда ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришда, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларни шаҳвоний ҳаракатларга ўрга­тишда, порнографик фильмлар, уларнинг тасвирларини кўрса­тишда ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин. Шундай қилиб, уят­сиз-бузуқ ҳаракатлар деб, шаҳвоний моҳиятга эга ҳар қандай қилмишларни аташ мумкин. ЖК 128-моддаси бўйича жазолана­диган қилмиш – ўн олти ёшга тўлмаган шахслар билан жинсий алоқа қилиш, ғайритабиий усулда жинсий эҳтиёжни қондириш бундан мустаснодир.
5. Жиноят уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиш вақти­дан бошлаб тугалланган ҳисобланади, бунда айбдорнинг ўн олти ёшга тўлмаган шахсни йўлдан уриш ниятига етган ёки етмаганли­гининг аҳамияти йўқ.
6. Шахснинг ҳаракатларини ЖК 129-моддаси бўйича квали­фикация қилиш учун айбдор жабрланувчининг ўн олти ёшга тўлмаганлигини олдиндан билганлигини аниқлаб олиш зарур. Агар айбдор жабрланувчининг ёши хусусида виждонан адашган бўлса-ю, жабрланувчининг ёшини ўн олти ёшдан ошган деб ўйласа, у ҳолда Жиноят кодекси 129-моддасига кўра жавобгарлик истисно этилади.
7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади.
8. Ҳар икки жинсга мансуб бўлган ва ўн олти ёшга етган шахслар жиноят субъекти бўлишлари мумкин. Бироқ вояга етмаган шахсларнинг ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан уят­сиз-бузуқ ҳаракатлари учун уларнинг жиноий жавобгарлиги ма­саласини ҳал қилишда судлар қонун ҳар икки жинсдаги ўсмирларнинг нормал жисмоний ва руҳий ривожланишини муҳо­фаза этишга қаратилганлигини инобатга олишлари керак. Шу боис ҳар бир муайян ҳолатда ҳар икки жинсга мансуб бўлган вояга етмаганларнинг ёшларидан, уларнинг шахсини изоҳлайдиган маълумотлардан, вужудга келган оқибатлар ва ишнинг бошқа вазиятларидан келиб чиқиб, судлар вояга етмаган айбдорга нисбатан жиноий жазо чораларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини, мажбурлов чораларини қўллаш имкониятини муҳо­кама қилиши лозим.
9. Агар айбдор уятсиз-бузуқ ҳаракатларни зўрлик ишлатиб ёхуд қўрқитиб содир этган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 129-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиниши зарур.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling