Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- объекти
- Порнографик нарсаларни тайёрлаш деганда
- Субъектив томондан
- Фоҳишахона ташкил қилиш ва сақлаш
Зўрлик ишлатиш деганда, калтаклаш, дўппослаш, баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказишни тушуниш лозим.
Жабрланувчи баданига оғир шикаст етказилган ҳолатларда айбдорнинг ҳаракатларини жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши керак (ЖК 129-моддаси 2-қисми ва ЖК 104-моддаси). (Қўрқитиш тушунчаси тўғрисида ЖК 118-моддасининг шарҳига қаранг.) 10. Агар уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этишда айбдор жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб жинсий алоқа қилиш ёки ғайритабиий усулда жинсий эҳтиёжни қондириш учун зўрлик ишлатган ёки қўрқитган, лекин у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра мақсадига эришмаган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 118-моддасининг 3-қисмига мувофиқ ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш ёки ЖК 25-моддаси 2-қисми ва 119-моддасининг 3-қисми бўйича жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим. 11. Баъзи ҳолларда 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда зўрлик ишлатиб қондиришдан олдин содир этилади. 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этгандан кейин айбдор жинсий зўрлик ишлатган ҳолларда, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 129-моддасининг 2-қисми ва тегишли равишда ЖК 118-моддасининг 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиниши лозим. 12. Жабрланувчининг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга маълум бўлган ҳолатда уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 129 ва 128-моддалари билан квалификация қилинади. 13. ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “а” банди, ЖК 118-моддаси 4-қисмининг “а” банди, ЖК 119-моддаси 3-қисмининг “а” банди, ЖК 119-моддаси 4-қисмида кўзда тутилган жиноятларни ЖК 129-моддасининг 2-қисмида кўзда тутилган жиноятлардан ажратиб олишда шуни назарда тутиш керакки, айбдор бузуқ ҳаракатлар содир этишда зўрлашни содир этиш ёки шаҳвоний эҳтиёжини куч ишлатиб қондириш мақсадини кўзламайди, балки ҳирсий кўринишдаги бузуқ ҳаракатларни содир этади ва улар айбдор шаҳвоний эҳтиёжларини қондиришга қаратилмаган бўлиб, 16 ёшга тўлмаган шахсларни йўлдан уриш мақсадини кўзлайди. 130 - м о д д а. Порнографик нарсаларни тайёрлаш ёки тарқатиш Намойиш қилиш ёки тарқатиш мақсадида порнографик нар-саларни тайёрлаш, шунингдек, уларни йигирма бир ёшга тўлма-ган шахслар ўртасида намойиш қилиш ёки тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган модда Жиноят қонунига 1923 йил 12 октябрдаги “Порнографик маҳсулот тарқатиш ва савдо қилишга қарши кураш тўғрисида”ги Женева Конвенцияси асосида киритилган. 1923 йилги Женева Конвенцияси қуйидаги қилмишларни жиноят туркумига киритади: сотиш, тарқатиш ва оммавий кўргазма қилиш мақсадида порнографик маҳсулотларни тайёрлаш ва сақлаш; бундай маҳсулотларни олиб кириш, ташиш, олиб чиқиш, муомалага киритиш, порномаҳсулотлар билан савдо қилиш, тарқатиш, ижарага бериш; мазкур маҳсулотларни топиш мумкин бўлган йўлларни аниқлаш ёки овоза қилиш. 2. Жиноят объекти жамоат тартиби ва жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ нормаси ҳисобланади. 3. Жиноятнинг объектив томони намойиш қилиш мақсадида порнографик нарсаларни тайёрлаш ёки тарқатиш, шунингдек, худди шундай ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин йигирма бир ёшга тўлмаган ёшларга порнографик маҳсулотларни намойиш қилишда ифодаланади. 4. Порнографик нарсаларни тайёрлаш ёки тарқатиш учун жиноий жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик кодексининг 189-моддасида назарда тутилган маъмурий жазо чоралари қўлланилгандан сўнг содир этилган жиноят учун қўлланилади. 5. Шаҳвоний муносабатларни, эркак ёки аёл жинсий аъзоларини қўпол, ғайритабиий, сурбетларча, ҳаёсизлик билан ёки бузуқ кўринишда тасвирлайдиган асарлар, босма нашрлар, расмлар ва бошқа ҳар қандай буюмлар порнографик нарсаларга тааллуқлидир. Интим муносабатлар ва баданларнинг очиқлиги қўпол равишда, уятсизларча ёхуд табиий шаклда тасвирланмаган буюмлар порнография эмас, балки эротик асарлар деб аталади. Материал ёки предметларнинг порнографик характерга эга эканлигини аниқлаш учун кинотанқид, психология, сексопатология, юриспруденция ва бошқа соҳалардаги махсус мутахассислар иштирокида комплекс экспертиза тайинланиши лозим бўлади. 6. Порнографик нарсаларни тайёрлаш деганда, уларни яратиш, ишлаб чиқариш, ёзиш ва ҳоказолар билан бирга уларни техник тайёрлаш (кўпайтириш, босиб чиқариш, монтаж қилиш, ёзиш, тасвирга кўчириш ва ҳоказолар)ни ҳам тушуниш лозим. 7. Порнографик нарсалар намойиш этиш ёки тарқатиш мақсадида тайёрланган ҳоллардагина жиноят таркиби мавжуд бўлади. 8. Тарқатиш деганда, порнографик буюмларни ҳеч бўлмаганда, бир шахсга бериб қўйиш, жўнатиш, сотиш, совға қилиш ту-шунилади. Тарқатиш усули квалификация учун аҳамият касб эт-майди. Эр-хотинларнинг бир-бирига порнографик предметларни тарқатиши жиноят таркибини ҳосил қилмайди. 9. Намойиш этиш деганда, порнографик буюмларнинг мазмуни билан ҳеч бўлмаганда бир кишини ҳар қандай усул (масалан, видеофильм намойиш этиш, кинофильм, суратлар, слайдлар (тасвир туширилган кадрлар), порнографик асарларни ўқиш ва ҳоказолар) билан таништириш тушунилади. 10. Порнографик нарсаларни намойиш қилиш ёки тарқатиш мақсадида уларни тайёрлаш ёхуд порнографик буюмларни йигирма бир ёшга етмаган шахслар ўртасида намойиш қилиш ёки тарқатиш вақтидан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. 11. Порнографик нарсалар йигирма бир ёшга кирган шахслар ўртасида намойиш этилган ёки тарқатилган ҳолларда жиноят таркиби мавжуд бўлмайди. 12. Порнографик нарсаларни намойиш этиш ёки тарқатиш мақсадидан холи ҳолатларда сақлаш жиноят ҳисобланмайди . 13. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. 14. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади. 131 - м о д д а. Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш Фоҳишахона очиш ёки сақлаш, шунингдек, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда; б) такроран, хавфли рецидивист ёки ушбу Кодекснинг 135 ёки 137-моддаларида назарда тутилган жиноятларни илгари содир этган шахс томонидан содир қилинган бўлса, - олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти ижтимоий одоб-ахлоқ ва фуқаролар соғлиғи ҳисобланади. 2. Жиноят объектив томондан бузуқлик уяси бўлмиш фоҳишахона очиш ёки сақлаш, шунингдек, тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилишда ифодаланади. 3. Фоҳишахона – бу мижозларнинг жинсий алоқа қилишлари ёки уларнинг ғайритабиий усулда ўз жинсий эҳтиёжларини қондиришлари учун шароит яратишга мўлжалланган махсус жиҳозланган ҳар қандай жой (уй, дала ҳовли, хонадон, ҳаммом, сауна, меҳмонхона ва бошқалар). Ўз мижозларининг шаҳвоний эҳтиёжларини муттасил равишда қондириш учун фойдаланиладиган ҳар қандай жойни фоҳишахона деб топиш мумкин. Фоҳишахонанинг зарурий белгиси – ўзининг жинсий эҳтиёжларини маълум бир ҳақ эвазига қондириш мақсадида одамларнинг мунтазам равишда бориб туриши тушунилади. Алоҳида хонадон (квартира), уй, дала ҳовли, чўмилиш хонаси (сауна)даги муайян жой, ёрдамчихона ва бошқалар фоҳишахона хизматини ўташи мумкин. 4. Фоҳишахона ташкил қилиш ва сақлаш деганда, уйни қидириб топиш, уйни жиҳозлаш (мебеллар танлаш, идиш-товоқлар олиш ва ҳоказо), унинг ишлаши учун керакли шароит яратиш, фоҳишахонанинг узоқ муддат ишлаши учун ёрдам бериш, хизмат кўрсатувчилар, қўриқчилар, ҳайдовчилар ёллаш ва ҳоказоларни тушуниш лозим. 5. Шарҳланаётган жиноятни одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллашдан фарқлаш керак (ЖК 135-моддаси). Фоҳишалар фоҳишахонага алдовсиз жалб қилинадилар, яъни улар бировларнинг жинсий эҳтиёжларини қондиришларини англаб етадилар, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 135-моддасига кўра квалификация қилиш учун жабрланувчиларнинг алданиши зарурий белги ҳисобланади. Фоҳишахонани сақловчи бошқа шахсларни улардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдов йўли билан ёлласа, унинг ҳаракатлари ЖК 131 ва 135-моддаларига кўра жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади. 6. Қўшмачилик қилиш шаҳвоний жуфтларни қидириб топиш ёки муайян шахслар ўртасида жинсий алоқалар ёхуд ғайритабиий усулда жинсий эҳтиёжларни қондириш учун ёрдам беришдан иборатдир. 7. Фоҳишахона ташкил қилиш ёки уни сақлашни таъминлашга қаратилган, ғаразли ёки бошқа тубан ниятдаги ҳаракатлар амалга оширилган ёхуд шаҳвоний эҳтиёжини қондирадиган жуфтларни қидиришга оид хизмат кўрсатиш вақтидан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. 8. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Субъектив томоннинг зарурий белгиси – ғаразли мотив ёки бошқа паст мақсадлар бўлиши мумкин. 9. Айбдорнинг қилмишлари ғаразли ёки бошқа паст мақсадларда содир этилган ҳолатларда ЖК 131-моддаси бўйича баҳоланиши лозим. Ғаразли ёки бошқа паст мақсадлар (мансабпарастлик, ўч, хушомадгўйлик, лаганбардорлик ва ҳоказолар) таҳлил этилаётган жиноят таркибининг зарурий белгисидир. 10. Ушбу жиноятнинг субъекти ҳар қандай 16 ёшга тўлган фоҳишахона ташкилотчиси ёки эгаси бўлиши мумкин. Хизмат кўрсатувчи ходимлардан бўлган шахслар (шофёр, қўриқчи) ва фоҳишахонада ишловчи бошқалар жиноят иштирокчиси бўлиши мумкин. Фоҳишахоналарга ташриф буюриш жиноят ҳисобланмайди, фоҳишалар маъмурий жавобгарликка тортилади (МЖТК 190-моддаси). 11. Агар, айбдорнинг қилмишлари, агар вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда, такроран (ЖК 32-моддаси шарҳига қаранг), хавфли рецидивист (ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг) ёки илгари ЖК 135-моддасида ёки ЖК 137-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, бундай ҳаракатлар ЖК 131-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. 12. Шаҳвоний ҳаракатлар билан шуғулланиш учун алоҳида хона ажратиб берган шахсда ғаразли ёки бошқа паст ниятлар мавжуд бўлмаса, жиноят ҳисобланмайди. 132 - м о д д а. Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш Давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling