Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- объекти
- Қабр устидаги нарсалар
- Mypдани таҳқирлаш
- Субъектив томондан
- Одамларни ёллаш деганда
Бошқа паст ниятларга мансабпарастлик, лаганбардорлик, ошна-оғайнигарчилик ва ҳоказолар тааллуқлидир.
(Такроран тушунчаси тўғрисида ЖК 32-моддасининг шарҳига қаранг. Хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг.) 6. Жиноят субъектив томондан тўғри қасддан содир этилади. Айбдорнинг ҳаракатини ЖК 133-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилиш учун қилмишнинг ғаразли ёки бошқа паст ниятларда содир этилгани зарурий белги ҳисобланади. 7. 16 ёшга тўлган шахс жиноят субъекти ҳисобланади. 134 - м о д д а. Қабрни таҳқирлаш Қабрни ёки мурдани таҳқирлаш, шунингдек, мурдадаги, қабр устидаги ёки ичидаги нарсаларни олиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жамиятда мавжуд бўлган одоб-ахлоқ қоидалари жиноят объекти ҳисобланади. 2. Объектив томондан жиноят қабрни ёки мурдани таҳқирлашда, шунингдек, мурдадаги, қабр устидаги ёки ичидаги нарсаларни олишда ифодаланади. 3. Қабр мурданинг хоки ва у билан бирга дафн этилган нарсалар (кийим-кечаклар, буюмлар ва ҳоказолар) кўмилган жойдир. 4. Қабр устидаги нарсалар деганда, қабр ва унинг устига қўйилган ёдгорлик тоши, девори, гуллар, гулчамбарлар ва бошқаларни тушуниш керак. 5. Қабрни таҳқирлаш қабр устидаги тошларни, ёдгорликларни, яшил ўсимликлар ва гулларни топташ, деворларни, тўсиқларни синдириш, уларга зарар етказиш, бузиш, сурбетларча ёзувлар битиш, майитга ҳурматсизлик муносабатини ифодаловчи бошқа хатти-ҳаракатлардан иборат. 6. Mypдани таҳқирлаш кўмилган жасадни ёки унинг айрим аъзоларини қабрдан чиқариб ташлаш, унинг қиёфасини бузиш, мазаҳ қилишдан иборат хатти-ҳаракатлардир. 7. Мурдадаги, қабрдаги ёки унда кўмилган буюмларни ажратиб олиш қабрни таҳқирлаш усулларидан бири бўлиб, у яширин ёхуд ошкора равишда мазкур буюмларни қўлга киритишдан иборат бўлади. 8. Қабр ёхуд мурдани таҳқирлаш вақтидан бошлаб, қабрдаги, мурдадаги ёхуд у билан бирга кўмилган нарсалар олинган ҳолатларда эса айбдор шахснинг мазкур нарсалардан фойдаланиши ёки уларни ўзиники қилиб олиши вақтидан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. 9. Қабрни таҳқирлаш жамиятда қабул қилинган қоидаларга қасддан менсимаслик билан муносабатда бўлиш орқали ифодаланади қилмишни ЖК 134 ва 277-моддаларининг тегишли қисмларига мувофиқ квалификация қилиш зарур. 10. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноятни содир этиш сабаби жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди. 11. Ўн олти ёшга тўлган шахс жиноят субъекти ҳисобланади. VI боб. ШАХСНИНГ ОЗОДЛИГИ, ШАЪНИ ВА ҚАДР-ҚИММАТИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР 135 - м о д д а. Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш Шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллаш - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, - беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат бундай шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш мақсадида содир этилган бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қиммати ҳисобланади. 2. Жиноят объектив томондан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллашда ифодаланади. 3. Одамларни ёллаш деганда, муайян мақсадга мувофиқ келадиган одамларни излаб топиш ва улар билан оғзаки ёки ёзма равишда фаолият билан шуғулланиш тўғрисидаги шартнома тузиш тушунилади. Одамларни ёллаш турли усулда (катта иш ҳақи, моддий бойликлар, маълум имтиёзлар, қулай шароитлар эвазига) амалга оширилади. 4. Одамлардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш алдов йўли билан содир этилган ҳолатлардагина ЖК 135-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқади. Алдов муайян фаолият билан шуғулланишга розилик олиш мақсадида битим тузиш учун ёлловчининг зарур бўлган вазиятлар тўғрисида била туриб ёлғон хабарлар бериши ёки яшириши ёки сўзламаслигини тақозо этади. 5. Жиноят ёлловчи ва тегишли шахс ўртасида ёллаш мақсадида битим (оғзаки, шартнома тарзидаги ёзма битим ва ҳоказолар) тузилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 6. Шарҳланаётган жиноят таркиби учун муқаррар мақсад – ёлланган шахслардан шаҳвоний ёхуд бошқача мақсадларда фойдаланишдир. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling