Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet31/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Шаҳвоний фойдаланиш деганда, шахсни шундай аҳволга тушириб қўйиш тушуниладики, унда ёлланган шахс ёлловчининг хоҳишига кўра тартибсиз жинсий алоқаларга киришишга ёки кимларнингдир жинсий эҳтиёжларини ғайритабиий усулда қон­диришга ёхуд уларнинг истаги билан бошқача шаҳвоний ҳаракат­ларни бажаришга мажбур бўлади.
Бошқача фойдаланиш – бу жабрланувчини ёлловчининг хоҳишига кўра муайян фаолият билан шуғулланишга мажбур этилган ҳолатдир.
7. Ёлланган аёллар ёлловчининг хоҳишига кўра жинсий алоқага кириб, кимларнингдир жинсий эҳтиёжларини ғайрита­биий усулда қондирган ҳолатларида айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 135 ва 121-моддаларига биноан аёлни жинсий алоқага ки­ришга мажбур этиш сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квали­фикация қилиш лозим.
Агар ёлланган аёл шаҳвоний зўрликка дуч келса, айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖКнинг 135-моддаси ва ЖК 118-моддаси ёки ЖК 119-моддаси бўйича квалификация қилинади.
8. Шахслардан шаҳвоний ёхуд бошқача усулда фойдаланиш мақсадларида алдов йўли билан ёллаш такроран ёки хавфли ре­цидивист томонидан содир этилса, ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилинади (Такрорийлик тушун­часи тўғрисида ЖК 32-моддасининг шарҳига; хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг).
9. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бирикти­риб одамларни ёллаш деганда, (ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “б” банди) мазкур фаолиятда икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг олдиндан келишиб, алдов йўли билан одамлардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш мақсадида иштирок этишни ту­шуниш лозим. Айни пайтда тил бириктириш одамларни ёллаш­гача тузилган бўлганлиги муҳимдир.
10. Агар ёлловчи вояга етмаган шахсларни улардан фойдала­ниш мақсадида ёллаган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 135-мод­даси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилиниши за­рур.
Ёлловчи вояга етмаган шахснинг ёши тўғрисида виждонан адашган бўлса, яъни унда ёлланувчини вояга етган деб ўйлаш учун етарлича асослар мавжуд бўлган ҳолатларда жавоб­гарлик ЖК 135-моддаси 2-қисми бўйича эмас, балки 135-модда­сининг  1-қисми бўйича келиб чиқади.
11. Шаҳвоний ёки бошқа мақсадда фойдаланиш учун ёлланган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилган ёхуд айбдорда шундай ният мавжуд бўлган ҳол­ларда, унинг ҳаракатлари ЖК 135-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади.
ЖК 135-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноят  би­тим (оғзаки ёки ёзма) тузилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳи­собланади.
12. Субъектив томондан жиноят била туриб, тўғри қасд би­лан содир этилади.
13. Субъект 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади.
136 - м о д д а. Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки
унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш
Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан ни­коҳда бўлиш учун ўғирлаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан ёки уч йилгача озодликдан маҳрум этиш би­лан жазоланади.
1.  Жиноят объекти аёлнинг эркинлиги ва шаъни ҳисобла­нади. Аёлнинг эркинлиги- унинг эрга тегиш ёки никоҳда яшашни давом эттириш ҳуқуқида ифодаланади.
2.  Объектив томондан жиноят аёлни эрга тегишга ёки бирга эр-хотин бўлиб яшашга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хи­лоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғирлаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилишда ифодаланади.
3. Аёлни эрга тегишга ёки бирга эр-хотин бўлиб яшашга мажбур қилиш деганда, аёлга нисбатан жисмоний ёхуд руҳий зўрлик ишлатишни тушуниш лозим.
Шарҳланаётган моддада назарда тутилган маънода жисмоний зўрлик ишлатиш деганда, аёлни калтаклаш, дўппослаш, унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикастлар етказишни тушуниш зарур.
Аёлни мажбурлашда унинг баданига оғир шикастлар етказил­ганда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 136 ва 104-моддалари бўйича квалификация қилинади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling