Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шарҳланаётган моддада давлат муҳофазасига
- нобуд қилиш
- объекти
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 1. Жиноят объекти ижтимоий одоб-ахлоқ, тарихий ёдгорликлар ва маданий қадриятларни муҳофаза қилиш каби манфаатлар ҳисобланади. Давлат муҳофазасидаги ҳар хил тарих ёки маданият ёдгорликлари, табиий объектлар, масалан, Сомонийлар қабрлари, табиий фавворалар, қўриқхона ва ҳоказолар жиноят предмети бўлиши мумкин, лекин уларни муҳофазага олиш тўғрисида тегишли органлар қарори чиқарилган ва улар фуқароларга маълум қилинган объектлар бўлиши керак. 2. Шарҳланаётган моддада давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Агар шахсга илгари худди шундай хатти-ҳаракати учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 64-моддасига асосан маъмурий жазо қўлланилган бўлса, ЖК 132-моддасининг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқади. 3. Тарих ёки маданият ёдгорликларининг давлат муҳофазасига олинганлиги муайян усулда махсус осиб қўйиладиган тахтачаларда ёзиб қўйилган, китоб, газета, журнал ва йўл кўрсатувчи маълумотномаларда белгилаб қўйилган бўлиши керак. 4. Ҳаракатларнинг объектив томони давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилишга, бузишга ёки уларга шикаст етказишга қаратилган ҳаракатлардир. Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш деганда, уларни дастлабки кўринишидаги каби қайта тиклаб бўлмайдиган даражада яроқсиз ҳолга келтириш тушунилади. Маданият ёки тарих ёдгорликларини бузиш деганда, уларни қайта таъмирлаб тиклаш имконияти мавжуд бўлган зарар етказиш тушунилади. Тарих ёки маданият ёдгорликларига шикаст етказиш деганда, уларга муайян зарар етказилган бўлиб, бунинг оқибатида ёдгорликлар бадиий, тарихий, археологик ёхуд илмий қийматининг йўқолиши тушунилади. 5. Давлат томонидан муҳофазага олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, ёки бузиш ёхуд уларга шикаст етказилган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланди. Қандай усулда шикаст етказилганлиги квалификацияга таъсир этмайди. 6. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилган айб сифатида таърифланади. Жиноятни содир этиш сабаблари жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди. Бироқ, агар ёдгорликларни нобуд қилиш, бузиш, уларга шикаст етказиш безорилик ҳаракатлари билан содир этилган бўлса, қилмиш ЖК 132 ва 277-моддалари бўйича жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши зарур. 7. Агар тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган бўлса, қилмиш тегишли белгиларнинг мавжудлиги ҳолатларида мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-моддаси) ёхуд мол-мулкни қўриқлашга виждонсизларча муносабатда бўлиш (ЖК 172-моддаси) таркибини вужудга келтириши мумкин. 8 Тарих ёки маданият ёдгорликларига шикаст етказиш ва уларни бузиш мазкур ёдгорликларнинг муайян қисмини ўғирлаш билан боғлиқ бўлганда, айбдорнинг қилмишларини ЖК 132-моддаси ва ўзгалар мулкини ўғирлаш учун жавобгарликни назарда тутадиган тегишли модда билан жиноятлар мажмуига кўра квалификация қилинади. 9. Айбдорнинг қилмишлари кўп миқдорда зарар келтирган ҳолатларда, уларни ЖК 132-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилиш зарур (Кўп миқдорда зарар тушунчаси тўғрисида ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг). 10. Жиноят субъекти – 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс ҳисобланади. 11. Етказилган зиён уч карра миқдорида қопланса, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 133 - м о д д а. Инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш Шахс тириклигида унинг розилигини олмасдан туриб ёки ўлганидан кейин яқин қариндошларининг розилигисиз илмий ишлар ёхуд таълим ишлари учун трансплантация қилиш ёки бузилмайдиган ҳолда сақлаш (консервация) мақсадида мурданинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, - олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти одоб-ахлоқдир. 2. Объектив томондан жиноят шахс тириклигида унинг розилигини олмасдан туриб ёки ўлганидан кейин яқин қариндошларининг розилигисиз, илмий ёхуд таълим ишлари учун кўчириб ўтказиш ёки бузилмайдиган ҳолда сақлаш (консервация) мақсадида мурданинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишда ифодаланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling