Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Мансабга совуққонлик билан қараш


Download 1.53 Mb.
bet146/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

207 - м о д д а. Мансабга совуққонлик билан қараш
Мансабга совуққонлик билан қараш, яъни мансабдор шахснинг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) одам ўлишига;
б) гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг кўп миқдорда Ўзбекистон Республикаси давлат ёки божхона чегаралари орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига сабаб бўлса, -
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноят қонунчилигида мансабга совуққонлик билан қараш мансабдор шахснинг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёхуд лозим даражада бажармаслиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиши билан белгиланади.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти ЖК 205-моддаси объекти билан бир хилдир (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
3. Мансабга совуққонлик билан қарашнинг объектив томонини қуйидаги зарурий белгилар хосил қилади:
t ҳаракат ёки ҳаракатсизлик кўринишидаги ижтимоий хавфли қилмиш – мансабдор шахснинг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши;
t ижтимоий хавфли оқибатларнинг келиб чиқиши – фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилиши;
t ижтимоий хавфли қилмиш ва ижтимоий хавфли оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш.
4. Мансабдор шахснинг ўз ваколатларини бажармаслиги тўла ва қисман бўлиши мумкин ҳамда хизмат лавозимидан келиб чиқадиган муайян вазифаларни бажаришга реал имконияти бўлганидаги ҳаракатсизлигида намоён бўлади. Мансабдор шахс айбига ваколати доирасига кирмайдиган ҳаракатларни бажармаганлигини қўшиб бўлмайди.
5. Мансабдор шахснинг ўз ваколатини лозим даражада бажармаслиги унинг қисман, кечиктириб, ноаниқ бажарилишида ифода этилади.
Мансабдор шахснинг мажбуриятлари қонун, қонуности ҳужжатлари (йўриқномалар, низомлар), меҳнат шартномалари (контракт) ёки юқори турувчи орган (бошқарув органлари)нинг буйруқлари билан белгиланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling