Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Мансабдор шахснинг қонун белгилаб берган ваколат доирасидан четга чиққан ҳаракатлари
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
Мансабдор шахснинг қонун белгилаб берган ваколат доирасидан четга чиққан ҳаракатлари деганда, мансабдор шахснинг ваколатини тартибга соладиган норматив ҳужжатлар ёки идоравий кўрсатмаларда белгиланмаган, яъни унинг ҳуқуқ ва ваколатларига кирмайдиган ҳаракатларни содир этиши тушунилади.
4. Мансабдор шахснинг ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиши масаласини ҳал этаётиб, унинг ваколат доирасини, уларни белгиловчи норматив ҳужжатлар ёки идоравий йўриқномаларни аниқ белгилаб олиш ва ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш аниқ ифодаланганлигини аниқлаш лозим. Ушбу модда бўйича квалификация қилинишнинг зарурий белгиси мансабдор шахс содир этган ғайриқонуний ҳаракатларнинг унинг мансаб ваколатлари билан алоқаси ҳисобланади. Мансабдор шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари ва унинг ҳокимият ҳамда мансаб ваколати ўртасидаги алоқанинг йўқлиги ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш жинояти таркибини ҳосил қилмайди. 5. Суд амалиётида энг кўп учрайдиган ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, бу мансабдор шахс томонидан: t мансабдор шахснинг бошқа мансабдор шахс ваколатига тааллуқли ҳаракатларни амалга ошириши; t қонун ва қонуности ҳужжатларида кўрсатилган, унинг ўзи томонидан фақат ўта зарур ҳолларда амалга оширилиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг содир этиши (масалан юқори турувчи раҳбар розилиги билан); t ҳеч ким, ҳеч қандай ҳолатда бажариш ҳуқуқига эга бўла олмайдиган қилмишларни содир этишдан иборат (масалан, муайян мансабдор шахс олдига қабулга келган фуқарога нисбатан зўрлик ишлатилиши). Бундан ташқари, коллегиал амалга ошириладиган ҳаракатларни мансабдор шахснинг якка ўзи амалга оширишини ҳам ваколат доирасидан четга чиқиш деб ҳисоблаш лозим. 6. (Ижтимоий хавфли оқибатлар тушунчаси тўғрисида батафсилроқ ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг.) Мансабдор шахснинг ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш орқали етказилган зарар масаласини ҳал этишда қилмишнинг аниқ ҳолатларидан, бузилган ижтимоий муносабатлар аҳамиятидан, етказилган зарар хусусияти ва миқдоридан келиб чиқиш лозим. Кўп ҳолларда ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб муайян шахсга зарар етказилади. Бунда у жисмоний зарар етказилишида, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятларини бузиш ва шахсга мулкий зарар етказишда ифодаланади. 7. Агар ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш жабрланувчига қасддан оғир тан жароҳати етказиш билан ўзаро боғлиқ бўлса, қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 206 ва 104-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. Калтаклаш, баданга енгил ва ўртача оғир шикаст етказиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш қилмиши таркибига киритилиб, тегишли моддаларга кўра қўшимча квалификация қилиниши талаб қилинмайди. 8. Шарҳланаётган жиноят таркибининг сабабий боғланиши мансабдор шахснинг ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ҳаракатлари ва вужудга келган оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишда намоён бўлади. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлик учун жавобгарлик мансабдор шахснинг ҳаракатлари ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказилган жабрланувчи (жисмоний ёки юридик шахс)га нисбатан у ёки бу ваколатларга эга бўлганидагина вужудга келади. 9. Ҳокимият ёки мансаб ваколат доирасидан четга чиқишнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан тавсифланади. Айбдор ўз қилмишининг ўзига берилган ҳокимият ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини англайди, натижада фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиши мумкинлигини олдиндан кўра олади, шундай бўлса-да, онгли равишда унга йўл қўяди. Жиноят содир этишнинг мотивлари турлича бўлиши мумкин (иш манфаатларини нотўғри тушуниш, мансабпарастлик, ҳасад, ўч олиш ва бошқа шахсий адоватлар), лекин улар жиноий жавобгарликка ва жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш мотиви ва мақсади жиноят таркибининг зарурий белгилари қаторига кирмайди ва жиноий жавобгарлик келиб чиқишига таъсир кўрсатмайди. Бироқ жазо тайинланишида ҳисобга олиниши мумкин. 10. Шарҳланаётган модданинг 1-қисми субъекти фақат ўн саккиз ёшга тўлган, ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик ваколатлари берилган, масъул мансабдор шахс белгиларига эга бўлмаган шахс бўлиши мумкин (ЖК 205-моддаси). Масъул мансабдор шахс шарҳланаётган модданинг 2-қисмида кўриб чиқилаётган жиноят таркибининг субъекти бўла олади. 11. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб ёки масъул мансабдор шахс томонидан содир этилса, ЖК 206-моддаси 2-қисмининг тегишли банди бўйича квалификация қилинади (Жуда кўп зарар тушунчаси тўғрисида ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимига; уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб тушунчаси тўғрисида ЖК 29-моддаси ва ЖК 205-моддаси шарҳига; масъул мансабдор шахс тушунчаси тўғрисида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг). Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling