Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet153/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Пора берувчи манфаатлари деганда, нафақат унинг шахсий манфаатларини, балки учинчи шахсларнинг ҳар қандай манфаатларини ҳам тушуниш лозим (бу яқин қариндошлар, яқин шахслар ва бошқалар бўлиши ҳам мумкин). Пора олиш моддий таркибли жиноят ҳисобланганлиги сабабли, пора олувчи томонидан пора предметининг ҳатто бир қисмини олган тақдирда ҳам, пора берувчи манфаатида бирор ҳаракат қилганликдан қатъи назар, тугалланган ҳисобланади. Лекин қилмишни квалификация қилишда назарда тутилаётган поранинг миқдорига эътибор қаратиш лозим.
Жиноятни шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш учун порани мансабдор шахснинг ўзи ёки у буюрган бошқа шахс олганлиги факти аҳамиятга эга эмас[258].
12. Мансабдор пора берувчи манфаатларида ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлмаган, лекин ўзининг мансаб мавқеи туфайли мазкур ҳаракатларнинг бошқа шахслар томонидан содир этилиши бўйича чоралар кўрган ҳолларда ҳам қилмиш пора олиш сифатида квалификация қилинади.
13. Мансабдор шахс томонидан ўзининг шахсий алоқаларидан фойдаланиш хизмат мавқеидан фойдаланиш сифатида баҳоланмаслиги керак.
14. Олдиндан келишилган пора олувчи иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра олинмай қолган ҳолларда (масалан, пора берилаётган вақтда жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан жиноятнинг тўхтатилиши) қилмиш ЖК 25-моддаси 2-қисми ва 210-моддаси бўйича пора олишга суиқасд қилиш тарзида квалификация қилиниши лозим.
15. Пора олишнинг субъектив томони – тўғри қасд: айбдор (пора олувчи) моддий қимматликлар ёки мулкий фойда унга ўзининг хизмат мавқеидан келиб чиқиб пора берувчи манфаатида бирор-бир ҳаракатни содир этиш ёки этмаслик учун пора сифатида берилаётганлигини англайди ва буни хоҳлайди. Гарчи кўпгина ҳолларда пора олиш ғаразли мақсадда содир этилса-да, бироқ жиноятнинг мақсади ва мотиви бу қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
16. Фақат махсус субъект – давлат, кооператив, жамоат ёки бошқа корхона, муассаса ва ташкилотларда доимий ёки вақтинчалик асосда маъмурий-хўжалик ва ташкилий вазифани бажараётган мансабдор шахс пора олишнинг субъекти ҳисобланади. Пора берувчи манфаатларида ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлмаса-да, ўзларининг мансаб мавқеидан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳаракатларнинг бошқа мансабдор шахслар томонидан содир этилиши учун чоралар кўрган мансабдор шахслар ҳам мазкур жиноятларнинг субъекти ҳисобланади[259].
Юридик адабиётлар ва суд-тергов амалиётида профессор-ўқитувчилар таркиби ва тиббиёт ходимларини шарҳланаётган модда бўйича жавобгарликка тортиш масаласи аниқ ҳал этилмаган. Ўқитувчи доимий равишда бирор-бир маъмурий лавозимни (ректор, проректор, декан, директор ва бошқа лавозимларни) эгаллаб турган вақтда ёки вақтинчалик ташкилий вазифаларни (қабул комиссиясининг аъзоси лавозимини) бажараётган вақтда мансабдор шахс деб топилиши мумкин.
Шифокор, агар у соғлиқни сақлаш тизимида маъмурий-хўжалик ёки ташкилий фаолият билан боғлиқ мансабда (бош шифокор, бош шифокор ўринбосари, бўлим бошлиғи ва ҳоказо мансабда) бўлсагина, мансабдор шахс ҳисобланади. Бошқа барча ҳолларда ўқитувчи ва шифокорлар ҳам ўзларининг касбий бурчларини бажарганликлари сабабли мансабдор шахс деб топилишлари мумкин эмас.
17. ЖК 210-моддасининг 2-қисми пора олишнинг қуйидаги квалификация қилиш таркиблари:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ЖК 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) таъмагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганлиги учун жавобгарликни назарда тутади.
18. Такрорий жиноятларнинг умумий тушунчаси ЖКнинг 32-моддасида очиб берилади (кўрсатилган модда шарҳига қаранг).
Пора олишнинг квалификация қилиш белгиси сифатида такрорийлик ушбу жиноятлардан бирортасини жавобгарликка тортиш муддати ўтмаган ҳолда камида икки марта содир этишни талаб этади.[260] Агар мансабдор шахс биттаси тугатилмаган бўлган пора олишнинг икки факти бўйича жавобгарликка тортилаётган бўлса, қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича пора олишга суиқасд қилиш ва такрорий пора олиш тарзида квалификация қилинади. Бунда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур қилмишларнинг турли вақтларда содир этилишида айбдорда мазкур қилмишларга нисбатан умумий эмас, балки алоҳида қасд мавжуд бўлади.
Шу билан бирга, мансабдор шахс томонидан бир неча шахслардан бир нечта пора олиш, агар уларнинг ҳар бирига алоҳида ҳаракатлар содир этилиши назарда тутилса, мазкур қилмиш такроран содир этилган жиноят сифатида квалификация қилиниши лозим[261]. Бунда ҳар бир пора берувчи манфаатида амалга ошириладиган алоҳида ҳаракатлар ўзининг мазмуни бўйича бир хил ёки ҳар хил бўлиши мумкин. Поранинг олдиндан келишилган суммаси миқдорининг мансабдор шахс томонидан оширилиши, агар бу пора берувчи манфаатларида олдинги натижани кўзлаб ҳаракат содир этилса, такрорийлик белгисини келтириб чиқармайди.
Турли усулларда пора олиш ягона давом этувчи жиноятни шакллантиради ва такрорийлик белгиси билан квалификация қилиниши мумкин эмас (ЖК 32-моддаси шарҳига қаранг).
Мансабдор шахс бир неча пора берувчиларнинг умумий манфаатларида бир ҳаракатни содир этган ҳолларда, пора олишда такрорийлик мавжуд бўлмайди. Масалан, жиноятнинг бир неча иштирокчиларига нисбатан жиноят ишини тугатиш учун пора олиш.
19. Хавфли рецидивист томонидан пора олиниши ЖК 210-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиниши лозим (ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг).
20. Шарҳланаётган модда 2-қисмининг “а” бандида хавфли рецидивист ёки илгари ЖК 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан пора олиниши назарда тутилган (Батафсилроқ мазкур моддалар шарҳига қаранг).
21. Кўп миқдордаги пора деганда, (ЖК 210-моддаси 2-қисми “б” банди) энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдордаги пора тушунилиши лозим. Пора предметининг баҳоси ўша маҳсулот ёки хизматларнинг нархига қараб, уларга асосланишнинг иложи бўлмаган ҳолда эса экспертлар хулосасига асосан аниқланади[262].
Бунда мазкур миқдордаги пора нафақат бир вақтда, балки агар унинг берилиши ягона давом этувчи жиноятнинг эпизодларидан иборат бўлса, турли вақтларда алоҳида қисмларга бўлиб олиниши мумкин.
22. Пора олиш жиноятининг квалификация қилиш белгиси сифатида тамагирлик йўли билан пора олиш (ЖК 210-моддаси 2-қисмининг “в” банди) деганда, мансабдор шахс томонидан пора берувчига унинг қонуний манфаатларига зиён етказиш ёки уни манфаатларига зиён етказилишининг олдини олиш учун пора берадиган аҳволга солиб қўядиган ҳаракатни содир этиш таҳдиди билан қўйиладиган талаб тушунилади. Мазкур талабга кўра, бундай ҳаракатлар, масалан, ўқув юртига қабул қилиш қоидаларини бузган ҳолда қабул қилиш, жиноят ишини ғайриқонуний тугатиш ва бошқалар учун мансабдор шахсларга бериладиган пораларда тамагирлик белгилари бўлмайди[263]

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling