209 - м о д д а. Мансаб сохтакорлиги
Мансаб сохтакорлиги, яъни мансабдор шахснинг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб, сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб, сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноят объекти – давлат бошқаруви органларининг мавқеи ва фаолияти, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, давлат ва жамоат манфаатлари ҳисобланади.
2. Жиноят предмети ахборотнинг расмий ҳужжатлар – моддий ташувчилари, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва давлат бошқарувининг, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа корхона, муассаса, ташкилотларнинг ёзма ҳужжатлари ҳисобланади. Аниқ фактлар ёки ҳодисаларни тасдиқловчи, юридик аҳамиятга эга расмий ҳужжатлар умумий қоида бўйича тегишли шакл ва реквизитларга эга (бланк, штамп, печать, кириш ёки чиқиш рақами, сана, мансаб номи ва тегишли мансабдор шахснинг имзоси).
3. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони қуйидаги шартли белгилар орқали намоён бўлади:
t қилмиш;
t ижтимоий хавфли оқибат;
t қилмиш ва келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш.
Қонун кўриб чиқилаётган жиноятнинг объектив томонини таърифлар экан, “мансаб сохтакорлиги” иборасидан фойдаланиб, унинг турли хил эканлигини кўрсатиш орқали мазмунини очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |