Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Мансаб сохтакорлиги такрорийлиги белгисини қайд қилиш учун қуйидагиларни аниқлаш лозим
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
Мансаб сохтакорлиги такрорийлиги белгисини қайд қилиш учун қуйидагиларни аниқлаш лозим:
t субъектнинг ягоналиги, яъни барча содир этилган жиноятларда ягона субъект бўлиши, t мансабдор шахс ЖКнинг бир хил моддалари, қисмларида жавобгарлик назарда тутилган камида иккита жиноят содир этган бўлиши; t ушбу жиноятларнинг ҳар бири жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлиши лозим. Башарти жиноятларнинг биринчиси маъмурий, интизомий жавобгарликни келтириб чиқса ёхуд ҳеч қандай жавобгарликни келтириб чиқармаган холатда, иккинчиси жиноий жавобгарликни келтириб чиқарса, такрорийлик вужудга келмайди; t содир этилган жиноятларнинг ҳар бири мустақил таркибли ҳисобланиши лозимлиги; t ушбу жиноятлар турли вақтда содир этилган бўлиб, айбдорнинг ягона қасди билан қамраб олинмаслиги лозим. Мансаб сохтакорлигини такрорий деб эътироф этиш учун такроран содир этилган жиноят тугалланганлиги, ёхуд жиноят содир этишга тайёргарлик кўрилгани ёхуд уни содир этишга қасд этилгани аҳамият касб этмайди. Иштирокчилик шакллари ҳам аҳамиятга эга эмас. Уларнинг бирини содир этишда у ижрочи, иккинчисида – ёрдамчи ва ҳоказо бўлиши мумкин. 11. Аввалги жиноий қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтишидан ташқари, жиноятнинг такроран содир этилиши қуйидаги ҳолларда мансаб сохтакорлиги таркибида такрорийлик квалификация қилиш белгиси мавжуд бўлмайди: t шахс аввал содир этган мансаб сохтакорлиги жинояти учун қонунда ўрнатилган тартибда жиноий жавобгарликдан озод қилинган бўлса (масалан, жабрланувчи билан ярашиш, айбланувчининг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши, қилмиш ва айбланувчи шахсининг жамиятга хавфи йўқолиши ва ҳоказо); t айбдор мансабдор шахснинг ҳаракатларида аввалдан давом этиб келаётган расмий ҳужжатларни сохталаштириши, кўра била туриб қонунга хилоф ёзувлар киритиши, тузиши ва бериши, жиноий ҳаракатларни ўз манфаатларини кўзлаб содир қилиб келиши жиноятлар жамини ташкил қилса. Такрорий ва мунтазам давом этиб келаётган жиноятларни тўғри фарқлаш масаласи катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, айбдорнинг ҳаракатларига аниқ баҳо беришда жиноий жавобгарликнинг асосини ташкил қилади. Ушбу масалани ҳал қилишда нафақат объектив омиллар, хусусан, давом этиб келаётган жиноий фаолиятдаги бир неча ўхшаш жиноий ҳаракатлар бир-бири билан узвий боғлиқлиги ва ўзининг моҳиятига кўра ягона жиноятнинг айрим бўғинлари ва кўринишлари эканлигини, балки субъектив ҳолатларни ҳам, аввалдан мақсад қилиб қўйилган давом этиб келаётган муайян жиноий фаолиятни амалга ошириш ягона қасдининг мавжудлигини ҳам англатади. Қасд ва мақсаднинг ягоналиги четдан қараганда бир-биридан ажратилган жиноий ҳаракатларни ягона мансаб сохтакорлигида мужассам қилади. Жиноий ҳаракатларнинг ҳар бири у ёки бу шаклга эга бўлган жиноятнинг мустақил таркибини ҳосил қилса, охиргисидан маълум муддатга вақт билан ажратилган бўлса, айбдор мансабдор шахснинг жиноий ҳаракатлари такрорий деб топилади. Бунда ҳар бир янги содир этиладиган жиноятга нисбатан айбдорда янги қасд ҳосил бўлиб, у такроран содир этилган жиноятда ўз ифодасини топган бўлиши лозим. Шуни таъкидлаш лозимки, айбдорнинг ҳаракатларини такрорийлик белгисига кўра квалификация қилиш учун у аввалги содир этган жинояти учун судланмаган бўлиши ёхуд судланганлик бекор қилинган ёки олиб ташланган бўлиши лозим. 12. (ЖК 209-моддаси 2-қисм “а” бандида назарда тутилган хавфли рецидивист томонидан содир этилган мансаб сохтакорлигининг квалификация қилиш белгиси тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг.) Такрорийликдан фарқли равишда хавфли рецидив белгиси айбдорнинг аввал ҳам худди шундай жиноят содир этгани учун судланган бўлиб, яна янги жиноят содир этишини ангалатади. Айбдорнинг ҳаракатларини ушбу белгилар бўйича квалификация қилиш учун қуйидаги шартлар бўлиши талаб қилинади: t айбдорнинг ЖК 209-моддасида кўзда тутилган жиноят ёки бошқа мансаб сохтакорлигини содир этганлигинини аниқлаш; t мансаб сохтакорлиги учун жиноий жавобгарликка тортилаётган шахсда худди шундай жиноят учун бекор қилинмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик мавжуд бўлиши. Мазкур талаблардан бирининг бўлмаслиги мансабдор шахс ҳаракатларида квалификация белгисини аниқлаш имконини бермайди. 13. Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган мансаб сохтакорлиги ЖК 209-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилиниши лозим (ЖК 29 ва 207-моддалари шарҳларига қаранг). Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling