Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Субъектив томондан
- Жиноят субъекти
- ЖК 211-моддаси 2-қисмида
- ЖК 211-моддаси 4-қисмида
Пора бериш, мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатини кўзлаб бажариши ёки унинг мулкий манфаатдор этилишида ифодаланади.
Шахс ўзи ўғирлаган мулкни пора тариқасида берса, унинг ҳаракатлари пора бериш ва ўғрилик бўйича квалификация қилинади. 3. Агар пора бериш бир неча ҳаракатларда содир этилса, жиноят пора олувчига поранинг ҳеч бўлмаганда бир қисми берилган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. Конвертга солинган пулни мансабдор шахснинг столи ёки кабинетидаги бошқа жойга қўйиш, агар бу пул олинмаган бўлса, пора беришга суиқасд қилиш ҳисобланади. Шунинг учун, жиноят поранинг ҳеч бўлмаганда бир қисми берилган ҳамда мансабдор шахс томонидан олинган бўлса, тугалланган ҳисобланади, акс ҳолда пора беришга ҳаракат қилган шахснинг ҳаракатлари пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим[271]. Моддий қимматликларни конвертда почта орқали жўнатиш ва ҳатто мансабдор шахснинг қариндошлари ёки воситачига бериш, агар мансабдор шахс томонидан рад этилса, пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим. Пора беришга суиқасд учун пора берувчи ва “ёлғон воситачи” жавобгарликка тортилади. “Ёлғон воситачи”, яъни порани мансабдор шахсга бераман деб алдаш йўли билан уни ўзлаштирган шахс фирибгарлик учун жавобгарликка тортилади. Пора берган шахснинг ҳаракатлари пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилинади. Бу ерда пора берилиши керак бўлган аниқ мансабдор шахс айтилган ёки айтилмаганининг аҳамияти йўқ[272]. 4. Агар пора берувчи шахс мансабдор шахсни хизмат бўйича ноқонуний ҳаракатларни содир этишга жалб қилса, унинг ҳаракати нафақат пора бериш, балки мансабдор шахсни жиноят содир этишга жалб қилиш билан ҳам квалификация қилинади. 5. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Пора берувчи мансабдор шахсга пора предметини мукофот сифатида, ўзининг мансаб мавқеидан келиб чиқиб унинг манфаати йўлида бирон-бир ҳаракатни содир этиши ёки этмаслиги учун берилаётганлигини англайди ва шуни хоҳлайди. Пора беришнинг мотиви ва мақсади квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. 6. Мотив ҳар хил бўлиши мумкин: ғаразли ниятда, жавобгарликдан озод бўлиш мақсадида, пора берувчининг манфаатини кўзлайдиган мансабдор шахс қарорини рағбатлантириш ва бошқалар. Пора, шунингдек, пора берувчи раҳбарлик қилаётган ёки меҳнат қилаётган корхона, ташкилот томонидан берилиши мумкин. 7. Жиноят субъекти – ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс. Пора бериш орқали ҳаракат ёки ҳаракатсизликка эришиш учун бошқа шахсга пора таклиф этган шахс, пора берувчи сифатида жавобгарликка тортилади. Пора эвазига маълум ҳаракатларни бажаришга келишган шахс ва порани топширган шахс пора беришда иштирокчилар сифатида жавобгарликка тортилади. Агар шахс таклиф мазмунини билиб, порани фақат топширса, унинг ҳаракатлари пора беришда воситачи сифатида квалификация қилинади[273]. 8. ЖК 211-моддаси 2-қисмида: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ЖК 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда содир этилгани учун жавобгарлик назарда тутилган. 9. Пора беришни такрорийлик белгиси бўйича квалификация қилиш учун қонунда назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетмаган вақт мобайнида, ушбу жиноят камида икки марта содир этилиши лозим. Такроран пора бериш камида икки марта, бир мансабдор шахсга турли вақтларда ёки бир неча мансабдор шахсларга турли вақтда амалга оширилиши мумкин. Олдиндан тил бириктирган бир гуруҳ мансабдор шахсга пора бериш такроран пора бериш сифатида квалификация қилиниши мумкин эмас. Исталган натижага эришишни таъминловчи аниқ ҳаракатнинг бажарилиши учун бир неча ҳаракатлар билан пора бериш, такроран жиноят содир этиш сифатида квалификация қилинмайди. 10. Пора беришни жиноят сифатида квалификация қилишнинг алоҳида белгилари: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб; в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилиши ҳисобланиб, шарҳланаётган модданинг 3-қисмида назарда тутилади (Ушбу квалификация қилиш белгилари ЖК 210-моддаси шарҳида тушунтириб берилган). 11. ЖК 211-моддаси 4-қисмида пора берувчини жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг иккита асоси берилган: а) шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса; б) бу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, ушбу ҳолатлардан бири аниқланса, дастлабки тергов органи, прокурор ёки суд пора берувчини жавобгарликдан озод этиши шарт. Пора берувчи ушбу ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлганда жавобгарликдан озод этилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling