Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 213-моддаси 3-қисми
- объектив томондан
- объектив томони
- Товламачилик
Хизматчиларга мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган барча ходимларни киритиш мумкин. Яъни ташкилий-бошқарув ва маъмурий-хўжалик функциясига эга бўлмаган шахслар субъект бўлиши мумкин (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
Меҳнат кодексининг 14, 77-моддаларига мувофиқ, хизматчи (ходим) – ўн олти ёшга тўлган ва тегишли орган, муассаса, ташкилот, корхона билан меҳнат шартномасини тузган шахсдир. 15. Хизматчи томонидан ғайриқонуний равишда моддий қимматликлар ёки мулкий фойда олиниши ёки уни пора эвазига оғдириш: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ЖК 210-212-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ЖК 213-моддаси 3-қисми бўйича жавобгарлик келиб чиқади. Такроран жиноят содир этиш шартлари: ¨ мазкур жиноятнинг камида икки марта содир этилиши; ¨ содир этилган жиноятларнинг биронтаси учун ҳам айбдор шахс жавобгарликка тортилмаганлиги (шу жумладан шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетмаган бўлиши керак). 16. Хавфли рецидивист томонидан жиноятнинг содир этилиши ЖК 213-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилинади. Бунда шахс олдин ҳам ЖК 213-моддаси 1 ёки 2 ёхуд 3-қисми бўйича жавобгарликка тортилган бўлиб, ушбу жиноятни яна содир этади. (ЖК 209-моддаси шарҳига қаранг.) 17. ЖК 213-моддаси 3-қисми “а” бандида судланганлигидан қатъи назар, илгари ЖК 210-212-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан ушбу ҳаракатларни содир этганликни квалификация қилиш белгиси назарда тутилган. Шахс ушбу жиноятларда бажарувчи ёки иштирокчи сифатида қатнашган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 213-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилинади. 18. Пора эвазига оғдириш ва ҳақни олиш кўп миқдорда амалга оширилса, ЖК 213-моддаси 3-қисми “б” банди билан квалификация қилинади. Кўп миқдор Жиноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлимида белгиланган бўлиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача бўлган миқдордир. 19. Уюшган гуруҳ манфаатини кўзлаб пора эвазига оғдириш 213-модда 3-қисми “в” банди бўйича жавобгарликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. (Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаш тушунчаси тўғрисида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг.) 214 - м о д д а. Товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш Товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш, яъни давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахс бўлмаган хизматчисининг хизмат вазифаси доирасига кирадиган муайян ишни бажариши ёки хизмат кўрсатиши эвазига ҳақ беришни ёки мулкий йўсиндаги манфаатни талаб қилиши, шунингдек, шахсни қасддан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишининг олдини олиш учун ҳақ беришга мажбур этадиган аҳволга солиб қўйиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорида жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, - уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти – давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг нормал фаолияти, нуфузи, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари. Жиноят предмети моддий қимматликлар ёки мулкий йўсиндаги манфаат бўлиши мумкин. 2. Жиноят объектив томондан: ¨ биринчидан, давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахс бўлмаган хизматчисининг хизмат вазифаси доирасига кирадиган муайян ишни бажариши ёки хизмат кўрсатиши эвазига ҳақ беришни ёки мулкий йўсиндаги манфаатни талаб қилиши; ¨ иккинчидан, шахсни қасддан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишининг олдини олиш учун ҳақ беришга мажбур этадиган аҳволга солиб қўйиш орқали содир этилади. Жиноятнинг объектив томони қўйидагиларни ўз ичига қамраб олади: ¨ актив ҳаракат шакли, яъни ҳақ ёки мулкий йўсиндаги манфаатни талаб қилишни ҳамда пассив ҳаракат шакли – ҳақ беришга мажбур этадиган аҳволга солиб қўйишни; ¨ ушбу талабнинг ғайриқонунийлигини. Қонун товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилганлик учун жиноий жавобгарликни бирон-бир оқибат юзага келиши билан боғламайди. Хизматчини жавобгарликка тортиш учун ЖК 214-моддасининг диспозициясидаги ҳаракатлар содир этилишининг ўзи етарлидир. 3. Товламачилик – бу хизматчининг моддий ҳақ ёки мулкий йўсиндаги манфаатдорлик олишга қаратилган ҳаракати бўлиб, унинг у ёки бу ҳаракат содир этиш борасидаги мажбурияти ва хизмат вазифаси билан боғлиқ. Лекин хизматчи уларни қасддан содир этмайди, балки ҳаракат бажарилишини пайсалга солади ёки бошқа усулда шахсни қасддан фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишининг олдини олиш учун ҳақ беришга мажбур этадиган аҳволга солиб қўяди. Қонун товламачилик йўли билан ҳақ талаб қилишнинг икки ҳолатини ажратиб берди. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling