Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 214-моддаси 2-қисмида
- Ўзбекистон Республикасининг давлат герби
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи
- Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қуйидаги ҳолларда кўтарилади
- Давлат мадҳияси давлат ва унинг суверенитетининг расмий тимсоли ҳисобланади.
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси
Ғайриқонуний ҳақ бериш деганда, белгиланган нарх, тарифларга қўшимча равишда маълум миқдордаги маблағни ёки текинга бажарилиши лозим бўлган хизмат учун тўланган ҳақни тушуниш лозим.
Ҳақ беришнинг қонунга хилофлиги: ¨ биринчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муайян ишлар (хизматлар)ни бажариш мажбуриятидан; ¨ иккинчидан, бу мажбурият хизмат мажбурияти доирасига кириб, хизматчи белгиланган ҳақни иш берувчидан олади, шу билан бирга моддий ҳақ ёки мулкий йўсиндаги манфаат талаб қилиш норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, таъсис ва бошқа ҳужжатлар чегарасидан ташқари бўлиб, хизматчининг мақсади ғайриқонуний бойиш ва қонунга хилоф равишда мулкий йўсиндаги манфаатлар олишдан келиб чиқади (Қонунга хилоф равишда ҳақ бериш ҳақида батафсилроқ ЖК 213-моддаси шарҳига қаранг). 7. Товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш жиноятни тўғри квалификация қилиш учун берилаётган ҳақнинг бевосита хизмат вазифаси билан боғлиқлиги, яъни ҳақ берилиши талаб қилинаётган иш (хизмат) хизматчининг хизмат вазифасига кириши керак. Бу шуни англатадики, хизматчи тўғридан-тўғри унинг хизмат мажбуриятларига кирадиган ишларни бажаради ва хизматларни кўрсатади. Акс ҳолда хизматчининг хизмат вазифасига кирмайдиган ишнинг бажарилиши (хизмат кўрсатилиши) мазкур жиноят таркибини ташкил этмайди. 8. Товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш жинояти у ёки бу мулк кўринишидаги товламачилик предметининг олиниши билан ёки ҳақ ё унинг бир қисмини олаётган шахс, унинг оила аъзолари ва бошқа шахслар томонидан қонунга хилоф равишда мулкий характердаги хизматлардан фойдаланган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. Агар товламачилик қилаётган шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ҳақни олиш амалга ошмаган бўлса, агар жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаса, унинг ҳаракатлари ЖК 25-моддаси 2-қисми ва ЖК 214-моддаси 1-қисми бўйича товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилинади. 9. Фуқаро бирор шахсга унинг хизмат вазифаси доирасига кирадиган муайян ишни бажарганлиги учун ўз хоҳиши билан қўшимча ҳақ тўлаган ҳолларда, ҳақ олган шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди. Масалан, яхши хизмат кўрсатгани учун шифокорга бериладиган миннатдорчилик ва ҳоказо. Жиноий жавобгарликнинг юзага келиши учун қонунга хилоф равишда талаб қилинган ҳақнинг қачон олинганлиги, яъни ҳақ талаб қилаётган шахснинг маълум ҳаракатни бажаришдан олдин ёки кейин ҳақ олиши аҳамиятга эга эмас. 10. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Айбдор шахс ижтимоий хавфли ҳаракат содир қилаётганлигини англайди, ўзинин ҳаракати фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузишини билади (тушунади) ва шуни хоҳлайди. 11. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган, давлат органи, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот, муассаса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ишлаётган шахс бўлиши мумкин. 12. ЖК 214-моддаси 2-қисмида: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда ҳақ беришни талаб қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. 13. Муайян иш бажарганлик ёки хизмат кўрсатганлик учун қонунга хилоф равишда ҳақ талаб қилишни такроран содир этиш деганда, ушбу модда диспозициясида кўрсатилган ҳаракатларни камида икки марта содир этиб, олдин содир этган жинояти учун шахс: ¨ жиноий жавобгарликдан озод этилмаганлиги; ¨ жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетмаганлиги тушунилади. Бир вақтнинг ўзида бир неча шахсдан уларнинг ҳар бири учун иш бажариш, хизмат кўрсатиш орқали ҳақ бериш талаб қилинса, ЖК 214-моддаси 2-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилиш даркор (такроран жиноят содир қилиш). Аксинча, бир вақтнинг ўзида бир неча шахсдан ягона ишни бажариш, хизмат кўрсатиш учун қонунга хилоф равишда ҳақ бериш талаб қилинса, такроран жиноят содир этиш ҳисобланмайди. Агар жиноят давомий характерга эга бўлса, яъни бир ишни (хизматни) бажарганлик учун бир неча ҳаракатлар билан, қисмларга бўлиб ҳақ олинса, такроран жиноят ҳисобланмайди (Хавфли рецидивга оид масалалар тўғрисида ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг). 14. Товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилишни кўп миқдорда содир этиш деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги ҳақни талаб қилиш тушунилади. 215 - м о д д а. Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга (Конституциянинг 5-моддаси). Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи, герби ва мадҳияси Қорақалпоғистон Республикасининг давлат рамзлари ҳисобланади. Давлат рамзларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи масалалар, давлат рамзлари ва уларнинг намуналарининг мувофиқлигини назорат қилишни амалга ошириш масалалари ва бошқа масалалар 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тўғрисида”ги Қонуни ва 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади. Давлат байроғи, герби, мадҳияси республиканинг суверен, мустақил давлат эканлиги тимсоли ҳисобланади. 2. Ўзбекистон Республикасининг давлат герби давлатнинг суверен республика рамзини ифодалайди. Қонунга мувофиқ, давлат герби давлатнинг расмий эмблемаси ҳисобланади ва қуйидагиларда акс этади: Президент девони, Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари биноси устида ва бошқаларда; давлат органлари муҳрларида, бланкаларида, пул белгилари, қимматли қоғозлар, Ўзбекистон Республикаси фуқаро паспорти, расмий ҳужжатлар ва бошқаларда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қуйидаги кўринишга эга; тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи – қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Хумо қуши ва дарёлар – кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва “Ўзбекистон” ёзуви – олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий – яшил рангда; чаноқлардаги пахта – оқ рангда; лента – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак – олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; яримой ва юлдузлар – олтин рангда тасвирланган[278]. 3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Республика давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда: Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи – байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир. Байроқнинг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил, ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Байроқнинг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган. Байроқнинг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган. Янги ой ва юлдузларнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70х30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган. Янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади. Юлдузлар диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади[279]. 4. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қуйидаги ҳолларда кўтарилади: ¨ доимий суратда: Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, судлар, Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг биноларида; ¨ халқ депутатлари Кенгашларининг сессиялари ўтказилаётган бинолар ва уйларда – бутун сессия давомида; ¨ Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган байрам кунларида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, бошқа давлат ва жамоат идоралари биноларида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шунингдек, турар жой биноларида; ¨ Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдуми кунларида – овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда; ¨ Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия, савдо ваколатхоналари ва консуллик муассасалари биноларида ва ҳаракатланиш воситаларида – дипломатия протоколининг халқаро қонун-қоидаларига мувофиқ; ¨ чет элдаги республикага қарашли бўлган, расмий шахслар сифатида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси дипломатия консуллик ваколатхоналарининг бошлиқлари тушган денгиз кемаларида ва дарё кемаларида ва бошқа ҳаракатланиш воситаларида; ¨ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фармойишига мувофиқ; ¨ республиканинг давлат ва жамоат идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган маросимларда, тантанали тадбирларда; ¨ спорт майдонларида – Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва биринчиликларини, миллий терма командалар иштирокидаги халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш чоғида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг спорт терма командаларидан вакил бўлган халқаро мусобақа ғолибларини мукофотлаш муносабати билан маросимлар ўтказиш вақтида кўтарилади. 5. Давлат мадҳияси давлат ва унинг суверенитетининг расмий тимсоли ҳисобланади. Барча давлат аҳамиятига молик бўлган тадбирлар жойлардаги ҳокимият органлари томонидан байроқни кўтариш ва мадҳия садолари остида очиқ ва ёпиқ деб эълон қилинади. Давлат мадҳияси бўлмиш қўшиқ матни ва мусиқий композицияси давлат рамзи ҳисобланиб, барча расмий тадбирлар очилишида давлат номидан янграйди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси “Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида”ги[280] Қонун билан тасдиқланган мадҳиянинг матни ва мусиқий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни муаллифи А. Орипов, мадҳия мусиқасини М. Бурхонов басталаган. 6. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси: t Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умумхалқ байрамларига бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши ҳамда ёпилиши вақтида; t Янги йил кечаси Тошкент вақти билан соат 24 да республика телевидениеси ва республика радиоси орқали; Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умумхалқ байрамлари кунларида республика телевидениеси орқали – дастурларнинг бошланишида; ҳар куни Ўзбекистон радиоси республика ички радиоэшиттиришлар орқали дастурларнинг бошланиши ва тугалланиши олдидан; t республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат ва ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек, монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши вақтида; t давлат идоралари, корхоналар, муассасалар ва жамоат бирлашмалари томонидан ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш чоғида; t расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий мамлакатларнинг давлат бошлиқлари ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш вақтида – тегишли хорижий давлатнинг Давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин ижро этилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилган тақдирда ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб, эркаклар бош кийимини олган ҳолда ёки қўлини чеккасига қўйиб тинглайдилар[281]. 7. Жиноят объекти – республика шаъни ва обрўйи, шунингдек, суверен давлатнинг рамзларидан фойдаланиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлардир. Давлат герби, байроғи ва мадҳияси давлат ҳокимият ва бошқарув органлари нормал фаолият юритиши тартибининг ажралмас қисмидир. Бу рамзлар ҳар бир давлатнинг суверен ҳуқуқи бўлиб, ҳуқуқий муносабатлар субъектининг мустақиллиги белгиси сифатида ҳурмат қилинишини талаб этади. 8. Жиноят объектив томондан айбдорнинг давлат рамзларига ҳурматсизлик қилишда ифодаланадиган фаол ҳаракатлари билан содир этилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling