Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар


Download 1.53 Mb.
bet166/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар тарғибот-ташвиқот қилиш, эътиқод қилувчининг виждон эркинлигига қарши мажбуран бошқа конфессияга киритиш, ҳақ бериш, мулкий манфаатдор қилиш воситасида ва ҳоказоларда ифодаланади.
Бошқа миссионерлик фаолияти деганда, диний ташкилотлар, руҳонийлар, конфессия аъзоларининг ўз конфессияларига тарғиб қилувчи тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиши, турли хил ёрдамлар кўрсатиш орқали тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, диний ва ибодат маросимларини ўтказиш йўли билан бир конфессиядан бошқасига киритишга йўналтирилган хатти-ҳаракатлар тушунилади.
15. ЖК 2162-моддаси 2-қисми билан, яъни бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти билан шуғулланган шахсни жавобгарликка тортиш учун, ушбу қилмиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган айбдор шахс бу қилмишни бир йил мобайнида содир этган бўлиши лозим.
16. Субъектив томондан ЖК 2162-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят тўғри қасддан содир этилади.
17. Жиноят субъекти – ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс.
217 - м о д д а. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари
ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш
тартибини бузиш
Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини уларнинг ташкилотчиси томонидан бузиш шундай ҳаракатлари учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш жамоатчилик, гуруҳ ёки шахсий манфаатларни ва қаршиликни ифодалаш шакли сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида назарда тутилган инсон ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқ фуқароларга қонунда белгиланган тартибда йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларда иштирок этиш орқали ўзларининг ижтимоий фаолликларини намоён этишга имконият яратади.
Конституциянинг 33-моддасида белгиланишича: “Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга”. Конституциянинг мазкур моддаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига фақат хавфсизлик жиҳатдан оммавий тадбирлар ўтказилишини чеклаш ҳуқуқини беради. Фуқароларнинг ўз сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланиши бошқа шахслар, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаслиги лозим.
2. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот – давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари бир маромда фаолият юритишининг асосий шартлари бўлиб, улар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилиши тартиби аниқ тартибга солинганда мавжуд бўлади. Мазкур тартибга риоя этмаслик давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини ишдан чиқаришга олиб келиши мумкин. Шу боис бундай тадбирлар ўтказилиши тартибини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ўрнатилганлиги йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиш шаклидаги конституциявий ҳуқуқларга риоя этилишининг кафолати ҳисобланади.
3. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шунда кўринадики, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказаётган шахс бундай тадбирлар ўтказилишининг қонунчиликда белгиланган тартибини инкор этади, натижада давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бир меъёрда фаолият юритишини таҳдид остига қўяди.
4. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бир меъёрда фаолият юритиши, жамият хавфсизлиги шарҳланаётган жиноятнинг объекти ҳисобланади.
Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказишнинг ўрнатилган тартибини ўз ичига олувчи ижтимоий муносабатлар жиноятнинг бевосита объекти ҳисобланади.
5. ЖК 217-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказишнинг ўрнатилган тартибини бузиш орқали содир этилади.
6. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш деганда, қонунда белгиланмаган тартибда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиладиган жой, ўтказиш шакли, жойи ва вақтини, ҳаракатланиш йўналишини, иштирокчиларни жалб этиш тартибини, сўзга чиқувчиларни танлаш ва бошқа ҳаракатларни белгилаб олиш тушунилади.
Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларини ғайриқонуний уюштириш турли ҳаракатлар, масалан, бундай тадбирларни ўтказишга давлат ҳокимият органининг розилиги талаб этилса, бу ҳақда уларни хабардор этмасдан ўтказиш; бундай тадбирларни ташкил этиш жараёнини, фуқароларни жалб этиш тартибини бузиш; йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларни ташкил этиш учун моддий-техник воситалар ажратиш ва бошқалар орқали ифодаланади.
7. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиш деганда, шундай тадбирларни ўтказиш мақсадида ташкилий масалаларни фактик жиҳатдан бажариш ва ҳоказолар тушунилади.
Рухсат берилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларини уюштириш – бу фуқароларнинг бирлашиши ва муайян шахслар, ташкилотлар, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги воқеаларга нисбатан ўз муносабатларини оммавий намойиш этишлари, кўча бўйлаб оммавий ташкил этилган ҳаракатда фуқароларнинг ўз ижтимоий-сиёсий кайфиятини турли кўргазмали воситалар ёрдамида ифодалашини ўз ичига олувчи тегишли тадбир ташкилотчисининг ғайриқонуний ҳаракатлари. Бу муайян ёпиқ биноларда ғайриқонуний йиғилишлар ва митинглар ўтказиш, бундай тадбирлар ўтказилиши ҳақида мурожаатномада белгиланган мақсадлар, унинг бошланиши ва тўхтатилиши вақтига риоя этмаслик, ғайриқонуний тадбирни тўхтатиш тўғрисидаги ҳокимият органларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳамда бошқа тартибларга риоя этмасликда намоён бўлади[288].
8. Йиғилиш деганда, фуқароларнинг олдиндан белгиланган вақт ва жойда (бино ёки очиқ ҳавода) биргаликда бевосита иштирок этиш ва бирор-бир муаммо юзасидан биргаликда қарор чиқариш шакли тушунилади.
9. Митинг деганда, фуқароларнинг жамият ҳаётидаги бирор нарса юзасидан ташкилот ёки мансабдор шахсларга нисбатан ўзларининг муносабатини оммавий равишда билдириш мақсадида кўпинча очиқ ҳавода ўтказиладиган оммавий йиғилиш тушунилади.
10. Кўча юришлари – бирор-бир муаммо юзасидан ҳокимият органлари ва жамоатчиликнинг эътиборини тортиш мақсадида шахсларнинг кўчада, даҳада ташкилий ёки оммавий ҳаракатланиши[289].
11. Намойиш – бирор-бир муаммо юзасидан бир гуруҳ шахслар томонидан ўзларининг ижтимоий-сиёсий кайфиятлари ва муносабатларини плакатлар, транспарантлар ва кўргазмали материаллардан фойдаланган ҳолда оммавий ифода этиши.
12. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиш тўғрисида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва бошқарув органига ёзма равишда мурожаат этилади. Мазкур мурожаатда тадбирни ўтказиш мақсади, шакли, жойи, бошланиш ва тугаш вақти, ҳаракатланиш йўналиши, назарда тутилаётган иштирокчилар сони, ташкилотлар ва жамоат тартибини сақлаш учун масъул бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар, ариза топшириш санаси кабилар кўрсатилади. Тадбирни ўтказиш жараёнида иштирокчилар ва ташкилотчилар жамоат тартибини сақлашга мажбурдирлар. Уларга транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш, аҳоли пунктининг узлуксиз фаолият юритишига тажовуз қилиш, палаткалар қуриш, яшил майдонлар, бино ва иншоотларга зарар етказиш, қурол ёки инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш мақсадида қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган махсус тайёрланган буюмларда бўлиш, фуқаролар ва юридик шахсларга моддий зарар етказиш, тадбирларни ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақловчи давлат органлари вакиллари фаолиятига ҳар қандай шаклда аралашиш тақиқланади. Қилмишни ЖК 217-моддаси бўйича квалификация қилиш учун ташкилотчига нисбатан олдин айнан шундай қилмиши учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддасида назарда тутилган маъмурий жазо чоралари қўлланилганлиги факти аниқланиши лозим. Маъмурий жазо қўлланилган ва у тугатилмаган ҳолдагина шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
13. Шарҳланаётган жиноят формал таркибли жиноят ҳисобланади. Уни квалификация қилиш ва тугалланган деб топиш учун белгиланган тартибни бузган ҳолда йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиш бўйича ҳаракатлар қилиш етарли ҳисобланади.
14. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказишнинг белгиланган тартибини бузаётганлигини англайди ва буни хоҳлайди.
Жиноятни содир этиш мотивлари ва мақсадлари турли хил бўлиши мумкин ва улар қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга бўлмайди.
15. Жиноят субъекти махсус субъект ҳисобланади. Қонун мазмуни бўйича йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларнинг фақат ташкилотчилари жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Меҳнат ёки жамоат бирлашмаси жамоаси, ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг алоҳида гуруҳлари томонидан ваколат берилган ва ташкиллаштирилаётган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ҳақида ҳокимият органларини хабардор қилган ҳолда улар номидан жамоатчиликка мурожаат қиладиган шахслар ташкилотчилар сифатида тан олинадилар.
Шунингдек, ҳокимият вакиллари билан расмий алоқага киришмаган ҳолда тадбирларни ўтказиш ва уларга тайёргарлик кўриш юзасидан ҳаракатлар қиладиган ёки моддий-техник воситалар ажратадиган шахслар ҳам ташкилотчилар деб тан олинади.
Ташкилотчи хабардор қилинмаган ҳолда алоҳида иштирокчилар томонидан йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказишнинг белгиланган тартиблари бузилган ҳолларда, у ЖК 217-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилмайди.
16. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш учун жавобгарликни назарда тутади.
17. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бир меъёрда фаолият юритиши шарҳланаётган жиноятнинг объекти ҳисобланади.
18. ЖК 217-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги 1998 йил 1 майда қабул қилинган Қонунида белгиланган диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш орқали содир этилади.
Диний ташкилотлар ибодат қилиш ёки диний маросимларни ўтказиш учун барча келиши мумкин бўлган жойларни ташкил этиш ва уларни таъминлаш ҳуқуқига эга. Ибодат, диний маросим ва тадбирлар диний ташкилотлар жойлашган жой ва уларга тегишли ҳудудларда, маданият ёки ибодат биноларида, ибодат қилиш масканларида, қабристонларда, одат юзасидан зарур бўлган ҳолларда – фуқаролар розилигига кўра – уларнинг уйларида ўтказилиши мумкин.
Касалхона, госпиталь, қариялар ва ногиронлар уйлари, дастлабки тергов ва жазони ижро этиш жойларида ўтказиладиган ибодатлар ва диний маросимлар мазкур жойлардаги фуқароларнинг илтимосига кўра ўтказилиши мумкин.
Ибодат биноларидан ташқарида ўтказиладиган оммавий тарздаги ибодат ва диний маросимлар жойлардаги маҳаллий бошқарув ва ҳокимият органларининг рухсати билан амалга оширилади.
19. ЖК 217-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидалари бузилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
20. Субъектив томондан мазкур жиноят тўғри қасддан содир этилади.
21. ЖК 217-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят субъекти – ўн олти ёшга тўлган, илгари шундай қилмиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс.
218 - м о д д а. Тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик
қилиш ёки фавқулодда ҳолат шароитида
корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар
ишига тўсқинлик қилиш
Тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш, шунингдек, фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Фуқаролар ёки Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига реал хавф туғдирувчи, фавқулодда ҳолат жорий этмасдан олдини олиб бўлмайдиган муайян ҳолларда республиканинг бутун ҳудуди ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этилади.
Фавқулодда ҳолат фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий этилади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Президент Фармони уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритилади[290].

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling