Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўта оғир жиноятларга
- ЖК 221-моддасининг 2-қисмида
Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда оғир жазо сифатида беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган жиноятлар киради.
Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. 16. Қилмиш бир гуруҳ маҳкум шахслар томонидан содир этилган ҳолларда, айбдор шахс ташкилотчи, фаол иштирокчи ёки оддий иштирокчи бўлганлигидан қатъи назар, айбдорнинг қилмишлари ЖК 220-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича квалификация қилинади. Қилмишни мазкур белгига кўра квалификация қилишда гуруҳ аъзоларининг олдиндан тил бириктирган ёки бириктирмаганлиги аҳамиятга эга бўлмайди. 221 - м о д д а. Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик Озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги ёхуд маъмуриятнинг ўз фаолиятини амалга оширишига бошқача йўсинда тўсқинлик қилиши, башарти, маҳкумга нисбатан бир йил мобайнида жазони ўташ тартиби талабларини бузганлиги учун жазони ижро этиш колониясининг карцерига ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилганидан ёки турмага ўтказилганидан кейин содир этилса, - уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмишлар: а) ўта хавфли рецидивист; б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг бир меъёрдаги фаолияти жиноят объекти ҳисобланади. 2. Маҳкумга нисбатан бир йил мобайнида жазони ўташ тартиби талабларини бузганлиги учун жазони ижро этиш колониясининг карцери ёки турмага ўтказилганидан кейин, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган шахс томонидан маъмуриятнинг қонуний талабларига бўйсунмаслик жиноятнинг объектив томони ҳисобланади. 3. Бўйсунмаслик – бу озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган шахс томонидан маъмурият вакилининг қонуний фармойиши ёки талабини ошкора рад этиш. Масалан, бўйсунмаслик тузум талабларига риоя этмаслик, меҳнат мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаш каби кўринишларда бўлиши мумкин. 4. Маъмуриятнинг ўз фаолиятини амалга оширишига бошқача йўсинда тўсқинлик қилиш деганда, маҳбусларнинг маъмурият қонуний талабларини бажармасликка йўналтирилган бевосита ҳаракати тушунилади. Масалан, муайян мажбуриятларни бажаришдан бош тортиш, тузум (режим)га риоя этмаслик, шунингдек, жазони ижро этиш бўйича муассасанинг қоидаларини менсимаслик. 5. Озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг ҳаракатлари, башарти, маҳкумга нисбатан бир йил мобайнида жазони ўташ тартиби талабларини бузганлиги учун жазони ижро этиш колониясининг карцерига ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилганидан ёки турмага ўтказилганидан кейин содир этилган бўлса, ЖК 221-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади. Жиноят-ижроия кодексининг 109-моддасига асосан, жазони ўташ тартибини ашаддий бузувчи маҳкумлар умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига олти ойгача, аёллар сақланадиган колонияларда эса – уч ойгача бўлган муддатга ўтказиб қўйилади. Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик содир этилган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. 6. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноятни содир этиш мотивлари уни квалификация қилишда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. 7. ЖК 221-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти бўлиб, бир йил мобайнида жазони ўташ тартиби талабларини бузганлиги учун жазони ижро этиш колониясининг карцерига ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилган ёки турмага ўтказилган озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахс, ЖК 221-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти эса ўта хавфли рецидивист ёхуд оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс ҳисобланади. 8. ЖК 221-моддасининг 2-қисмида: а) ўта хавфли рецидивист; б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс томонидан содир этилган жиноят учун жавобгарлик назарда тутилган. 222 - м о д д а. Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш Қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахснинг қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиши - беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Қочиш: а) баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказган ҳолда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Дастлабки тергов олиб борувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларининг бир меъёрдаги фаолияти, шунингдек, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки маҳкумларни қўриқловчи шахсларнинг соғлиғи шарҳланаётган жиноятнинг объекти ҳисобланади. 2. Объектив томондан жиноят дастлабки тергов олиб борувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги қамоқ ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочишда ифодаланади. Шарҳланаётган модда қочиш, яъни жиноят содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган, қамоқ тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар, шунингдек, айбдор деб топилган ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган шахслар томонидан шахсларни қўриқлашга мўлжалланган махсус, изоляция қилинган жойларни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш учун жавобгарликни белгилайди. Қочиш турли усулларда амалга оширилиши мумкин: қўриқчиларга нисбатан куч ишлатиш; сохта ҳужжатлардан фойдаланиб қочиш; пора бериш, алдаш ва бошқалар. 3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига асосан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс қўриқлов остида бўлган шахс деб топилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling