Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet182/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бурчак штамп юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахсни ташкил этмайдиган деҳқон хўжалиги номидан чиқадиган ҳужжатларга қўйиладиган штамп.
Рўйхатга олиш (ҳисоб) штампи – ҳужжатларни рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш учун ишлатиладиган штамп, шу жумладан расмий штамп.
Ахборот штамплари – юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахсни ташкил этмайдиган деҳқон хўжалигининг, шунингдек, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг ахборий тусдаги, бурчак ва рўйхатга олиш штампларига кирмайдиган бошқа штамплари.
Шахсий штамп – жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун ишлатадиган, номли ёки номсиз штамп [311].
6. Муҳр – юридик ёки жисмоний шахснинг тўлиқ номи ёзилмаган матннинг рельефли ёки ўйма тасвирдан иборат ва қоғозда, сақичда, пластилинда ёки бошқа материалларда ўзидан нусха қолдириш учун хизмат қилувчи босма қолипдир. Штампнинг босмасидан фарқли ўлароқ, муҳрнинг босмасига тузатиш ва қўшимчалар киритиш мумкин эмас.
Муҳр ваколатли шахс томонидан у билдирган истак-хоҳишнинг ёки унга нисбатан тайёрлаш, сақлаш ва фойдаланишнинг алоҳида тартиби белгиланган бошқа ахборотнинг ҳақиқийлигини қўшимча равишда расман тасдиқлаш учун ишлатиладиган восита. Муҳрлар асосий, таркибий, шахсий ва ёрдамчи муҳрларга бўлинади.
Асосий муҳр – юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахсни ташкил этмайдиган деҳқон хўжалиги номидан чиқадиган ҳужжатларни тасдиқлаш учун ишлатиладиган муҳр. Бунда шартномалар, ишончномалар, банк ҳужжатлари ва пул ҳамда моддий маблағларни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар фақат асосий муҳрлар билан тасдиқланади.
Таркибий муҳр – бевосита юридик шахснинг таркибий бўлинмаси номидан чиқадиган ҳужжатларни тасдиқлаш учун ишлатиладиган муҳр.
Шахсий муҳр – хусусий амалиёт билан шуғулланадиган ёки даволаш муассасаларида ишлайдиган шифокорлар томонидан тиббий ҳужжатларни тасдиқлаш учун ишлатиладиган муҳр, шунингдек, нотариуслар ишлатадиган муҳр.
Ёрдамчи муҳр – юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсни ташкил этмайдиган деҳқон хўжаликларининг уларнинг асосий муҳр билан тасдиқлашни талаб этмайдиган ички ҳужжатларини тасдиқлаш учун ишлатиладиган муҳр[312].
Муҳрларнинг алоҳида турини давлат герби туширилган доира шаклига эга бўлган гербли муҳрлар ташкил этади[313].
Муҳрлар турли хил жисмлар (резина, каучук, пластмасса)дан тайёрланади, турли конфигурацияга ва бошқа ўзига хос белгиларга эга. Муҳрлар жумласига, шунингдек, хоналар, омборхоналар, ўрамлар ва ҳоказоларни хатлаш мақсадида сақичда, пластилинда муҳр ўрнида босиладиган босма қолиплар ҳам киради.
7. Бланка – бу бурчак ёки марказда штамп босмаси туширилган ёки исталган усулда штамп матни босилган ёки бошқа матнли (матнли расм) бўлган ҳамда ҳужжатни тайёрлаш учун фойдаланиладиган қоғоз варағи (лицензия, паспорт, гувоҳнома, сўровнома, ариза ва бошқалар бланкаси). Булар орасида қатъий ҳисобдаги бланкалар ажралиб туради, улар алоҳида тартиб рақами (серияси), махсус фойдаланиш режимига эга[314]. Шарҳланаётган жиноят предметига фақат қатъий ҳисобдаги бланкалар киради.
8. Паспорт – Ўзбекистон Республикасида ва қатор чет эл мамлакатларида шахсни ва фуқароликни тасдиқловчи умумий расмий ҳужжат (фуқаро паспорти, умумфуқаро хорижий паспорти, хизмат хорижий паспорти). Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир[315].

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling