Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- сафига олинишдан бўйин товлаш
- узрли сабаблар
- Чақирилувчини ЖК 225-модда 1-қисми
- Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида
Бўйин товлаш деганда, чақирув ёшидаги шахс томонидан Конституцияда назарда тутилган ўз фуқаролик бурчини бажармаслик учун фойдаланган ҳар қандай усулни тушуниш зарур.
Бўйин товлаш узрли сабабларсиз, ҳужжатларни қалбакилаштириш, алдаш ва бошқа йўллар билан чақириш пунктига белгиланган вақтда етиб келмасликда ифодаланиши мумкин. Ана шу усулларнинг ҳаммаси ҳарбий хизматни ўтамасликка қаратилган бўлади. Сафарбарлик чақирув резерви сафига олинишдан бўйин товлаш ҳам турли хил усуллар орқали амалга оширилиши мумкин ва сафарбарлик чақирув резерви хизматига олинишдан қочишга мўлжалланган актив ва пассив ҳаракатларда ўз ифодасини топади. Резервда хизматни ўташдан бўйин товлаш Ўзбекистон Республикасининг нормал фаолиятига хавфли табиий офатлар ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган ҳарбий йиғинлардан бош тортишни назарда тутади[308]. 9. Чақирилувчининг меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллиги ёки майиблиги; чақирилувчининг яқин туғишганининг вафот этгани ёки оғир бетоблиги; табиий йўсиндаги тўсиқлар ёки чақирилувчининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган, унинг чақирув комиссиясига ёки сафга олиниш жойига, сафарбарлик ёки резерв хизматини ўташ учун етиб келишга тўсқинлик қилган шарт-шароитлар (ёнғин, сув тошқини, транспорт фалокати ва ҳокозолар) узрли сабаблар ҳисобланади. Касаллиги муносабати билан чақирув пунктига келиш имкониятининг бўлмаганлиги шифокор томонидан берилган ҳужжатлар билан, табиий шарт-шароитлар муносабати билан етиб келиш имкониятининг бўлмаганлиги давлат ҳокимияти органларининг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланган бўлиши керак. 10. Чақирилувчини ЖК 225-модда 1-қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала, фақатгина унга илгари йил давомида узрли сабабларсиз ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан ҳамда Қуролли Кучлар резервида хизматни ўташдан бўйин товлагани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 237-моддаси ёки 239-моддаси асосида маъмурий жазо чоралари қўлланилган бўлса, қўзғатилади. 11. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан, Қуролли Кучлар резерви хизматни ўташдан бўйин товлаш чақирув муддати тайинланган пайт тамом бўлгандан эътиборан тугалланган жиноят ҳисобланади. 12. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан, Қуролли Кучлар резервида хизматни ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товлашнинг субъектив томони айбнинг тўғри қасд шаклида ифодаланишидир. Айбдор чақирув сафига олиниш ёки ҳарбий муқобил хизматни ўташ билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаётганини англайди, узрли сабабларсиз ва ғайриқонуний равишда чақирув пунктларига бормаслигини билади ва бундай ҳаракатларни содир этишни хоҳлайди. 13. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлашнинг субъекти сифатида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, чақирув кунига қадар ўн саккиз ёшга тўлган ҳарбий хизматга чақирувдан озод этилиш ёки уни кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган эркак жинсига мансуб шахс тан олиниши мумкин. 14. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида ҳарбий резерв сафига олинишдан, Қуролли Кучлар резервида хизматни ўташдан бўйин товлаш: а) ўз баданига шикаст етказиш; б) ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан содир этилганда белгиланадиган жиноий жавобгарлик кўзда тутилади. 15. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш мақсадида ўз баданига шикаст етказишни ЖК 225-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиш керак. Ўз баданига жароҳат етаказиш деб, баданнинг бирон-бир аъзо ёки тўқималарини қасддан жароҳатлаш, уларнинг функцияларини турли усуллар билан бузиб, ҳарбий чақирувдан ёки хизматдан бўйин товлашга айтилади. Соғлиққа зарар (шикаст) айбдорнинг ўзи томонидан ҳамда унинг илтимоси билан бошқа шахс томонидан ҳам етказилиши мумкин. Шикаст бошқа шахс томонидан етказилган бўлса, шахс баданга тегишли даражада шикаст етказиш ва шарҳланаётган жиноятни содир этишга ёрдам берганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда шахс шикаст етказаётганда ўзининг ҳаракатларини идрок этгани ва баданга шикаст етказишни ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан, Қуролли Кучлар резервидан бўйин товлашда ёрдам бераётганлигини билганини аниқлаш лозим. Қонун соғлиққа зарар қандай даражада бўлишини кўрсатмайди. Лекин ЖК 225-моддаси 2-қисмининг мазмунига кўра, бу ҳарбий хизматни ўташдан озод этилиши учун етарли асос бўлиши керак. 16. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан ёки резервда хизматни ўташдан ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан бўйин товлашни ЖК 225-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилиш керак. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling