Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш


Download 1.53 Mb.
bet188/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш деганда, тегишли ваколатга эга бўлган давлат бошқарув идораларининг рухсатисиз ернинг ўзлаштирилиши ёхуд унда иншоотлар қуришга қаратилган ҳаракатлар тушунилади.
3. Ерни ўзлаштиришга, унда иншоотлар қуришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар содир этилган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган деб топилади.
4. Шуни назарда тутиш керакки, модда маъмурий преюдицияга эга, яъни ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, айбдор жиноий жавобгарликка тортилади.
5. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Уни квалификация қилишда жиноятни содир этиш мотивлари ва ундан кўзланган мақсад аҳамиятга эга эмас.
6. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.
Мансабдор шахс ўз мансабидан фойдаланиб, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган бўлса, унинг қилмиши, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, ЖК 205-моддаси ёки ЖК 206-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим.
229- м о д д а. Диний таълимотдан сабоқ бериш
тартибини бузиш[319]
Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек, хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноятнинг объекти диний таълимотлардан сабоқ беришнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят:
¨ махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш;
¨ хусусий тартибда диний таълимотлардан сабоқ бериш каби ҳаракатларда ифодаланади.
3. Мазкур модда маъмурий преюдицияга эга, яъни шахсни ЖК 2292-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун айбдор махсус диний маълумоти бўлмай туриб, айни вақтда диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатини олмай, диний таълимотдан сабоқ берганлиги учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши шарт.
Башарти шахс диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатини олган, аммо махсус диний маълумоти бўлмай туриб, диний таълимотлардан сабоқ бераётган бўлса, бундай ҳолда уни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас.
4. Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ берила бошланган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.
5. Диний таълимотлардан сабоқ бериш хусусий тартибда олиб борилганда, яъни бундай фаолият айбдор шахс томонидан диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз амалга оширилганда ҳам ЖК 2292-моддаси бўйича жавобгарлик келиб чиқади.
6. Башарти айбдор шахс диний таълимотлардан сабоқ бериш вақтида миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки қадр-қимматни камситувчи, диний эътиқодига ёки эътиқод қилмаслигига қараб фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ифодаловчи ҳаракатларни содир этаётган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 2292-моддаси ва ЖК 156-моддаси бўйича квалификация қилиниши зарур.
7. Субъектив томондан диний таълимотдан сабоқ бериш тартибининг бузилиши қасддан содир этилади. Жиноят мотиви ва ундан кўзланган мақсад квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
8. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин.
XVI боб. Одил судловга қарши жиноятлар
230 - м о д д а. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш
Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш, -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига мувофиқ, “жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади”.
Айбсиз кишини жавобгарликка тортишнинг ижтимоий хавфи шундаки, бунда дастлабки тергов ва прокуратура органлари обрўйига путур етишидан ташқари, қонунга риоя қилган ҳолда ҳаёт тарзини кечираётган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари жуда қўпол равишда бузилади, жиноятчилик билан гўёки мувафаққиятли кураш кўриниши пайдо бўлади. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш суд хатосига туртки бўлиши мумкин бўлган шарт-шароитларни яратади. Ундай ҳодисалар нисбатан тарқалганида, аҳолида ижтимоий ҳимоясизлик ҳисси пайдо бўлади, бу жамиятда кескинликни туғдириб, охир-оқибат ижтимоий-сиёсий вазият, аҳолининг ахлоқий муҳитига ўз таъсирини ўтказади.
2. Жиноятнинг объекти суриштирув, дастлабки тергов босқичларида одил судловнинг манфаатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жиноий жавобгарликка тортишда ифодаланади.
4. Айбсизлиги аён бўлган шахс деганда, айбини етарли даражада аниқ исбот этадиган ишончли далиллар тўпланмаган шахслар тушунилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling