Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet186/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Такрорийлик диспозицияда кўрсатилган ҳаракатлардан бирининг (тайёрлаш, ўтказиш, фойдаланиш, қалбакилаштириш) камида икки маротаба ҳар қандай кетма-кетликда содир этилишини назарда тутади.
Бир шахс томонидан давлат проба тамғасини тайёрлаш ва уни ўтказиш ёки ундан фойдаланиш такрорийлик белгисини ташкил этмайди.
Давлат проба тамғасини қалбакилаштириш ҳамда кейинчалик ундан фойдаланиш ёки уни ўтказиш такрорийлик белгисини ташкил этмайди. Бироқ, агар айбдор шахс давлат проба тамғасини қонунга хилоф равишда тайёрлаб, кейин уни ғайриқонуний равишда ўтказса ёки фойдаланса, сўнг бошқа давлат проба тамғасини қалбакилаштирса, ундай пайтда унинг ҳаракатларини (жиноятни такроран содир этиш белгисига кўра) ЖК 2281-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиш зарур.
12. Давлат проба тамғасини тайёрлашда ёки уни ўтказишда, фойдаланиш ёки қалбакилаштиришда икки ёки ундан ортиқ шахс шундай ҳаракатларни ўзаро содир этиш ҳақида олдиндан тил бириктирган ҳолда иштирок этсажиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган деб тан олинади.
229 - м о д д а. Ўзбошимчалик
Ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясиннинг 20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги белгиланади. Фуқароларнинг давлат томонидан ўрнатилган тартибга риоя қилмаслиги, биринчи навбатда, жамиятда ўрнатилган тартибга, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бир маромда фаолият олиб боришига тажовуз бўлиб, бу билан бошқа шахсларнинг, давлат ёки жамиятнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши хавфини туғдиради.
2. Шарҳланаётган жиноят объекти давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бир меъёрда фаолият олиб бориши, ҳуқуқий тартибот ва қўшимча объект сифатида шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳамда давлат ва жамиятнинг қонунда белгиланган тартибда, виждонан ва ақл-идрок билан амалга оширилиши лозим бўлган ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлар соҳасидаги манфаатлари ҳисобланади.
3. Жиноятнинг объектив томони айбдорнинг ҳаракатларини, муайян оқибат келиб чиқишини ҳамда улар орасида сабабий боғланишни тавсифловчи қатор белгилардан иборат.
Ўзбошимчаликни содир этиш вақтида айбдор ўзича, яъни қонун томонидан берилган бирон-бир ваколатсиз ҳаракат қилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling