Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet183/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳарбий билет – Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ҳарбий хизматга муносабатини, унинг  шахсини ва ҳарбий унвонини тасдиқловчи ҳужжат.
9. Бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга: алоҳида категорияли фуқаролар учун паспорт вазифасини бажарувчи ҳужжатлар (ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ҳарбий билет, пенсия гувоҳномаси ва ҳоказо); айрим хорижий юртларда паспорт вазифасини бажарувчи ҳужжатлар (ҳайдовчи гувоҳномаси, суғурта карточкаси ва бошқалар); шаклланган ҳуқуқий татбиқ этиш амалиётига кўра муҳим шахсий ҳужжатлар сирасига кирадиган бошқа ҳужжатлар (олий ўқув юртини битирганлик тўғрисидаги диплом, илмий даража ва илмий унвонларни тасдиқловчи диплом ва аттестатлар, хизмат гувоҳномаси, меҳнат дафтарчаси ва ҳоказолар).
10. ЖК 227-моддаси 1-қисмида жавобгарлик кўзда тутилган жиноятнинг объектив томони ҳужжат, штамп, муҳр ва бланк билан шарҳланаётган модданинг диспозициясида берилган қуйидаги альтернатив ҳаракатларни содир этиш билан тавсифланади: эгаллаш, нобуд қилиш, шикаст етказиш, яшириш. Бу ҳаракатлардан бирон-бири модданинг диспозициясидаги предметлардан бирига нисбатан содир этилиши жиноий жазога лойиқ топилиб, қонун бўйича таъқиб этилади.
11. Ҳужжатни (штамп, муҳр ва ҳоказоларни) эгаллаш деганда, кўрсатилган предметларни расмий ҳужжат айланишидан ёки эгаликдан исталган усул орқали ғайриқонуний чиқариш ва уларни тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда ўзининг ёхуд бошқа шахснинг фойдасига ўзлаштириш тушунилади. Ҳужжатларни, муҳрларни ва бошқа қонунда кўрсатилган предметларни эгаллаш пайтида зўрлик ишлатилган ҳолларда қилмишни шахсга қарши жиноятнинг тегишли моддаси билан жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиш зарур.
Жиноят ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар ҳақиқатда ҳам айбдор ихтиёрига ўтган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади.
12. Ҳужжатни (штамп, муҳр ва ҳоказоларни) нобуд қилиш – бу айтиб ўтилган предметларни идентификация қилиш ва улардан хизмат мақсадида фойдаланиш имкониятининг қолдирилмаганлигидир. Нобуд қилиш деб натижада жиноят предметлари моддий, жисмонан мутлақо йўқолиб кетишига сабаб бўлган ҳар қандай ҳаракатларни тан олиш керак.
Кўрсатиб ўтилган предметларни айбдор шундай ҳолатга келтирган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.
13. Ҳужжатга (штамп, муҳр ва ҳоказоларга) шикаст етказиш – бу айтиб ўтилган предметларни идентификация қилиш мумкин бўлган, аммо уларни қайта тикламай туриб, хизмат мақсадларида фойдаланиш анча қийин ёки мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтирган зарар етказишдир.
Ҳужжатни ўзгартирилган шаклда фойдаланиш учун унинг мазмунини қасддан ўзгартириб етказилган шикаст ЖК 209-моддаси ёки ЖК 228-моддаси бўйича квалификация қилинади.
14. Ҳужжатни (штамп, муҳр ва ҳоказоларни) яшириш – айтиб ўтилган предметларнинг улардан адресатга, эгасига, ижрочига хизмат мақсадларида фойдаланиш имконини бермайдиган даражда яшириб қўйилишидир.
Жиноят яшириб қўйилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
15. Жиноятни ЖК 227-моддаси бўйича квалификация қилиш учун шарҳланаётган қилмиш предметлари кимнинг тасарруфида эканлигининг аҳамияти йўқ. Улар юридик шахс, муассаса, корхона ёки оддий шахснинг тасарруфида бўлиши мумкин.
16.  Жиноятнинг субъектив томони айб тўғри қасд шаклида, ғаразли ёки бошқа паст ниятлар (қасос, рашк ва бошқалар) мавжуд бўлиши шартлиги билан тавсифланади.
17.  (Ғаразли мақсад ва бошқа шахсий манфаатдорлик тушунчалари ҳақида ЖК 205, 209-моддалари шарҳларига қаранг).
18.  Субъект ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Агар ЖК 227-моддаси диспозициясида қайд этилган ҳаракатларнинг бирон-бири мансабдор шахс томонидан ўзининг хизмат ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этилса, унинг ҳаракатларини жиноятлар мажмуи тариқасида ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиисътемол қилиш сифатида ва шарҳланаётган модданинг тегишли қисми бўйича квалификация қилиш зарур.
19.  Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида:
а) паспорт, ҳарбий билет ёки бошқа ўта муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан ёхуд ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларга нисбатан содир этилган;
б) оғир оқибатларга сабаб бўлган жиноят предметларини эгаллаш, нобуд қилиш, шикаст етказиш ёки яшириш учун жавобгарлик белгиланган.
Ҳужжатларнинг ўта муҳимлиги ва келиб чиққан оқибатларнинг оғир ёки оғирмаслиги суд томонидан ҳар бир муайян ҳолатда алоҳида ҳал этилади.
20. Ўта муҳим ҳужжатлар деб, жумладан, давлат сири, ҳарбий сир, тадбиркорлик ёки банк сирларини ўз ичига олган ҳужжатларни, жиноят ишида мавжуд бўлган процессуал ҳужжатларни тан олиш керак.
Ўта муҳим бланкаларга олий давлат ҳокимияти ва бошқарув органининг бланкалари, масалан, хусусийлаштириш ордери, савдо қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар бланкалари киради.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling