Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тергов ҳибсхоналари
- Объектив томондан
- Озодликдан маҳрум этиш жазосини ижро этиш муассасаси маъмурияти вакилларига ҳужум қилиш
- Жиноий гуруҳ ташкил қилиш
Судланган шахс – айблов ҳукми чиқарилган айбланувчи.
4. Озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасалари – жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, турмалардир. Тергов ҳибсхоналари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасалари вазифасини бажаради. Жазони ижро этиш колониялари манзил-колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус тартибли ҳамда вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган колонияларга бўлинади. Тарбия колониялари вояга етмаган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган. Турмалар вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган[294]. 5. Объектив томондан шарҳланаётган жиноят озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахснинг: ¨ маҳкумларни террор қилиш; ¨ маъмурият вакилларига ҳужум қилиш; ¨ жиноий гуруҳлар ташкил қилиш ёки шундай гуруҳлар фаолиятида фаол қатнашишда ифодаланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар содир этиш орқали ифодаланади. 6. Террор – жисмоний куч ишлатиш, ҳаёт ёки соғлиққа жисмоний йўқ қилингунга қадар, ўлимга олиб келувчи зарар етказиш[295]. Маҳкумларни қўрқитиш уларга нисбатан ҳар қандай куч ишлатиш ёки шундай куч ишлатиш билан қўрқитиш, шахсиятига тегиш, уларни масхаралаш каби шаклларда бўлиши мумкин. Шарҳланаётган модданинг мазмунига қўрқитиш деб тан олинадиган, маҳкумларга нисбатан амалга ошириладиган мажбурлов ҳаракатлари улар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқаришга қаратилган ҳоллардагина мазкур модда билан квалификация қилинади. Айнан шундай мақсад қилмишни шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилишнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Айбдор ва жабрланувчи ўртасидаги шахсий муносабатлар (низо, ўч олиш) туфайли амалга оширилаётган куч ишлатиш шахсга қарши жиноят сифатида квалификация қилиниши лозим. Шунинг учун қўрқитиш деб тан олинган қилмишни тўғри квалификация қилиш учун айбдор ва жабрланувчи ўртасидаги муносабатларни, айбдорнинг ўзини бундай тутишининг сабабларини аниқлаш лозим. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқариш мақсадида содир этилган қўрқитиш натижасида маҳкумга оғир тан жароҳати етказилса, ёки бу қилмиш унинг ўлимига олиб келса, қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. 7. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ижро этиш муассасаси маъмурияти вакилларига ҳужум қилиш маъмурият вакилларига нисбатан жисмоний ёки руҳий куч ишлатиш орқали содир этилиши мумкин. (Жисмоний ва руҳий куч ишлатиш тўғрисида батафсилроқ ЖК 164-моддасининг шарҳига қаранг.) Озодликдан маҳрум этиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқариш мақсадида содир этилган қўрқитиш натижасида маъмурият вакилларига оғир тан жароҳати етказилган ёки унинг ҳаётига суиқасд қилинган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади. Маъмурият вакилларига ҳужум қилиш маъмурият вакилларининг қонуний ҳаракатлари туфайли келиб чиққан бўлиши лозим. Агар ҳужум қилиш маъмурият вакилларининг қонуний ҳаракатлари туфайли келиб чиқмаган бўлса, айбдорнинг қилмиши шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилинмасдан, балки шахсга қарши жиноятлар бўйича квалификация қилинади, чунки бундай ҳолларда ЖК 220-моддасида назарда тутилган тажовуз объекти мавжуд бўлмайди. 8. Жиноий гуруҳ ташкил қилиш деганда, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар содир этиш мақсадида ташкил этилган турли фаолият тушунилади. Ташкил этиш олдиндан тил бириктириш, мазкур ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишга келишиб олиш, гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўртасида вазифаларни тақсимлаш кабиларни ўз ичига олади. Қуролланганлик жиноий гуруҳнинг зарурий белгиси ҳисобланмайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жазони ижро этиш муассасаларида турли мезонлар асосида тузилган маҳкумларнинг жамоат бирлашмалари, шу жумладан маҳаллийчилик, ўзаро манфаатдорлик, жиноий ихтисослашиш тамойиллари асосида тузилган салбий йўналтирилган гуруҳлар жиноий гуруҳ сифатида баҳоланмаслиги керак, чунки улар ўз олдига озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар содир этиш мақсадини қўймайди. 9. Жиноий гуруҳ иштирокчилари орасидан фақат ташкилотчи ва фаол иштирокчиларгина ЖК 220-моддаси бўйича жавобгарликка тортиладилар. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling