Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ижтимоий хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолият


Download 1.53 Mb.
bet170/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ижтимоий хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолият – номуайян шахслар доираси ҳаётий муҳим манфаатларининг турли таҳдидлардан зарурий ҳимояланганлик даражасини сақлаб туришга (ночор ёки бошқача ҳолатда қолган, ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолганларга ёрдам кўрсатишга, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар билан муомала қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш ва ҳоказоларга) йўналтирилган қонуний фаолият.
9. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳокимият вакили ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахс фаолиятининг қонунийлиги ва ҳаққонийлиги шарҳланаётган жиноят объектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади.
Ҳаққонийлик деганда, ҳуқуқ субъекти фаолияти ёки фаолият натижаларининг ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига мос бўлиши тушунилади. Ҳаққонийлик нафақат ҳуқуқ субъектларининг юриш-туришида, балки ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларида ҳам ифодаланади. Ҳаққонийлик ҳуқуқ кўрсатмаларидан бирор-бир тарзда чекинмасликни назарда тутади. Унинг акси ҳуқуққа хилофлилик ҳисобланади[293].
Жиноятни тўғри квалификация қилиш учун қуйидагиларни аниқлаш лозим:
¨ биринчидан, қаршилик кўрсатиш хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга йўналтирилганлигини;
¨ иккинчидан, қаршилик кўрсатиш хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини ижро этиш вақтида содир этилганлигини аниқлаш.
Мазкур ҳолатлар аниқлангандан кейингина айбдорнинг қилмиши ЖК 219-моддаси бўйича квалификация қилинади. Қонунга хилоф ҳаракатларни амалга ошираётган ҳокимият вакили ёки шахсга қаршилик кўрсатиш жиноят деб топилмайди.
Ҳокимият вакиллари ва фуқароларнинг айнан қонуний ҳаракатлари жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланади.
10. Жиноят хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш бошланган вақтдан бошлаб, оқибат келиб чиқишидан қатъи назар, тугалланган ҳисобланади. Бунда қаршилик кўрсатиш натижасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахс ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказилган ёки бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиққан ҳолларда, айбдорнинг қилмиши жиноятлар мажмуи сифатида квалификация қилинади.
11. Жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан тавсифланади. Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш фақат тўғри қасд шаклида содир этилиши мумкин.
Айбдор шахс хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатаётганлигини англайди ва буни хоҳлайди.
Хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатаётганлигини англамаган шахс томонидан бундай қаршилик кўрсатишнинг содир этилишида мазкур жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.
12. Ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс жиноят субъекти ҳисобланади.
13. ЖК 219-моддаси 2-қисми хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилганлик учун жавобгарликни назарда тутади.
14. Мазкур модданинг шарҳланаётган қисмидаги жиноят объектив томондан биринчи қисмда назарда тутилган қилмишдан бир қатор ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилади. Агар модданинг 1-қисмига кўра, жавобгарлик хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш учун белгиланса, 2-қисмида эса мазкур шахсларни қандай шаклда бўлмасин, ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилган шахс жавобгарликка тортилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling