Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet171/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Мажбурлаш – бу ҳокимият вакили ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга нисбатан уларни ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш ёки мажбурловчи шахс фойдасига ноқонуний ҳаракатлар содир этишга эришиш мақсадида жисмоний ёки руҳий таъсир этиш. Қаршилик кўрсатишда қўлланиладиган жисмоний мажбурлашдан фарқли равишда мажбурлаш вақтида қўлланиладиган куч ишлатиш бошқа мақсадни кўзлайди.
Мажбурлаш вақтида қўлланиладиган жисмоний зўрлик ишлатиш деганда, жисмоний азоб берадиган ҳамда жабрланувчининг иродасига хилоф равишда унинг жисмоний эркинлигини чеклайдиган ҳаракатлар содир этиш, шунингдек, уриш, дўппослаш ва бошқа ҳаракатлар орқали шахс баданига ўртача оғирликдаги шикаст етказиш тушунилади.
Руҳий мажбурлаш деганда, айбдор томонидан сўз ёки ўзининг ниятини бошқача шаклда ифодалаш орқали ҳокимият вакили ёки ўзининг фуқаролик бурчини бажараётган шахсга маънавий зарар етказиш, унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиш тушунилади. Агар ҳокимият вакили ёки ўзининг фуқаролик бурчини бажараётган шахсга нисбатан куч ишлатиш натижасида уларга оғир тан жароҳати етказилса, айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар жами билан квалификацияланиши лозим. Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мажбурлаш тушунчаси доирасига кирганлиги сабабли айбдорнинг қилмиши ЖК 112-моддаси бўйича қўшимча квалификиция қилинмаслиги лозим.
Мажбурлашнинг мақсади хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахслар томонидан мажбурловчи фойдасига ноқонуний ҳаракатлар содир этилишига эришиш мақсадида уларга таъсир ўтказиш ҳисобланади.
Хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсларнинг мажбурловчи фойдасига ноқонуний ҳаракатлар содир этишлари ва бевосита қонуний ваколати доирасига кирувчи мажбуриятларни бажармаслиги ҳокимият вакилининг хизмат вазифасини бажариш ёки шахснинг фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечиши ҳисобланади.
15. Ҳокимият вакили ва шахсга нисбатан куч ишлатиш билан мазкур шахслар томонидан ўзининг хизмат вазифаларини бажариш ўртасида сабабий боғлиқланишнинг мавжудлиги ЖК 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган қилмиш объектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади.
Хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилишга йўналтирилган мажбурлов ҳаракатлари содир этилган вақтдан бошлаб, оқибат келиб чиқишидан қатъи назар, жиноят тугалланган ҳисобланади.
16. Субъектив томондан ЖК 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Бунда хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилишга йўналтирилган махсус мақсаднинг мавжудлиги жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади.
17. Ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.
220 - м о д д а. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини
ижро этиш муассасаларининг ишини
издан чиқарувчи ҳаракатлар
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахснинг маҳкумларни террор қилиш ёки маъмурият вакилларига ҳужум қилишда, шунингдек, бундай мақсадларда жиноий гуруҳлар ташкил қилиш ёки шундай гуруҳлар фаолиятида фаол қатнашишда ифодаланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлари -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ўта хавфли рецидивист;
б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Давлат жиноий жавобгарликни ўрнатиш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони қўллаш орқали айбдор шахсларни изоляция қилади. Шу мақсадда жазони ижро этиш муассасаларида алоҳида режим ўрнатилади. Бу режим, шунингдек, тажовуз қилиш жиноят деб топиладиган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бир меъёрда фаолият юритишининг ажралмас қисми ҳисобланади.
2. Озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларининг бир меъёрда фаолият юритиши, яъни мазкур муассасаларда ўрнатилган режим билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар шарҳланаётган модданинг объекти ҳисобланади. Мазкур муассасалар ходимлари ва унда жазони ўтаётган шахсларнинг шахсий хавфсизлиги қўшимча объект бўлиши мумкин.
Қонун чиқарувчи жабрланувчи сифатида тан олинадиган шахсларнинг икки тоифасини белгилайди:
¨ озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасалари маъмуриятининг вакиллари;
¨ озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган маҳкумлар ва судланганлар.
3. Озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасалари маъмуриятининг вакиллари қаторига: раҳбарлик таркибидаги шахслар; қўриқлаш ва конвой вазифаларини бажарувчи ички қўшинларнинг ҳарбий хизматчилари; шартнома асосида ишловчи шахслар; озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида умумий ва касбий-техник таълимни амалга оширувчи ва тиббий хизмат кўрсатувчи шахслар; маъмурий ва муҳандис-техник ходимлар киради.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling