Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тергов ҳибсхонаси
- Субъектив томондан
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси
Қамоққа олиш – жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар асосида тайинланадиган эҳтиёт чораси.
Тергов ҳибсхонаси – дастлабки тергов ўтказилаётган вақтда жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчига ёки суд муҳокамаси жараёнида судланувчиларга ёхуд айблов ҳукми қонуний кучга киргунга қадар озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан қўлланиладиган қамоқ тариқасидаги эҳтиёт чорасини ижро этиш учун мўлжалланган махсус жой. Тергов ҳибсхоналари умумий ва бир кишилик бўлади. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган айбланувчилар умумий тергов ҳибсхоналарида сақланадилар. Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахслар бошқа гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида прокурор қарори ёки суд ажримига кўра бир кишилик тергов ҳибсхоналари ёки турмага жойлаштирилиши мумкин. Тергов ҳаракати ўтказилаётган ёки суд иш кўраётган жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, суд залидан чиқиб кетиш қамоқ ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш деб квалификация қилиниши лозим. Бошқа эҳтиёт чораси, масалан, муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат олинган шахснинг қочиши шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилинмайди. 4. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинлаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми чиқарилган шахс қўриқлов остидаги шахс деб топилади. Жиноят-ижроия кодексининг 45-моддасига асосан, вояга етган шахсларга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижросини жазони ижро этиш муассасалари (манзил-колониялари, умумий, қаттиқ, махсус тартибли колониялар)да ва турмаларда, вояга етмаган шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар эса тарбия колонияларида амалга оширилади. (Манзил-колониялари, умумий, қаттиқ, махсус тартибли колониялар, турма ва тергов ҳибсхоналари тушунчалари ҳақида Жиноят-ижроия кодексига қаранг.) Шу билан бирга баъзи ҳолларда, қасддан содир этилган, унча оғир бўлмаган жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар, уларнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассасадаги хўжалик ишларини бажариш мақсадида муассаса раҳбарининг қарорига кўра тергов ҳибсхоналарида ёки турмада қолдирилишлари мумкин. Лекин ҳар иккала ҳолатда ҳам уларга нисбатан жазони ижро этиш жойидаги тузум (режим) талаблари ва тартибига риоя этиш қоидаси татбиқ этилади. Турма ёки тергов изоляторидан қочиш қўриқлов остида сақлаш жойидан қочиш деб квалификация қилинади ва шарҳланаётган модда бўйича жавобгарликка тортилади. 5. Интизомий қисмдаги қўриқлов остидан қочган ва қамоқ тарзидаги жазога ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар ҳам шарҳланаётган модда қоидалари бўйича жавобгарликка тортилиши керак. 6. Жазони ижро этиш ёки қўриқлов остида сақлаш жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетган шахс ушланган ёки ўз айбини бўйнига олиб келган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. Айбдор қочган вақтда уни қамоққа олиш тўғрисидаги қарордан хабардор бўлган ҳолларда, яъни бундай эҳтиёт чораси танланганлиги тўғрисидаги қарор, суд ажрими эълон қилингандан сўнг ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига кўра уни озодликдан маҳрум этишга, қамоққа ёки интизомий қисмга жўнатишга ҳукм қилинганлиги эълон қилинганидан сўнг қочиб кетган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 222-моддаси бўйича квалификация қилинади. 7. Субъектив томондан жиноят қасддан, тўғри қасд билан содир этилади. 8. Ўн тўрт ёшга тўлган, қамоқ тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс ёки озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ ёки интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар жиноят субъекти бўлиши мумкин. 9. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида: а) баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказган ҳолда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган қочиш учун жавобгарлик назарда тутилган. 10. Қочиш енгил ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказишга олиб келган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинмайди. Лекин қочиш оғир тан жароҳати етказиш ёки ўлимга олиб келган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим (ЖК 220-моддаси ва ЖК 97-моддаси ёки ЖК 104-моддаси). 11. Қочиш бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган ҳолларни квалификация қилиш учун олдиндан келишувнинг мавжудлиги шарт эмас. 223 - м о д д а. Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш Белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) чегарани ёриб ўтиш йўли билан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, - беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар. 1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси – Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасини (қуруқликда, сувда, ер остида, ҳаво бўшлиғида) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат. Давлат чегараси давлат суверенитети амал қиладиган ҳудуд доирасини белгилайди. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling