Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
Вояга етмаганлар деганда, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни тушуниш лозим.
(Хомиладорлиги айбдорга маълум бўлган аёл тушунчаси тўғрисида ЖК 97- моддасининг шарҳига қаранг. Ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахс тушунчаси тўғрисида ЖК 97- моддасига берилган шарҳга қаранг). 111 - м о д д а. Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир шикаст етказиш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади. Эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ шахс баданига ўртача оғир ёки баданга оғир шикаст етказиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч ойдан олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 1. (Баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш белгилари тўғрисида ЖК 104 ва 105-моддаларининг шарҳига қаранг). 2. (Эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноят тушунчаси тўғрисида ЖК 22-моддасининг шарҳига қаранг). 3. Икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига эҳтиётсизлик билан ўртача оғир ёки оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик ЖК 111-моддасининг 3-қисми бўйича келиб чиқади. 4. Махсус қоидаларни бузиб эҳтиётсизлик билан баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказганлик учун ЖКнинг тегишли махсус моддаларига мувофиқ квалификация қилиниши зарур. Масалан, агар эҳтиётсизлик билан содир этилган баданга оғир шикаст етказиш транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида юз берган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 266-моддаси бўйича квалификация қилиниши керак. 5. Эҳтиётсизлик билан баданга шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига олиб келган бўлса, мазкур ҳаракат ЖК 102-моддаси бўйича квалификация қилиниши керак. 6. Бир шахсга эҳтиётсизлик орқасида содир этилган баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш билан бир вақтда эҳтиётсизлик туфайли бошқа кишининг ўлими юз берса, бундай қилмиш ЖК 102 ва 111-моддаларида кўзда тутилган жиноятлар мажмуини вужудга келтиради. III боб. ҲАЁТ ЁКИ СОҒЛИҚ УЧУН ХАВФЛИ ЖИНОЯТЛАР Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling