Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муттасил равишда
Қисқа муддат сифатида соғлиқнинг олти кундан ортиқ, лекин йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашуви назарда тутилади.
Меҳнат қобилиятини унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотиш деганда, умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоиздан кўпини йўқотмасликни тушуниш лозим. 110 - м о д д а. Қийнаш Муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш, агар ушбу Кодекснинг 104, 105-моддаларида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармаган бўлса, - икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) вояга етмаган шахсга нисбатан; б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, - икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Қийнашнинг объекти деб, жабрланувчининг соғлиғи ёки баданининг дахлсизлигини ҳисоблаш лозим. 2. Объектив томондан жиноят ЖК 104, 105-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келмаган, қийнаш хусусиятига эга бўлган, муттасил равишда дўппослаш ёки ўзгача ҳаракат содир этишда ифодаланади. Қийнаш деганда, ягона қасд билан қамраб олинадиган ва муайян вақт давомида муттасил равишда зарар етказилиб, жисмоний оғриқни келтириб чиқарадиган (масалан, чимчилаш, қўлни, оёқни қайириш, хипчин, камар билан савалаш, ўтмас ёки санчиладиган буюмлар билан катта жароҳатларсиз зарар етказиш, термик омиллар ва бошқа усуллар билан таъсир қилиш каби) фаол ҳаракатлар тушунилади. Қийнаш жабрланувчига нафақат оғир жисмоний оғриқ, балки, маънавий уқубат ҳам келтиради. Дўппослаш деганда, жабрланувчига бир вақтнинг ўзида кўплаб зарба бериш тушунилади. ЖК 109-моддаси 1-қисмида назарда тутилган, жисмоний оғриқ етказадиган, аммо соғлиққа зарар етказмайдиган дўппослаш, бошқа зўравонлик ҳаракатларини ҳақорат қилиш ҳаракатлари (140-модда 1-қисми)дан фарқлаш керак. Улар жисмоний уқубат етказмай, фақат маънавий зарарни келтириб чиқаради. Масалан, тарсаки тушириш шахс шаънини таҳқирлайди, лекин жисмоний оғриқ етказмайди ва ҳоказо. 3. Муттасил равишда дўппослаш ва қийнаш деганда, бир қасд доирасига кирадиган ва ягона мақсадга – жабрланувчига маънавий ва жисмоний уқубат етказишга қаратилган икки ва ундан ортиқ ҳаракатлар содир этишни тушунмоқ лозим. Муттасиллик нисбатан муайян вақт давомида содир этилган айни бир хатти-ҳаракатнинг такрорланиши бўлмай, балки унда худди шунга ўхшаш бошқа хатти-ҳаракатларнинг ўзаро ички боғлиқлиги ва ягона йўналиш тизимлашганлигидир. Муттассил дўппослаш қийнашнинг бир кўриниши сифатида содир этилган ҳаракатлар жабрланувчига оғриқ ва уқубат етказишини англаш каби умумий белгига эга бўлади. Қийнашни содир этишда айбдор ихтиёрий равишда ўзи хоҳлаган оқибатни келтириб чиқарадиган усулни танлаб, жабрланувчига азобловчи оғриқ ва уқубат етказади. Дўппослаш усуллари, воситаси ёки шикастнинг жойлашуви, уларнинг хусусияти – буларнинг барчаси айбдорнинг қасди жабрланувчига жисмоний уқубат ва азоб беришга қаратилганлигидан далолат беради. Жиноят муттассил равишда дўппослаш ёки қийнаш хусусиятига эга ўзгача ҳаракатлар содир этилган пайтдан тугалланган деб топилади. 4. Қийнаш хусусиятига эга ўзгача ҳаракатлар деганда, жабрланувчига қаттиқ уқубат ва қийноқларни келтирадиган узлуксиз жараёндан иборат бир маротаба содир этилган бир лаҳзалик ҳаракат тушунилади. 5. Агар муттасил, қийновчи ҳаракатлар натижасида жабрланувчи баданига енгил шикаст етказилса, у ҳолда қилмиш яхлит равишда ЖК 110-моддаси доирасига киради ва ЖК 109-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш шарт эмас. 6. Агар қийнаш натижасида жабрланувчининг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган бўлса, қилмишни тегишинча ЖК 104 ёки 105-моддалари билан квалификация қилиш керак. 7. Шарҳланаётган жиноят субъектив томондан қасд билан тавсифланади. Шахс жабрланувчига муттасил равишда қийноқлар ва уқубатлар етказаётганлигини англаб етади ва шундай қилишни истайди. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида уч тоифадаги жабрланувчилар гуруҳи назарда тутилган бўлиб, мазкур модданинг 1-қисмидаги ҳаракатлар уларга нисбатан содир этилганда, квалификация қилинадиган таркибни вужудга келтиради. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling