Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
- м о д д а. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўлдириш билан қўрқитиш
- Шарҳланаётган модданинг 1-қисми
- тугалланган
- ЖК 113-моддасининг 4-қисми бўйича жавобгарлик
- Даволаш муассасаларидан ташқарида ҳомилани тушириш
- Субъектив томондан
- ЖК 114-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиш
- ЖК 114-моддасининг 2-қисми бўйича
112 - м о д д а. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш
билан қўрқитиш Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, агар бу ҳаракат амалга оширилишидан хавфсираш учун етарли асослар мавжуд бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилган бўлса, - икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти шахснинг ҳаёти ва соғлиғи ҳисобланади. 2. Шарҳланаётган жиноят объектив томондан ҳар хил йўллар орқали ўлдириш ёки жисмоний зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда намоён бўлади. Ўлдириш билан қўрқитиш деганда, бошқа одамни ҳаётдан маҳрум қилиш учун ҳақиқатда билдирилган ниятни тушуниш керак. Жисмоний зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, айбдорнинг шахс соғлиғига зарар етказиш мақсадида жисмоний зўрлик ишлатишга оид ниятининг ошкора ифода этишини тушуниш лозим. Жиноятни ЖК 112-моддаси билан квалификация қилиш учун жиноят субъекти жабрланувчига зўравонликнинг айнан қандай усули орқали таҳдид қилиш билан қўрқитгани аҳамиятсиздир. 3. Қўрқитиш қилмишни квалификацияга таъсир этмайдиган ҳар хил усуллар билан: оғзаки, ёзма, телефон орқали, имо-ишоралар, қурол ёки унинг ўрнини босадиган воситалар ва бошқаларни кўрсатиш билан амалга оширилиши мумкин. Қўрқитиш жабрланувчига бевосита айтилиши ёки учинчи шахслар орқали етказилиши мумкин. Қўрқитишнинг зарурий шарти – унинг муайян шахсга қаратилганлигидир. Ўлдириш ёки жисмоний зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш шахснинг ўзига ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилиши мумкин. Қўрқитишнинг ҳақиқийлигини аниқлашда жабрланувчи ва унинг атрофидаги одамлар қўрқитишни қандай қабул қилишлари муҳим аҳамиятга эга. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш айбдорнинг қўрқитиш ҳақиқий эканлигидан далолат бериб, жабрланувчини бу қўрқитиш амалга ошишидан хавфсирашга мажбур қиладиган изҳор ва ҳаракатларида ифода этилиши зарур. ЖК 112-моддаси бўйича жиноятни квалификация қилиш учун қўрқитишнинг бир марта ёки муттасил бўлиб турганининг аҳамияти йўқ. 4. Қонунда ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш хусусияти белгилаб берилган. Шу сабабли бошқа ҳар қандай қўрқитиш ҳаракатларини содир этиш ЖК 112-моддаси бўйича квалификация қилинмайди. 5. ЖК 112-моддаси бўйича квалификация қилишнинг зарурий шарти қўрқитишнинг чинакамлиги бўлиб, унинг моҳияти жабрланувчида хавфсираш учун етарлича асоснинг мавжудлигидир. Бу ўринда айбдорнинг қўрқитишни амалга оширмоқчи бўлган-бўлмаганлигининг аҳамияти йўқ. Қўрқитишнинг чинакамлиги ҳар бир алоҳида олинган ҳолатда содир этилган жиноятнинг муайян аниқ вазиятлари инобатга олиниб, аниқланади. Қўрқитишнинг объективлиги: ¨ ифодалаш ёки изҳор қилиш усули; ¨ айбдор ва жабрланувчининг ўзаро муносабатлари, улар ўртасидаги совуқ муносабат, жанжал, душманлик ва бошқаларнинг мавжудлиги; ¨ айбдорнинг илгариги хулқ-атвори ва шахсияти; ¨ айбдорда қурол ёки қурол ўрнида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа предметларнинг мавжудлиги; ¨ қўрқитиш ифодаланган жой, муҳит, вақт ва бошқалар билан изоҳланади. Мазкур омилларни инобатга олиш жабрланувчида унинг хавфсираши учун етарлича асос бўлганлигидан, яъни субъектив мезоннинг мавжудлигидан гувоҳлик беради. 6. Айбдор қўрқитишни жабрланувчига етказгани заҳотиёқ жиноят тугалланган ҳисобланади. Бу ўринда жабрланувчига мазкур қўрқитиш таъсир қилган ёки қилмаганлигининг аҳамияти йўқ. 7. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишнинг сабаблари ҳар хил (ўч, рашк ва бошқалар) бўлиши мумкин, бироқ қилмишни ЖК 112-моддаси бўйича квалификация қилишга мазкур сабаблар таъсир қилмайди. 8. Қўрқитиш одам ўлдириш ёки жисмоний зўрлик ишлатишни содир этишга шароит яратадиган аниқ ҳаракатлар билан давом этса, айбдорнинг қилмишлари ЖК 112-моддаси билан эмас, балки тегишли жиноятни содир этишга тайёргарлик кўриш сифатида квалификация қилинади. 9. Ўлдириш ёки жисмоний зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш бошқа оғирроқ жиноятларни (талончилик, товламачилик, номусга тегиш ва бошқалар) содир этиш усули бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда ўлдириш ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мазкур жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутадиган тегишли моддалар таркибига киради ва ЖК 112-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилишга эҳтиёж қолмайди. Агар ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш номусга тегишдан сўнг жабрланувчи номусга тегиш факти ҳақида ҳеч кимга хабар бермаслигини мақсад қилиб содир этилса, айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 118 ва 112-моддалари билан квалификация қилинади. 10. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ўта хавфли рецидивист томонидан (ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг) ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб (ЖК 29, 30 ва 97-моддаларининг шарҳига қаранг) содир этилганда, айбдорнинг қилмишларини ЖК 112-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилиш лозим. 11. Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан ўлдириш ёки жисмоний зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (ЖК 97-моддасининг шарҳига қаранг) ҳаракатлари ЖК 112-моддаси 3-қисми бўйича квалификация қилинади. 113 - м о д д а. Таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш Била туриб, бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш - олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; б) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Била туриб бошқа шахсни ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИТС касаллигини юқтириш - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти – ўзга кишининг ҳаёти ва соғлиғидир. 2. Таносил касалликлари – бу одатда жинсий йўл билан юқтириладиган юқумли касалликлар бўлиб, уларга сифилис, гонорея, триппер, юмшоқ шанкр, мояклар (жинсий) лимфогранулематози ва бошқалар киради. Таносил касаллигининг хусусияти, уни даволаш имкони ёки касаллик туфайли келиб чиқадиган оқибатлар жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди. Айбдорнинг қилмишларини ЖК 113-моддасининг 1, 2 ёки 3-қисмлари бўйича квалификация қилиш учун айтиб ўтилган таносил касаллигидан бири билан оғриганликни ёки олдиндан била туриб бошқа кишини мазкур касалликка дучор этганликни аниқлаб олиш лозим. Бошқа юқумли ёки оғир касалликларни юқтириш, келиб чиққан оқибатларнинг хусусиятига кўра, баданга шикаст етказишга оид моддалар билан квалификация қилинади. 3. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида била туриб бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш учун жавобгарлик кўзда тутилган бўлиб, бунда шахс ўзида таносил касаллиги мавжудлигини аниқ била туриб, жабрланувчига мазкур касалликни юқтириб олиши учун чинакам хавф туғдиради. Бошқа кишини таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш усуллари турлича бўлиши мумкин. Бу – жинсий алоқа, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, турмушда, оилада, ишда озодалик қоидаларини турлича бузиш ва ҳоказолардир. Таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш усуллари жиноятни баҳолашга таъсир этмайди. 4. Келиб чиққан оқибатлардан қатъи назар, таносил касалликларини юқтиришнинг чинакам хавфи аниқланганда, таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш жинояти тугалланган ҳисобланади. Амалда бошқа кишига таносил касаллигини юқтириш ЖК 113-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилишга асос бўлади. 5. Олдиндан била туриб деганда, айбдорнинг ўзидаги таносил касаллигини аниқ била туриб, жабрланувчига уни юқтириш хавфи остида қолдириши тушунилади. 6. ЖК 113-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят субъектив томондан тўғри қасд билан тавсифланади. Жабрланувчи таносил касаллигини юқтирган ҳолларда айбдорнинг субъектив муносабати тўғри ёки эгри қасд билан изоҳланади. 7. Жабрланувчи ўзини ихтиёрий равишда таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириши, шахснинг ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб жабрланувчига юқтиргани ёки уни бундай касалликни юқтириш хавфи остида қолдиргани учун жиноий жавобгарликдан озод қилишга асос бўлмайди. 8. 16 ёшга тўлган, ўзининг таносил касаллигини билган шахсгина жиноят субъекти бўлиши мумкин. 9. ЖК 113-моддаси 3-қисми икки ёки ундан ортиқ ёхуд вояга етмаганларни олдиндан била туриб тери-таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдиришни назарда тутади. 10. Айбдорнинг ҳаракатлари касаллик юқтириш хавфи остида қолдириш ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахсни касаллик юқтириш хавфи остида қолдириш белгиси бўйича, агар аввалги касаллик юқтириш хавфи остида қолдириш вақтидан ёинки таносил касаллиги юқтириш хавфи остида қолдирганидан сўнг жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетмаган бўлса, ЖК 113-моддасининг 3-қисми билан квалификация қилинади. 11. Олдиндан била туриб тери-таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирилган шахс вояга етмаган шахс бўлса, айбланувчининг ҳаракати ЖК 113-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. Бунда айбдор ўз ҳаракатлари билан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга таносил касаллигини юқтириш хавфини туғдиргани ёки юқтирганини олдиндан билган бўлиши ва бунга йўл қўйган бўлиши лозим. Айбдор вояга етмаган шахснинг ёшини билмаган ҳолларда унинг ҳаракатлари ЖК 113-моддасининг 1 ёки 2-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. 12. Агар қасддан таносил касаллигини юқтириш натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказилса, бу ҳолат ЖК 105-моддасига қўшимча равишда квалификация қилинишига сабаб бўлиши мумкин. Агар қасддан тери-таносил касаллигини юқтириш натижасида баданга оғир шикаст етказилса, қилмиш ЖК 104-моддасининг тегишли қисми ва ЖК 113-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилинади. 13. ЖК 113-моддасининг 4-қисми бўйича жавобгарлик келиб чиқиши учун шахс била туриб, ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириши ёки бу касалликни юқтирган бўлиши керак. ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) – инсон организмининг ҳар қандай касалликка қарши курашиш қобилиятининг йўқолиши. ОИТС вируси ҳар хил: жинсий алоқа, стерилланмаган шприц, ушбу вирус мавжуд бўлган донорлик қони орқали ва бошқа йўллар билан юқиши мумкин. 14. Жиноят ОИТС билан касалланиш хавфи остида қолдириш ёки касаллик юқтирилган пайтдан тугалланган ҳисобланади. 15. Айбдорни ЖК 113-моддасининг 4-қисми билан жавобгарликка тортиш учун айбдор ўзида ВИЧ инфекция вируси мавжудлигини билиши лозим. Агар шахс ўзининг ВИЧ инфекция вируси билан зарарланганлигини билмай туриб, бошқа шахсни ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирса ёки бу касалликни унга юқтирса, ушбу қилмишда жиноят таркиби бўлмайди, чунки бундай ҳолларда айб мавжуд эмас. 16. Ҳар қандай 16 ёшга тўлган ва ОИТС касаллиги билан касалланган шахс жиноят субъекти бўла олади. Шунингдек, шарҳланаётган жиноятни содир этганлик учун шифокорлар ёхуд тиббиёт ходимлари ҳам, уларда тўғри ёки эгри қасд мавжуд бўлган тақдирда жавобгарликка тортилишлари керак. Бундай ҳолда, ОИТС касаллиги билан касалланиш шифокорлар ёки тиббиёт ходимлари касб вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида келиб чиққан бўлса, уларнинг ҳаракатлари ЖК 116-моддаси 4-қисмининг “б” бандида кўзда тутилган оғир оқибатларнинг келиб чиқиши билан квалификация қилиниши лозим. 114 - м о д д а. Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) Шифокор акушер ёки гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий равшда ҳомила тушириш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солиш ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахснинг бундай ишни амалга ошириши - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар эҳтиётсизлик орқасида: а) жабрланувчининг ўлишига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, - икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти ҳомиладор аёлнинг соғлиғи ёки ҳаёти ҳисобланади. 2. Аборт – сунъий равишда ҳомила ривожланишини тўхта-тиш. Ҳомила тушириш ҳуқуқий (қонуний) ва жиноий турларга бўлинади. Ҳомила тушириш кўпинча қуйидаги ҳолларда, яъни: а) даволаш муассасасидан ташқарида бўлса; б) тиббий нуқтаи назарга зид бўлса, жиноят деб топилади; 3. Ҳомилани туширишда тиббий нуқтаи назарга зид аломатлар деб: ўткир ва яширин гонорея мавжудлиги; жинсий аъзоларнинг ўткир ва яширин ўткир яллиғланиши жараёнлари мавжудлиги; қаерда жойлашганлигидан қатъи назар йиринг мавжудлиги; ўткир юқумли касалликларнинг мавжудлиги; 12 ҳафтадан ортиқ муддатдаги ҳомиланинг мавжудлиги ҳолатларида содир этилганлигига айтилади. Булардан ташқари, илгариги ҳомила тушиши билан кейингисининг орасидаги муддат 6 ойдан ошмаган бўлса, шунингдек, ҳомила тушириш йўриқномасида назарда тутилган бошқа ҳолатлар ҳам тиббий нуқтаи назарга зид аломатларга тааллуқлидир. 4. Даволаш муассасаларидан ташқарида ҳомилани тушириш ушбу аломатларнинг мавжудлигидан қатъи назар жиноятдир. 5. Ҳомилани тушириш сунъий равишда нормал кечаётган ҳомиладорлик тўхтатилган заҳотиёқ тугалланган жиноят деб топилади. Ҳомиладор аёлнинг ҳомилани сунъий туширишга розилиги жиноий абортнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Агар бундай жарроҳлик аёлнинг розигисиз амалга оширилган бўлса, у ҳолда айбдорнинг ҳаракати ЖК 104-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим. 6. Ҳомиладорлик муддати жиноий ҳомила туширишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. 7. Ҳомила тушириш усули ҳар хил (жарроҳлик, механик, токсик, термик ва медикаментоз ва бошқалар) бўлиб, улар жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмайди. 8. Агар аёлнинг соғлиғига зарар етказиш орқали ҳомила туширилган бўлса, айбдорнинг қилмишини ЖК 114-моддаси билан эмас, балки қасддан баданга оғир шикаст етказиш учун жавобгарликни назарда тутувчи ЖК 104-моддасининг 1-қисми бўйича квалификация қилиниши керак. 9. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир этилади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. 10. 16 ёшга тўлган шахс жиноят субъекти ҳисобланади. Агар аборт шифокор акушер ёки гинеколог томонидан амалга оширилган бўлса, жиноий абортни содир этишда айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 114-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиш лозим. 11. Жиноий ҳомила тушириш ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган тақдирда, айбдорнинг жиноий ҳомилани туширишдаги ҳаракати ЖК 114-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиниши керак. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling