Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Икки ёки ундан ортиқ хотин билан умумий рўзғор юри­тиш


Download 1.53 Mb.
bet24/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Икки ёки ундан ортиқ хотин билан умумий рўзғор юри­тиш уларнинг биргаликда меҳнат қилиш ва умумий рўзғор юри­тишдан орттирилган меҳнат даромадларидан биргаликда фойда­ланишидир. Агар шахс бир ёки бир неча хотин билан эр-хотинлик қилса-ю, умумий рўзғор юритмаса, кўп хотинлик таркиби мавжуд бўлмайди.
4. Агар шахс никоҳни бузмасдан ўз никоҳ муносабатларини тўхтатиб қўйиб, амалда янги никоҳга кирса, бундай қилмиш кўп хотинликни вужудга келтирмайди. Бироқ, агар никоҳ юзаки бекор қилинган бўлса-ю, айбдор янги никоҳдан ўтиб, иккала аёл билан ҳам умумий рўзғор асосида эр-хотинлик қилишни давом эттирса, айбдорнинг ҳаракатларида кўп хотинлик таркиби мавжуд бўлади.
5. Жиноят икки ёки ундан ортиқ хотин билан умумий рўзғор юритиш асосида биргаликда яшаш пайтидан тугалланган ҳисоб­ланади.
6. Жиноят субъектив томондан тўғри қасддан содир этилади.
7. Жиноят субъекти – 16 ёшга тўлган эркак жинсига мансуб шахс.
 
127 - м о д д а. Вояга етмаган шахсни ғайриижти­моий
хатти-ҳаракатларга жалб қилиш
Вояга етмаган шахсни тиламчиликлик қилишга, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ёки психотроп ҳисоб­ланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш, шундай ҳаракат­лар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахсни гиёҳвандлик воситалари ёки психо­троп моддалар истеъмол этишга жалб қилиш -
уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озод­ликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш, шунин­гдек ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳара­катлар:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп модда­ларни ғайриқонуний равишда муомалага чиқариш билан боғлиқ ҳар қандай жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган шахсга нисбатан;
в) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув-тар­бия, спорт ёки жамоат тадбирлари ўтказиладиган бошқа жой­ларда содир этилиши -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Жиноят объекти – вояга етмаган шахснинг одоб-ахлоқи, унинг соғлиғи, шунингдек, жамоат тартиботи ҳамда хавфсизлиги ҳисобланади.
2. Жиноят кодекси 127-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони вояга етмаган шахсни тиламчилик қилишга, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ёки психо­троп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қила­диган восита ва моддаларни истеъмол қилишга жалб этишдан иборат.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling