Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet21/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бир гуруҳ шахслар деганда, икки ёки ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахслар тушунилади.
Бир неча шахслар томонидан номусга тегиш:
t номусга тегиш икки ёки ундан ортиқ шахснинг иштиро­кини;
t жабрланувчининг номусига тегишда қатнашган шахслар­нинг келишув билан ҳаракат қилганликларини тақозо этади. Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш белгиси билан квалифи­кация қилиш учун номусга тегиш иштирокчиларнинг илгаридан келишиб олганликларининг аҳамияти йўқ (бир гуруҳ шахслар тўғрисида ЖК 29-моддасининг шарҳига қаранг).
Жабрланувчи билан бевосита жинсий алоқа қилган шахс но­мусга тегишнинг бажарувчиси деб топилиши лозим. Агар номусга тегиш иштирокчилари (ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи) жинсий алоқага бевосита киришмаган, лекин жабрланувчи билан бошқа шахснинг зўрлик билан жинсий алоқа қилишида ёрдам берган бўлса, уларнинг ҳаракатларини бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган номусга тегиш деб квалификация қилиб бўлмайди. Бундай ҳолларда мазкур шахсларнинг ҳаракатларини ЖК 28 ва 118-моддаларининг тегишли қисмлари бўйича квали­фикация қилиш лозим. Агар шахс номусга тегишни ўн тўрт ёшга етмаганлар ёхуд ўзларининг ақли норасолиги боис жиноят субъ­екти бўла олмайдиганлар томонидан содир этилишини уюштир­ган, лекин жабрланувчи билан ўзи шахсан бундай алоқага ки­ришмаган бўлса, шахснинг қилмишларини, ЖК 28-моддасининг 2-қисмида белгиланган қоидаларга кўра, мазкур жиноятнинг ба­жарувчиси сифатида ЖК 118-моддасининг 2-қисми бўйича ква­лификация қилиш зарур (ЖК 28-моддасининг шарҳига қаранг). Агар бевосита бажарувчи сифатида вояга етмаганлар иштирок этган бўлса, ташкилотчи ёки далолатчининг ҳаракатларини вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш тариқасида қўшимча ра­вишда ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қи­лиш керак.
Айбдорлар ўз ҳаракатларини келишиб, бир неча жабрланув­чига нисбатан зўрлик ишлатиш, қўрқитиш орқали ёки ожизлиги­дан фойдаланиб улар билан навбатма-навбат жинсий алоқага Кириш­ган ҳолатларда ҳам номусга тегиш бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб квалификация қилиниши лозим.
20. Ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган номусга те­гиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда ту­тилган. Номусга тегишда ўлдириш билан қўрқитиш оғзаки шак­лда (масалан, “ўлдираман”, “осаман”, “заҳарлайман”), деган сўзлар билан ёхуд тушунарли имо-ишора билан қурол ёки жабр­ланувчини ҳаётдан маҳрум этиши мумкин бўлган бошқа восита­ларни кўрсатиб сўзсиз қўрқитишда ҳам ифодаланиши мумкин.
Ўлдириш билан қўрқитиб номусга тегишда, ушбу таҳдидни ижро этиш нияти бор-йўқлиги факти аҳамият касб этмайди.
Ўлдириш билан қўрқитиш жабрланувчининг номусига те­гишда унинг қаршилигини синдириш учун қилинган бўлса, бу ҳаракат ЖК 2-қисмининг “г” банди билан квалификация қили­нади. Бундай ҳолда ЖК 112-моддаси бўйича қўшимча квалифи­кация қилиш талаб этилмайди. Бироқ, ўлдириш билан қўрқитиш жабрланувчининг номусига тегилгандан сўнг (жабрланувчи ин­дамаслиги ёки ушбу фактни бошқаларга аён қилмаслиги учун) амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 128-моддаси ҳамда башарти номусга тегишни оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, ЖК 118-моддасининг 1-қисми билан квалификация қи­линиши лозим.
21. Ўн саккиз ёшга етмаганлиги айбдорга илгаридан маълум бўлган шахснинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилинади. Бун­дай квалификация учун айбдор ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс би­лан куч ишлатиб жинсий алоқада бўлаётганлигини аниқ билган бўлиши керак. Агар айбдор жабрланувчининг ташқи қиёфаси, гавдасига, хулқига ва бошқа жиҳатларига қараб унинг ёшини би­лишда виждонан адашганлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари айб­дорга ўн саккиз ёшга кирмаганлиги аён бўлган шахснинг ному­сига зўрлик ишлатиб тегиш сифатида ЖК 118-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинмаслиги керак.
22. Яқин қариндошнинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисминииг “б” банди бўйича квалификация қилинади.
(Яқин қариндош тушунчаси тўғрисида ЖК Махсус қисмининг VIII Бўлимига қаранг).
Шу муносабат билан эрнинг ўз хотини билан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки ожизлигидан фойдаланиб жинсий алоқа қилиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “б” банди бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
23. Оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан со­дир этилган номусга тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “в” банди бўйича қуйидаги ҳолларда квалификация қилинади:
t агар номусга тегиш оммавий тартибсизликлар жараёнида со­дир этилган бўлса;
t номусга тегиш мазкур тартибсизликлар келиб чиққан жойда содир этилганда;
t оммавий тартибсизликлар иштирокчиси бўлган шахслар то­монидан содир этилганда.
Номусга тегиш оммавий тартибсизликларнинг бевосита таш­килотчиси ёки фаол иштирокчиси томонидан содир этилганда уларнинг қилмишларини ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “в” банди ва ЖК 244-моддаси билан жиноятлар мажмуи тарзида квалифи­кация қилинади.
24. Ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган но­мусга тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “г” банди бўйича квалификация қилинади.
(Ўта хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-мод­дасининг шарҳига қаранг).
Номусга тегишни ўта хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган деб баҳолаш учун айбдор номусга тегиш жиноятини содир этгунига қадар қонун бўйича ўта хавфли рецидивист деб топилганлигини аниқлаб олиш зарур.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling