Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Аъзо ёки тўқималарни ажратиб олиш


Download 1.53 Mb.
bet29/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Аъзо ёки тўқималарни ажратиб олиш - мурданинг бир ёки бир неча орган ёки тўқималарини тўлиқ ёки қисман чиқариш. Бунда экспертиза учун мурданинг орган ва тўқималарини ажра­тиб олиш шарҳланаётган модда жиноят таркибини ҳосил қил­майди.
3. Реципиентларга аъзолар ёки тўқималарни транспланта­ция қилиш (кўчириб қўйиш) бўйича операциялар тиббий кўрсатмаларга кўра амалга оширилади. Шу мақсадда инсон аъзо­лари ёки тўқималарини олиш ва тайёрлашга фақат давлатнинг тиббий муассасаларидагина рухсат этилади. Ихтисослашган тиб­биёт муассасаларидагина инсон аъзолари ёки тўқималарини трансплантация қилишга рухсат берилади.
Агар тиббиёт муассасасига ўлган шахс ҳаётлиги пайтида ёки унинг вафотидан сўнг яқин қариндошлари муайян мақсадларда унинг аъзолари ва тўқималарини ажратиб олишга розилик берма­ган бўлса, мурданинг аъзоларини ёки тўқималарини ажратиб олишга йўл қўйилмайди (Яқин қариндошлар тушунчаси тўғрис­ида ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг). Врач-мутахас­сислар консилиуми (маслаҳати) томонидан ўлим юз бергани сўзсиз исботланган ҳолатда мурдадан трансплантация учун унинг аъзолари ёки тўқималари ажратиб олиниши мумкин. Мурданинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш учун мурданинг ҳаёт­лигидаги розилиги ёки унинг яқин қариндошларининг розилиги бўлсагина, тиббиёт муассасасининг бош врачи рухсати билан амалга оширилади. Мурдадан унинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишга суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш талаб қи­линган ҳолатларда бу ҳақда суд-тиббиёт эксперти томонидан прокурор хабардор қилинган ҳолда ижозат берилади.
4. Ўлган одамнинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш вақтидан бошлаб, трансплантация ва бузилмайдиган ҳолда сақлаш (консервация) амалга оширилган-оширилмаганидан қатъи назар, жиноят тугалланган ҳисобланади.
5. Агар ғаразли ёхуд бошқа паст ниятларда ўлган одам­нинг аъзоларини ёки тўқималарини ажратиб олиш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, қилмиш шарҳланаётган модданинг 2-қисми бўйича квалификация қи­линади.
Ғаразли мақсадлар деганда, моддий фойда олиш, бойиш, яхши маош тўланадиган иш ёки лавозимга эга бўлишга, уй-жой олишга ва бошқаларга қаратилган ниятларни тушуниш керак. Ға­разли мақсадлар шахс зиммасидаги мулкий, моддий мажбурият­лар (қарзни қайтариш, алимент тўловлари ва ҳоказолар)дан қуту­лишга интилишда ҳам намоён бўлиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling