Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 127-моддасининг 2-қисми
- Вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш
- Субъектив томондан
- Ихтиёрий жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш
- объекти
Тиламчиликка жалб қилиш деганда, вояга етмаган шахсни бегона шахслардан пул, озиқ-овқатлар, кийим-кечак ва бошқа буюмлар сўрашга жалб қилишни тушуниш зарур.
3. Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ва психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир этадиган восита ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш деганда, вояга етган шахснинг вояга етмаган шахсда санаб ўтилган ичимликлар, моддалар ёки воситаларни истеъмол қилишга мойиллик уйғотиш ва уларни муттасил истеъмол қилишга ўргатиб қўйишга қаратилган ҳаракатларини тушуниш керак (алдаш, ишонтириш, ваъда бериш ва бошқа йўллар билан). 4. Шарҳланаётган моддада жиноий ҳаракат сифатидаги жалб қилиш деб, вояга етган шахснинг вояга етмаган шахсда алкогол ичимликларга ружу қўйиш ёки ақл-идрокка таъсир қиладиган, лекин гиёҳвандлик ёки психотроп ҳисобланмаган бошқа модда ва воситаларга мойилликни шакллантиришга қаратилган фаол ва ташаббускор ҳаракати тушунилади. 5. ЖК 127-моддасининг 1-қисмига кўра айбдорга шундай ҳаракатлари учун маъмурий чоралар кўрилганидан сўнг жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкин. 6. Жиноят кодексининг 127-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят айбдор вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий ҳаракатларни содир этишга жалб этгандан бошлаб тугалланган ҳисобланади, бунда жиноятчининг ўз мақсадига етган-етмаганлиги аҳамиятга эга эмас. 7. Вояга етмаган шахс гиёҳванд воситалар ёки психотроп моддалар истеъмол этишга жалб қилинган ҳолларда ЖК 127-моддасининг 2-қисми бўйича жавобгарлик келиб чиқади. (Гиёҳванд воситалар ёки психотроп моддалар тушунчалари тўғрисида ЖК Махсус қисмнинг саккизинчи бўлимига қаранг). 8. Айбдор вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилган ҳолатларда ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича жавобгарлик келиб чиқади. Вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш деганда, ўсмирга жисмоний зўрлик ишлатиш ёки уни қўрқитиш, унда сотиб олиш, кўндириш, алдаш, ўч олиш, ҳасад қилиш, рашк қилиш ҳис-туйғусини уйғотиш, унга ўғирланган нарсаларни сотиб олиш ёки сотиб беришни ваъда қилиш йўли билан руҳий таъсир ўтказиш орқали бир ва бир неча жиноятларни содир этиш истагини уйғотиш ёки жиноят содир этиш жойи ва бажариш усуллари ёхуд унинг изларини йўқотишга оид маслаҳат бериш, вояга етмаган шахсни жиноят қилишга ундаш мақсадида у билан спиртли ичимликлар истеъмол қилишга қаратилган ва бошқа ҳаракатларни тушуниш зарур. 9. Мазкур жиноят таркиби учун субъект вояга етмаган шахсни қайси муайян жиноятга жалб қилганлигининг аҳамияти йўқ. 10. Айбдор шахснинг ҳаракатларини, агар бундай ҳаракатлар илгари гиёҳванд воситалар ёки психотроп моддалар билан ғайриқонуний равишда муомала қилишдан иборат ҳар қандай жиноятни содир этган шахс томонидан ёки мазкур ҳаракатлар икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган шахсга нисбатан, шунингдек, жиноят ўқув юртларида ёки ўқувчилар, талабалар бўлиши мумкин бўлган ўқув-тарбия, спорт ёки жамоат тадбирлари ўтказиладиган бошқа жойларда содир этилганда, ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади. 11. Шарҳланаётган жиноят вояга етмаган шахс жиноят содир этишга жалб қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, вояга етмаган шахсни жиноят содир этишга жалб қилишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилган вақтдан бошлаб тугалланган деб топилади. 12. Шахснинг вояга етмаган шахсни жиноят содир этишига далолатчилик қилиши ва агар жиноят содир этилган бўлса, унинг ҳаракатларини ЖК 127-моддаси 3-қисми бўйича вояга етмаган содир этган жиноятда далолатчи сифатида ёки жиноят содир этилишида ўзи қатнашган ҳолатларда, унинг ҳаракатларини бажарувчи сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим. 13. Ўсмир жиноят субъекти бўла олмайдиган жиноятга жалб қилинган ҳолатларда жиноятга жалб қилган айбдор шахснинг ҳаракатларини ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича ва вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноятнинг бажарувчиси сифатида жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиш керак. 14. Ушбу тоифага кирадиган ишни кўриб чиқишда ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича жавобгарликка тортиш учун жиноятчи шундай ҳаракатларни содир этишга жалб қилинаётган шахс вояга етмаганлигини билган бўлиши зарур. “Шунингдек, катта ёшдаги киши ўз ҳаракатлари билан вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилаётганини билгани ҳолда ёки шундай фикрга йўл қўйганини ҳам аниқлаш лозим. Агарда катта ёшдаги киши шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилса-ю, унинг вояга етмаганлигини билмаса ёки билиши мумкин бўлмаса, бу ҳолда ЖКнинг 127-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас”1. 15. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. 16. Ўн саккиз ёшга тўлган ҳар қандай шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин. 128 - м о д д а. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш - икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) илгари ушбу Кодекснинг 118 ёки 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти 16 ёшга етмаган шахснинг жинсий дахлсизлиги ҳисобланади. 2. Объектив томондан эркак ёки аёлнинг қарама–қарши жинсдаги ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан ихтиёрий равишда алоқа қилиши ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришида ифодаланади. 3. Ихтиёрий жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш деганда, куч ишлатмасдан, қўрқитувсиз ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланмасдан жинсий эҳтиёжни қондириш тушунилади. Жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришнинг ихтиёрийлигини аниқлаш ҳар бир муайян шароитда жабрланувчи ёшига ва ривожланишига кўра унга нисбатан содир этилаётган ҳаракатларнинг хусусияти ва аҳамиятини тушуниш мумкин ёки мумкин эмаслигига эътиборни қаратиш билан амалга оширилади. 4. Қонунда шахснинг жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш хусусияти ва аҳамиятини англайди, деб топилиши лозим бўлган муайян ёш чегараси белгиланмаган. Алоҳида олинган ҳар бир ҳодисада мазкур масала ишнинг барча ҳолатларини инобатга олган ҳолда, жабрланувчи онгининг ўсиш даражасидан, унга нисбатан содир этилган шаҳвоний ҳаракатларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунишдан келиб чиқиб ҳал этилиши лозим. 5. Жинсий алоқа бошланган вақтдан бошлаб, яъни жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган ҳаракатлар бошланиши билан ёки эркакнинг жинсий аъзоси аёлнинг жинсий аъзосига кириши вақтидан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсни зикр этилган ҳаракатларни содир этишга ундаш ЖК 128-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этишга суииқасд қилиш сифатида квалификация қилинади. 6. Шахснинг ҳаракатларини ЖК 128-моддаси бўйича квалификация қилишнинг зарурий шарти субъект жабрланувчининг ўн олти ёшга тўлмаганлигини олдиндан билишидир. Субъект жабрланувчининг ёшини аниқлашда янглишган ҳолатларда ЖК 128-моддаси бўйича жавобгарлик истисно этилади. (ЖК 118-моддасининг шарҳига қаранг). 7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. 8. Ҳар иккала жинсдаги ўн олти ёшга тўлган шахслар жиноят субъекти бўлишлари мумкин. Бироқ ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг вояга (18 ёшга) етмаган шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги учун жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилишда судлар қонун ҳар иккала жинсдаги ўсмирларнинг нормал жисмоний ва руҳий ривожланишини муҳофаза қилишга қаратилганлигини инобатга олишлари керак. Шу боис судлар ҳар бир алоҳида олинган ҳодисада ҳар иккала жинсдаги ўсмирнинг ёшини, уларнинг шахсини тавсифлайдиган маълумотларни, келиб чиққан оқибатларни ва ишнинг бошқа ҳолатларини инобатга олиб, айбдор ўсмирларга жиноий жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги, уларни мажбурлов чораларига тортиш масаласини муҳокама қилиб олишлари керак. Кўриб чиқилаётган жиноятда иккала иштирокчи ўн олти ёшга тўлмаган бўлса, уларни ёшидан, тавсифловчи маълумотлардан, рўй берган оқибатлардан ва ишнинг бошқа аломатлари (масалан, муҳаббат туйғуси, ҳомиладорлик ва ҳоказолар)дан келиб чиқиб, жавобгарликдан озод қилиш ёки ЖК 87-моддасига биноан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жазолаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш мақсадга мувофиқ. 9. ЖК 118-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ЖК 118 ёки 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилганда, айбдорнинг қилмишлари ЖК 128-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиниши керак (Такроран жиноят содир этганлик тушунчаси тўғрисида ЖК 32-моддасининг шарҳига; хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг). 129 - м о д д а. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз - бузуқ ҳаракатлар содир этиш - икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, - икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти 16 ёшга тўлмаган шахснинг жинсий дахлсизлиги ҳисобланади. 2. Объектив томондан шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда унга нисбатан зўрлик ишлатмай, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этишда ифодаланади. 3. Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар шаҳвоний хусусиятга эга бўлиб, улар одатда ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг жинсий ҳиссиётини қўзғатишга қаратилган бўлади, лекин номусга тегиш ёки зўрлик ишлатиб жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан алоқаси бўлмайди. 4. Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолларда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиши ЖК 129-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиниши лозим. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling