Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet28/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қа­моқ билан жазоланади.
Давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорлик­ларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақ­дирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлла­нилмайди.
1. Жиноят объекти ижтимоий одоб-ахлоқ, тарихий ёдгорлик­лар ва маданий қадриятларни муҳофаза қилиш каби манфаатлар ҳисобланади.
Давлат муҳофазасидаги ҳар хил тарих ёки маданият ёдгорлик­лари, табиий объектлар, масалан, Сомонийлар қабрлари, табиий фавворалар, қўриқхона ва ҳоказолар жиноят предмети бўлиши мумкин, лекин уларни муҳофазага олиш тўғрисида тегишли ор­ганлар қарори чиқарилган ва улар фуқароларга маълум қилинган объектлар бўлиши керак.
2. Шарҳланаётган моддада давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш учун жиноий жавобгарлик белгилан­ган.
Агар шахсга илгари худди шундай хатти-ҳаракати учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 64-моддасига асосан маъмурий жазо қўлланилган бўлса, ЖК 132-моддасининг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
3. Тарих ёки маданият ёдгорликларининг давлат муҳофаза­сига олинганлиги муайян усулда махсус осиб қўйила­диган тахтачаларда ёзиб қўйилган, китоб, газета, журнал ва йўл кўрсатувчи маълумотномаларда белгилаб қўйилган бўлиши ке­рак.
4. Ҳаракатларнинг объектив томони давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилишга, бу­зишга ёки уларга шикаст етказишга қаратилган ҳаракатлардир.
Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш деганда, уларни дастлабки кўринишидаги каби қайта тиклаб бўлмайдиган даражада яроқсиз ҳолга келтириш тушунилади.
Маданият ёки тарих ёдгорликларини бузиш деганда, уларни қайта таъмирлаб тиклаш имконияти мавжуд бўлган зарар етказиш тушунилади.
Тарих ёки маданият ёдгорликларига шикаст етказиш де­ганда, уларга муайян зарар етказилган бўлиб, бунинг оқибатида ёдгорликлар бадиий, тарихий, археологик ёхуд илмий қиймати­нинг йўқолиши тушунилади.
5. Давлат томонидан муҳофазага олинган тарих ёки мада­ният ёдгорликларини нобуд қилиш, ёки бузиш ёхуд уларга ши­каст етказилган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланди. Қандай усулда шикаст етказилганлиги квалификацияга таъсир этмайди.
6. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилган айб сифатида таърифланади. Жиноятни содир этиш сабаблари жино­ятни квалификация қилишга таъсир этмайди. Бироқ, агар ёдгор­ликларни нобуд қилиш, бузиш, уларга шикаст етказиш безорилик ҳаракатлари билан содир этилган бўлса, қилмиш ЖК 132 ва 277-моддалари бўйича жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши зарур.
7. Агар тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган бўлса, қилмиш тегишли белгиларнинг мавжудлиги ҳо­латларида мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-моддаси) ёхуд мол-мулкни қўриқлашга виждонсизларча муносабатда бўлиш (ЖК 172-моддаси) таркибини вужудга келтириши мумкин.
8 Тарих ёки маданият ёдгорликларига шикаст етказиш ва уларни бузиш мазкур ёдгорликларнинг муайян қисмини ўғирлаш билан боғлиқ бўлганда, айбдорнинг қилмишларини ЖК 132-мод­даси ва ўзгалар мулкини ўғирлаш учун жавобгарликни назарда тутадиган тегишли модда билан жиноятлар мажмуига кўра ква­лификация қилинади.
9. Айбдорнинг қилмишлари кўп миқдорда зарар келтирган ҳолатларда, уларни ЖК 132-моддаси 2-қисми бўйича квалифика­ция қилиш зарур (Кўп миқдорда зарар тушунчаси тўғрисида ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг).
10. Жиноят субъекти – 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс ҳи­собланади.
11. Етказилган зиён уч карра миқдорида қопланса, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

133 - м о д д а. Инсон аъзолари ёки тўқималарини
ажратиб олиш
Шахс тириклигида унинг розилигини олмасдан туриб ёки ўлганидан кейин яқин қариндошларининг розилигисиз илмий ишлар ёхуд таълим ишлари учун трансплантация қилиш ёки бузилмай­диган ҳолда сақлаш (консервация) мақсадида мурданинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жа­золанади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этил­ган бўлса, -
олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноят объекти одоб-ахлоқдир.
2. Объектив томондан жиноят шахс тириклигида унинг ро­зилигини олмасдан туриб ёки ўлганидан кейин яқин қариндошла­рининг розилигисиз, илмий ёхуд таълим ишлари учун кўчириб ўтказиш ёки бузилмайдиган ҳолда сақлаш (консервация) мақса­дида мурданинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишда ифодаланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling