Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Мурожаатни кўриб чиқиш муддатларининг бузилиши


Download 1.53 Mb.
bet36/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Мурожаатни кўриб чиқиш муддатларининг бузилиши қо­нунчиликда ўрнатилган тартибда мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни тегишли органларга кўриб чиқиш учун юбориш муддат­ларига риоя қилмасликда намоён бўлади.
Асосланмаган, қонунга зид қарор қабул қилиш – бу муро­жаатда қўйилган масаланинг амалдаги қонунчилик меъёрларига хилоф равишда ҳал этилишидир.
Фуқароларнинг хусусий ҳаёти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш мурожаатни кўриб чиқиш натижасида олинган, у му­рожаат қилган-қилмаганлигидан қатъи назар, фуқаронинг шахсий ҳаётига тааллуқли турли хабарларни тарқатишдир.
7. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида назарда тутилган жи­ноятнинг объектив томони фуқаронинг давлат органи, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасига берган мурожаатно­маси ёки ундаги мавжуд танқид сабабли мансабдор шахс томони­дан таъқиб қилинишидан иборат.
8. Таъқиб қилиш деганда, мансабдор шахснинг қасддан фу-қароларнинг меҳнат, турар жой, мулкий ва бошқа ҳуқуқларини ёки давлат органларига, муассасаларига қонун билан муҳофаза этиладиган мурожаати муносабати билан ёки мурожаатида тан-қид мавжудлиги учун манфаатларини чеклашни тушуниш ло­зим (масалан, ноқонуний ишдан бўшатиш, кам иш ҳақи тўланадиган ишга ўтказиш, имтиёзлардан маҳрум этиш ва ҳо­казо)[48].
9. Фуқаролар, жамият ва давлат ҳуқуқларига ёки уларнинг қо­нун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига жиддий зарар ет­казилган вақтдан (ЖК 144-моддасининг 1-қисми) ёки таъқиб бошланиши билан (ЖК 144-моддасининг 2-қисми) жиноят тугал­ланган деб топилади.
10. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик мансабдор шахс томонидан бузилган ҳолатларда фуқаролар, жа­мият ва давлатнинг ҳуқуқларига ёки уларнинг қонун билан муҳо­фаза этиладиган манфаатларига жиддий зарар етказилганда, унинг ҳаракатларини ЖК 205 ёки 206-моддалари бўйича квали­фикация қилиш зарур.
11. Субъектив томондан жиноят била туриб, қасддан содир этилади.
12. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган шахс бўлиши мумкин.
145 - м о д д а. Виждон эркинлигини бузиш
Диний ташкилотнинг қонуний фаолиятига ёки диний маро­симларни ўтказишга тўсқинлик қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, худди шунингдек, уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитиш -
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш баравари­гача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ туза­тиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишла­рига ёки фуқаролик бурчларини бажаришларига тўсқинлик қилиш билан, диндорлардан мажбурий йиғим ундириш ва солиқ олиш билан ёхуд шахснинг шаъни ва обрўсини камситувчи чора-тад­бирлар қўллаш билан ёки диний таълим олишда ҳамда фуқаро динга нисбатан, динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликка нисбатан, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросим­ларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносаба­тини белгилаётган пайтда мажбурлаш билан боғлиқ диний фао­лият юритиш, шунингдек, диний маросимлар ўтказишни ташкил этиш шахс баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказили­шига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бара­варигача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-модда­сида барча учун виждон эркинлиги кафолатланганлиги, ҳар бир шахснинг хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслиги ҳуқуқи белгилаб берилган. Ўзбекистон Рес­публикасида диний ақидаларни мажбурий тарқатишга йўл қўйилмайди.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакт ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 18-моддаси маз­муни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 145-мод­даси амалда мазкур халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ эканли­гини тасдиқлайди. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 18-моддасида ёзилишича: “Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ ўз ихтиёри билан ўзига маъқул динни қабул қилиш ва эътиқод қилиш эркини, якка ҳолда, шунингдек, бошқалар билан биргаликда, ошкора ёки хусусий тартибда сиғинишга боришга, диний ва бошқа урф-одат­ларни ва маросимни бажариш эркини ҳам ўз ичига олади”.
2. Жиноят объекти Конституция билан кафолатланган ҳар бир диний идоранинг қонуний фаолият кўрсатиши ва шахснинг хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқи ва фуқаролар соғлиғидир.
3. Виждон эркинлиги деганда, ҳар қандай динга эркин эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик, диний, диний бўлмаган ёки бошқа эътиқодларни танлаш, қонунга риоя қилган ҳолда, унга мувофиқ иш олиб боришни тушуниш керак.
4. Объектив томондан ЖК 145-моддасининг 1-қисмида на­зарда тутилган жиноят диний ташкилотларнинг қонуний фаолия­тига ёки диний урф-одатларни амалга оширишга қаршилик кўрсатишда ифодаланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling