Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Референдум – умумхалқ овози ёрдамида қонунлар қабул қи­лиш ёки давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларини ҳал этишдир. 2. Жиноятнинг объекти


Download 1.53 Mb.
bet38/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Референдум – умумхалқ овози ёрдамида қонунлар қабул қи­лиш ёки давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларини ҳал этишдир.
2. Жиноятнинг объекти фуқароларнинг ўз конституциявий сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, референдум ёки сайловларни белгиланган тартибда ўтказиш ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят қуйидаги ҳаракатларнинг би­рида ифодаланади: овоз бериш яширинлигини бузиш; сайлов ҳужжатларини қалбакилаштириш; референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш; овоз бериш бюллетенлари ёки имзо варақала­рига сохта ёзувларни киритиш; била туриб овозларни нотўғри ҳисоб-китоб қилиш.
Овоз бериш яширинлигини бузиш референдум ёки сайлов участкасини, унда иштирок этаётган шахснинг кимга овоз бер­ганлигини билиш мумкин бўлган шароитда ташкил этишдан ибо­рат. Бу овоз бериш хоналарининг жиҳозланмаганлиги, уларда бе­гона шахсларнинг иштироки, қонунда назарда тутилган асослар­сиз тўлдирилган бюллетенларни кўриб чиқиш ва ҳоказолар оқи­батида юз бериши мумкин.
Ҳужжатларни сохталаштириш деганда, асл ҳужжатларга қисман бўлса-да, бошқа ёзувлар киритиш ёки сохта ҳужжатларни тайёрлаш назарда тутилади. Бу ўринда сохтакорлик референдум ёки сайловларда қатнашаётган шахсларнинг иродасини бузиб кўрсатиши муҳимдир.
Била туриб овозларни нотўғри ҳисоблаш овоз беришда қатнашганларнинг амалда маъқуллаб ёки маъқулламай берган қарши овозларини онгли равишда кўпайтириш ёки камайтириш­дан иборат.
4. Сайловлар ёки референдумни ташкил этиш, ўтказиш тўғрисидаги қонунни бузишга қаратилган ҳаракатларнинг бирор­тасини содир этиш вақтидан бошлаб жиноят тугалланган деб топилади.
5. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади.
6. Ўн саккиз ёшга тўлган мансабдор шахслар, сиёсий партия­лар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари вакил­лари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов комиссиялари ёхуд рефе­рендум комиссиялари аъзолари шарҳланаётган жиноятнинг субъ­екти бўлишлари мумкин.
147 - м о д д а. Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакиллар
ваколатларининг амалга оширилишига
тўсқинлик қилиш
Фуқароларнинг депутат ёки Ўзбекистон Республикаси Пре­зидентини сайлаш ёки сайланиш, сайловолди тарғиботи олиб бо­риш ҳуқуқларини, депутатликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод шахснинг ишончли вакиллари ўз вако­латларини эркин амалга оширишларига, шунингдек фуқаролар­нинг референдумда эркин иштирок этишларига зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан тўсқинлик қилиш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган модда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пактнинг 25-моддасига мувофиқ келади, яъни “ҳар бир фуқаро… ҳеч бир камситишларсиз ва асосланмаган чеклашларсиз қуйидаги ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлиши керак: ...b) ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бе­риш орқали ўтказиладиган ва сайловларнинг эркин ҳолдаги хоҳиш-иродасини таъминловчи чинакам даврий сайловда овоз бериш ва сайланиш...”.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат иш­ларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали ишти­рок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демо­кратик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади. Бун­дай сиёсий ҳуқуқни бузиш шарҳланаётган моддада назарда тутил­ган жиноий фаолиятни вужудга келтиради.
2. Фуқароларнинг сайлаш ёки сайланиш, сайловолди тарғи­боти олиб бориш, депутатликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод шахснинг ишончли вакиллари ўз вако­латларини эркин амалга оширишлари, шунингдек, фуқароларнинг референдумда эркин иштирок этиш конституциявий ҳуқуқи жи­ноят объекти ҳисобланади.
3. Шарҳланаётган жиноят объектив томондан зўрлик ишла­тиш, алдаш, қўрқитиш ёки оғдириб олиш йўли билан фуқаронинг сайлов ҳуқуқларини эркин амалга оширишига тўсқинлик қи­лишда ёки депутатликка номзодларнинг ёхуд Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига номзодларнинг ишончли шахслари ва­колатларини амалга оширишга йўл қуймасликда ифодаланади.
4. Тўсқинлик қилиш қонунда кўрсатилган усул билан фуқа­рога, ёки депутатликка номзодга, ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодга уни сайлов ҳуқуқларини амалга оши­ришдан маҳрум этиш, ёки ишнончли вакил ваколатларини амалга оширишда тўсқинлик қилиш учун таъсир кўрсатишда ифодала­нади (масалан, сайловолди ташвиқотини олиб боришни тақиқ­лаш; сайловчилар рўйхатига киритмаслик ва ҳоказо). Мазкур жи­ноятнинг муқаррар аломати зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан амалга ошадиган тўсқинлик қи­лишдир.
5. Шарҳланаётган моддада назарда тутилган зўрлик ишла­тиш деганда, сайлов ҳуқуқини ёки ишончли вакилларнинг вако­латларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай жис­моний таъсирни (масалан, калтаклаш, дўппослаш, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум этиш, баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказишни) тушуниш лозим. Агар сайлов ҳуқуқи ёки ишончли вакиллар ваколатларини амалга оширишга қаршилик кўрсатиш мақсадида шарҳланаётган моддада назарда тутилгани­дан кўра қаттиқроқ жазоланадиган зўрлик ишлатиш қўлланилса, қилмиш оқибатларга қараб жиноятлар мажмуи бўйича квалифи­кация қилинади.
6. Қўрқитиш жабрланувчига руҳий таъсир ўтказишда, яъни агар у сайловда иштирок этиб ўз ҳуқуқини амалга оширса, овоз берса ёки сайлов олди ташвиқоти олиб борса, унинг ёки яқин қа­риндошларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига (ҳаётига, соғлиғига, мулкига, шаънига, қадр-қимматига ва бошқа­ларга) зарар етказиш нияти билдирилган (ёзма, оғзаки, имо-ишора билан) хабарларда ифодаланади. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишни (ЖК 112-моддаси) шарҳланаётган модда қам­раб олади ва айбланувчининг ҳаракатлари қўшимча квалифика­ция қилишни талаб қилмайди.
7. Шарҳланаётган жиноятни содир этиш усули сифатида ал­даш деганда, била туриб шахснинг референдумда, сайловларда, сайловолди ташвиқотлари олиб боришда қатнашиш ҳуқуқи бора­сида чалғитиш, сайловолди кампанияларида ёки сайловнинг ўзида эркин қатнашиш учун фуқаролар билиши шарт бўлган овоз бериш жойи, вақти, бюллетенни тўлдириш тартиби ва санаси ҳақида нотўғри ахборотлар бериб янглиштириш, бу ҳақда ёлғон хабар бериш тушунилади.
8. Оғдириб олиш деганда, шахснинг сайловолди кампания­сида ёки сайловларда ёки референдумда қатнашмаслиги учун, ёхуд сайлов комиссияси аъзосини ёки бошқа шахсни сайлов ко­миссияси ишига тўсқинлик қилгани учун тақдирлаш ёхуд бирор мулкий имтиёзлар ёки неъматларни тақдим этишга ваъда бериш тушунилади.
9. Жиноят ЖК 147-моддаси диспозициясида санаб ўтилган бирорта ҳаракат содир этилган вақтдан бошлаб тугалланган деб топилади. Бунга фуқаронинг овоз беришда, сайловда ёки сайла­нишда сайловолди ташвиқотида қатнашувига амалда чинакамига тўсқинлик қилинган-қилинмаганлигининг аҳамияти йўқ.
10. Мазкур жиноят мансабдор шахс томонидан содир этил­ганда ва бошқа зарур белгилар мавжуд бўлганда, қилмишни ЖК 205 ёки 206-моддаларида кўрсатилган жиноятлар билан жиноят­лар мажмуи бўйича квалификация қилиш керак.
11. Субъектив томондан жиноят била туриб, қасддан содир этилади.
12. Ўн олти ёшга тўлган шахс жиноят субъекти бўлади.
148 - м о д д а. Меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш
Била туриб, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш ёки ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик, шундай қил­мишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Аёлни ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганли­гини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-модда­сида фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи муҳофаза қилинади ва унга мувофиқ, “ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 23-моддасида, “ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай иш шароитига эга бўлиш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга", – дея таъкидланади.
2. Жиноят объекти фуқароларнинг меҳнат қилиш ва хавфсиз­лик ҳамда гигиена талабларига жавоб берувчи шароитда ишлаш конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади.
3. Жиноят кодекси 148-моддаси 1-қисмининг объектив то­мони била туриб, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш ёки ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик ҳисобла­нади.
4. Шахсни шарҳланаётган модданинг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортишнинг муқаррар шарти уни мазкур модда диспозициясида назарда тутилган қилмишлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси билан маъму­рий жазога тортилганлигидир.
5. Шахсни била туриб қонунга хилоф равишда ишдан бўшатиш меҳнат қонунида назарда тутилган асосларнинг бўлмаслиги ёки ишдан бўшатишнинг белгиланган тартибига риоя қилмасдан амалга оширилганлигидир.
6. Ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик уни амалда ишга қуймасликдан ёки ишга тиклаш тўғрисида буй­руқ чиқаришдан бўйин товлашдан ёхуд қонуний кучга кирган суд қарорига бошқача тўсқинлик қилишдан иборат.
7. ЖК 148-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят шахсни ғайриқонуний ишдан бўшатиш ёки уни ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик вақтидан бошлаб тугал­ланган деб топилади.
8. Аёлнинг ҳомиладорлигини ёки ёш болани парвариш қила­ётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний бош тортилганда ёки ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ берилганда (вакансия ёки керакли бланкаларнинг, ҳужжатларнинг йўқлигини баҳона қилиб), айбдорнинг қилмишлари ЖК 148-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилинади.
Жиноий жавобгарлик келиб чиқиши учун ҳомиладорлик муд­датининг аҳамияти йўқ.
9. ЖК 148-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят ишга олишдан ғайриқонуний бош тортиш ёки аёлнинг ҳомила­дорлиги ёхуд ёш болани парвариш қилаётганлиги сабабли ишдан бўшатиш вақтидан бошлаб тугалланган деб топилади.
10. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан со­дир этилади. Жиноятни квалификация қилишда мотив ва мақсад­нинг аҳамияти йўқ.
11. Ишга қабул қилиш ёки ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс жиноят субъекти ҳисобланади.
149 - м о д д а. Муаллифлик ёки ихтирочилик
ҳуқуқла­рини бузиш
Тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муал­лифнинг розилигисиз ошкор қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида илмий ва техник ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади (42-модда) ва бу эса ижодий фаолият би­лан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни қўриқлаш зарура­тини келтириб чиқаради.
2. Жиноят объекти фуқаронинг ўз тафаккур мулкини ҳимоя­лаш бўйича конституциявий ҳуқуқи, жумладан, муаллифлик ёки кашфиётчилик ҳуқуқи ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллиф­ликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муаллифнинг розилигисиз ошкор қи­лишда ифодаланади.
4. Ҳар қандай асар – илмий мақола, бадиий, мусиқий ёки бошқа ижод намуналари муаллиф ақлий фаолиятининг маҳсули­дир. Уларни эълон қилиш муайян шахснинг муаллифлик ҳуқуқини мустаҳкамлайди. Муаллифликнинг бошқа шахс томо­нидан ўзлаштирилиши унинг ўзгалар ёзган асарни ўзининг номи билан (плагиат йўли билан) тўла ёки қисман ҳар қандай усулда чоп этиш билан эълон қилишда ифодаланади.
5. Илмий, адабий, мусиқий ёхуд бошқа турдаги асардаги ом­малаштириш мазкур асарни нашр этиш, кўргазмада намойиш қи­лиш, телевидение орқали кўрсатиш, радио орқали ўқиш ёки ҳикоя қилиб бериш ва бошқалардан иборат.
6. “Мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллектуал мулкдан бошқа шахслар фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билангина фой­даланишлари мумкин. Шунинг учун интеллектуал мулкдан ҳар қандай қонунсиз фойдаланиш – бу ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ҳисобланади. Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг интел­лектуал фаолияти натижаларини ўзлаштириб олиш Жиноят ко­дексининг 149-моддаси билан тавсифланиши мумкин. Агар ин­теллектуал мулк объектлари моддий қимматликка эга бўлса, айб­дорнинг қилмишлари талон-торож сифатида баҳоланади”1.
7. Ҳаммуаллифликка мажбур этиш деганда, тафаккур мулки объекти муаллифига турли йўллар билан таъсир ўтказиш, яъни айбдорнинг ўзи томонидан ҳамда унинг талаби билан та­факкур мулки объектини яратишда бевосита иштирок этмаган бошқа шахслар томонидан таъсир ўтказилиши тушунилади.
Ҳаммуаллифликка мажбур этиш муаллифдан айбдорнинг та­лаби билан унинг ўзини ёки бошқа шахсларни тафаккур мулки объектини яратишда биргаликда қатнашгандек муаллифлар жа­моаси таркибига қўшишга розилигини талаб қилишдир.
8. Тафаккур мулк объектлари деганда, илмий, бадиий, му­сиқий, адабий асарлар ёки ихтирочилик ва ишни оқилона ташкил этишга оид таклифларни тушунмоқ зарур.
9. Муаллифнинг розилигисиз тафаккур мулки объекти тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш деганда, тафаккур мулки расмий рўйхатдан ўтказилгунига ёки эълон қилингунига қадар унинг тўғрисида муаллифнинг розилигисиз ошкор қилин­ган ҳар қандай ахборотни тушуниш керак.
10. ЖК 149-моддаси диспозициясида назарда тутилган ҳар қандай ҳаракатлардан бири содир этилган вақтдан бошлаб шарҳ­ланаётган жиноят тугалланган деб топилади.
11. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир эти­лади.
12. Ўн олти ёшга тўлган шахс шарҳланаётган жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин.

И К К И Н Ч И Б Ў Л И М
ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИККА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

VIII боб. ТИНЧЛИК ВА
ИНСОНИЯТНИНГ ХАВФСИЗЛИГИГА
ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
150 - м о д д а. Урушни тарғиб қилиш
Урушни тарғиб қилиш, яъни бир мамлакатни иккинчи мам­ла­катга нисбатан қўзғатиш учун турли шаклдаги қараш­лар, ғоялар ёки чақириқлар тарқатиш -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Урушни тарғиб қилиш – агрессия учун муҳим шароит яратиб берувчи ва ундан олдин юз берувчи жиноят ҳисобланади. Шу сабабли тинчликни ҳимоя қилувчи халқаро конгресслар урушни тарғиб қилишни қатъий тақиқлашни кўп маротаба талаб қилмоқда.
1927 йилда Афинада ўтказилган тинчлик конгрессида урушни тарғиб қилишнинг ҳар қандай кўриниши халқаро жиноят эканлиги тўғрисидаги резолюция қабул қилинган. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи урушни тарғиб қилишни тақиқлаб, уни инсониятга қарши оғир жиноят деб ҳисоблайди. 1947 йил 3 ноябрда “Урушни тарғиб қилишни тақиқлаш тўғрисида”ги БМТ Бош Ас­самблеясининг махсус резолюцияси қабул қилинган. Унда ҳар қандай мамлакатда тинчликка турли хавф туғдирувчи ёки мазкур хавфни кучайтирувчи, умуман, тинчликка таҳдид солувчини бузувчи тажовузкор­лик ҳаракатлари қораланади. Мазкур резолюцияга асосан қатор мамлакатларда урушни тарғиб қилиш жиноий жазоланадиган қилмиш сифатида баҳоланади ва бу ҳақда махсус қонунлар қабул қилинган. Уларда, урушни тарғиб қилиш қайси шаклда олиб бо­рилганлигидан қатьи назар, уруш бошлаш хавфини туғдиради, тинчликка путур етказади ва шунга кўра, у – оғир жиноят, деб таъкидланади. Урушни тарғиб қилишда айбдор деб топилган шахслар оғир жиноят содир этган жиноятчилар сифатида суд қилиниши лозим.
Урушни тарғиб қилишни тақиқлаш тамойили 1970 йилдаги БМТ Уставига мувофиқ, халқаро ҳуқуқ тамойиллари тўғрисидаги Декларациянинг давлатлар ўртасида дўстона муносабатларга ва ҳамкорликка тааллуқли қисмида ўз аксини топган. Декларацияда барча давлатларнинг босқинчилик урушларини тарғиб қилмасликлари зарурлиги таъкидланади. БМТ Бош Ассамблеясининг 38-сес­сиясида қабул қилинган, ядро урушини қораловчи Деклара­цияда ядро қуролини биринчи бўлиб қўллаш, ядро урушини бош­лашни тарғиб қилишнинг олдини олишга оид муҳим қоида мав­жуд[49].
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари устунлиги тан олиниб[50], Конституциянинг 17-моддасида бу ҳол аниқлаштирилиб, Ўзбеки­стоннинг ташқи сиёсати “давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормала­рига асосланади”, – деб белгиланган. Мазкур қоидалар Конститу­циянинг 57-моддасида янада ривожлантирилиб, урушни тарғиб қилувчи сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг тузилиши тақиқланиши қайд этилган. Мазкур конституциявий қоида ижроси таъминланишининг ҳуқуқий кафолати урушни тарғиб қилиш учун ЖК 150-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликнинг белгиланиши ҳисобланади.
2. Урушни тарғиб қилишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, айбдор ушбу жиноятнинг объектив томонини кишиларнинг онги ва иродасига таъсир қилиб, жамиятда ва тегишли давлат ту­зилмаларида уруш олиб боришни маънавий жиҳатдан оқлаш ва унга тайёргарлик ижтимоий-психологик муҳитни шакллантиради, бинобарин, давлат лавозимларини эгаллаб турган ҳамда уруш олиб боришни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли шахсларни тегишлича қўллаб-қувватлайди, улар босқинчилик урушини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилаётганида уларни агрессив урушни бошлаш бўйича хатти-ҳаракатларни содир этишга ун­дашга интилади. Шу тариқа тинчликка ҳамда давлатларнинг тинч-тотувлигига раҳна солинади.
3. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти ривожланиш ва ҳаёт фаолиятининг шарти бўлган тинчликни муҳофаза қилиш ва давлатларнинг тинч-тотувлигини таъминлаш бўйича, Ўзбекистон Республикаси ҳаёт фаолиятининг: республика хавфсизлиги, унинг ички сиёсати ва ташқи сиёсий фаолияти, тинчлик ҳамда республика ва бошқа давлатларнинг тинч-тотувлиги, турли кўлам ва ху­сусиятга эга можароларнинг олдини олиш сингари соҳаларида аниқ ифодаланувчи ижтимоий муносабатлардир.
4. Пропаганда (лот. propaganda – тарғиб қилиш) – бирор ғоя, фикр, таълимот ва билимларни чуқур тушунтириш ва тарғиб қилиш; кенг оммага ғоявий таъсир кўрсатишдир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling