Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet39/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Урушни тарғиб қилиш – муайян доирадаги шахслар орасида уруш оловини ёқишга, бир давлатнинг иккинчисига нисбатан қўзғатишга қаратилган қарашлар, ғоялар ёки чақириқларни тарқатишдан иборат. Бундай қарашлар ва ғоялар ошкора ёки хуфя бўлиши, бир ёки бир неча давлатларга қарши қаратилиши мумкин.
Чақириқлар деганда, маълум ёки номаълум доирадаги шахсларга бошқа давлатга нисбатан уруш эълон қилиш ёки олиб бо­риш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослаб мурожаат қилиш тушунилади.
Уруш ҳам оғзаки, ҳам оммавий ахборот воситалари (ра­дио, телевидение, матбуот, Интернет ва ҳоказолар)ни қўллаган ҳолда, ҳам ёзма шаклда, театр ёки саҳна кўринишларида, адабиёт ва санъат соҳасидаги бадиий асарларда ёки бошқача йўллар билан тарғиб қилиниши мумкин. Тарғибот турли хил хусусиятда: урушга тарғиб этиш, урушни халқаро низо ва келишмовчиликларни еча олишини оқлаш, оммавий зарба берувчи қурол қўлланишини оқлаш тарзида бўлиши мумкин.
5. Шуни қайд этиш лозимки, урушнинг адолатли, қонуний (агрессияга қарши индивидуал ва коллектив ўзини ўзи мудофаа қилиш, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорига асосан агрессорга нисбатан қуролли мажбурий санкциялар белгилаш, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга ошириш мақсадидаги миллий озодлик урушлари) ва адолатсиз, ғайриқонуний (агрессия, колониал урушлар) турлари мавжуд.
6. Объектив томондан жиноят бир мамлакатни иккинчи мамла­катга тажовуз қилиши учун турли шаклдаги қараш­лар, ғоялар ёки чақириқлар тарқатишдан иборат.
7. ЖК 150-моддасида урушни тарғиб қилганлик, яъни бошқа мамлакат ҳудудида олиб бориладиган, босқинчилик (адолатсиз, ғайриқонуний) урушини бошлашни ёки бошқа давлатнинг ички ишига аралашиш сифатида қораланадиган урушни тарғиб қилганлик учунгина жавобгарлик кўзда тутилган.
8. Урушни тарғиб қилишга қурол-яроғларни кўпайтириш, оммавий қирғин (атом, водород, кимёвий ва бактериологик) қурол­ларини қўллаш ҳақидаги ғояларни тарқатиш, миллий адоват қўзғатиш, бирор халққа қарши қурол­ларни қўллаш ёки келажакдаги агрессияга ҳарбий, иқтисодий, мафкуравий тайёргарлик кўриш учун шунга ўхшаган ҳаракат­ларни содир этиш киради.
9. Урушни тарғиб қилувчи чақириқлар, қарашлар, ғояларнинг оммавийлиги жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди. Уруш бошлашга қаратилган чақириқлар, қарашлар ёки ғояларни тарқатиш вақтидан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. Тарғибот билан шахснинг онгига, хулқ-атворига таъсир эт­ган-этмаганлиги масаласи жиноят таркиби доирасидан ташқарида бўлиб, айбдорга нисбатан жазо чорасини белгилашдагина ино­батга олиниши мумкин.
10. Урушни тарғиб қилиш қандай шаклда бўлмасин, субъектив томондан жиноят қасддан амалга оширилишини тақозо этади. Шунга кўра бу жиноят қасддан содир этилиши мумкин. Айбдор ўзи уруш оловини ёқиш ҳақида ғоялар, қарашлар, кайфи­ятларни тарқатаётганлигини билади ва уларни тарқатишни хоҳ­лайди. Жиноят мотиви диний, миллий муросасизлик, душманлик, шуҳратпарастлик бўлиши мумкин. Ушбу қилмишни квалифика­ция қилишда унинг мотиви аҳамият касб этмайди, бироқ айбла­нувчига жазо тайинлашда улар ҳисобга олиниши лозим.
Жиноятнинг мақсади – бир мамлакатни иккинчи мамлакатга нисбатан қўзғатиш бўлиб, бу жиноий жавобгарлик келиб чиқишининг шарти ҳисобланади.
11. Мазкур жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаро­лиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин.
151 - м о д д а. Агрессия
Босқинчилик урушини режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш, шунингдек, шу ҳаракатларни амалга оширишга қаратил­ган фитнада қатнашиш -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Босқинчилик урушини бошлаш ёки уни олиб бориш -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.
1. Агрессия (лот. agressio) – умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан тинчлик ва хавфсиз­ликка қарши жиноят ҳисобланади.
2. Агрессия – ижтимоий хавфли жиноят ҳисобланиб, унинг со­дир этилиши халқлар ва давлатларнинг тинч-тотув яшашининг бузилишига, беҳисоб қурбонларга, оқлаб бўлмайдиган моддий хара­жатларга, тинч аҳоли, шу жумладан аёллар ва болалар учун азоб-уқубатларга, турли объектлар, меъморий обидалар ва маданий бойликлар йўқолишига ёки вайрон қилинишига олиб келади ва ҳоказо. Агрессия – энг хавфли халқаро жиноят. “Халқаро жиноят” атамаси, даставвал, айнан агрессив урушни таърифлаш учун юзага келган[51].
Агрессияни тақиқловчи ва уни қонунга зид деб эълон қилувчи кўп томонлама ҳужжат 1928 йилги Париж пакти ҳисобланади. Бу ҳужжат давлатларнинг зиммасига урушдан “миллий сиёсат қуроли” сифатида фойдаданишдан воз кечиш бўйича халқаро ҳуқуқий мажбуриятни юклади. Иккинчи Жаҳон урушигача агрессия инсониятга қарши оғир жиноят деб таърифланар эди. Нюрн­берг трибунали Низомида эса ушбу қоида ҳуқуқий нормаларда ўз аксини топди[52].
БМТ Уставида қуролли кучларни ноқонуний қўллашни – агрессияни тақиқлашга алоҳида эътибор берилган. Уставда халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш, уруш хавфини йўқотиш ва агрессия ҳолатларини бостириш БМТнинг асосий мақсади сифатида эълон қилинган (БМТ Устави 1-моддасининг 1-банди). БМТ Хавфсизлик Кенгаши давлат ҳаракатида агрессия мавжудлигини аниқлаш ва агрессиячи давлатга қарши мажбурлов чораларини қабул қилишга оид фавқулодда ваколатларга эгадир. Бундан ташқари, ноқонуний куч ишлатишни, куч билан таҳдид солишни ва агрессияни тақиқлаш принципи қатор халқаро ҳуж­жатларда, биринчи навбатда, БМТ Уставига мувофиқ қабул қи­линган, давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда ҳам­корликка тааллуқли 1970 йилдаги Халқаро ҳуқуқ тамойиллари тўғрисидаги декларацияда ўз аксини топди. Шунингдек, бу прин­цип 1974 йилдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 3314-махсус резо­люциясида, 1975 йилдаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Кенгашнинг якунловчи ҳужжатида ҳам қайд этилган. Бу ҳужжатларнинг қабул қилиниши агрессияни тақиқлаш прин­ципи ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг универсал нормаси си­фатида тан олинганидан гувоҳлик беради. Унинг амалий эле­ментлари ва босқинчилик урушини таъқиқлаш тўғрисидаги марказий элементи аниқлаштирилди. БМТ Бош Ассамблеясининг 1974 йил 14 декабрида қабул қилган махсус резолюциясида ривожланти­рилди ва ойдинлаштирилди. Унга кўра, агрессия “давлат томо­нидан бошқа давлатнинг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига ёки сиёсий мустақиллигига қарши ёхуд Бирлашган Миллатлар ташкилоти Уставига хилоф равишда бошқача тарзда қуролли куч ишлатиш" деб таърифланди.
3. 1974 йилги БМТ Бош Ассамблеясининг мазкур махсус ре­золюциясининг 3-моддасида агрессияни ташкил қилувчи ҳаракатлар санаб кўрсатиш билан таърифланган.
Қуйидаги ҳаракатларнинг давлат томонидан қўлланилиши, урушни расман эълон қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, қуролли кучни ноқонуний ишлатиш деб квалификация қилинади:
бир давлатнинг бошқа давлат билан тузган битимига мувофиқ мазкур давлатнинг ҳудудида мавжуд бўлган қуролли кучларни битимни бузган ҳолда қўллаш
¨ бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига бос­тириб кириши, ёки ҳужум қилиш, ёхуд қанча муддатга чўзилганлигидан қатъи назар, мазкур босқинчилик ёки ҳужум оқибати сифатида ҳар қандай босиб олиш ёки бошқа давлатга ёхуд унинг бирор ҳудудига қарши куч ишлатиш билан содир этилган ҳар қандай аннексия;
¨ бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудини бомбар­димон қилиши ёки бошқа давлатларга қарши ҳар қандай қурол ишлатилиши;
¨ давлат портлари ёки қирғоқларининг бошқа давлат қу­ролли кучлари томонидан тўсиб қуйилиши;
¨ давлат қуролли кучларининг бошқа давлатга тегишли қуруқ­ликдаги, денгиз, ҳаво қўшинларига ёхуд денгиз ёки ҳаво флотига ҳужум қилиши;
¨ бир давлатнинг бошқа давлат мувофиқ мазкур давлат ҳудудида мавжуд бўлган қуролли кучларини тузилган битимга бузган ҳолда қўллаш ёки битим ҳаракати тугаганидан сўнг ҳам мазкур қу­ролли кучларни ушбу давлат ҳудудида сақлашни давом этиши;
¨ давлатнинг бошқа давлат ихтиёрига топшириб қўйилган ҳудудидан ўша давлат томонидан бошқа учинчи давлатга агрессия содир этишда фойдаланишга йўл қўйган ҳаракатлари;
¨ давлат ёки унинг номидан қуролли тўдаларни, гуруҳ­ларни ва мунтазам кучлар ёки ёлланганларни юбориш (мазкур кучлар бошқа давлатга қарши қуролли кучини ишлатган ҳолатларда, башарти бу ҳолат жиддий тус олиб юқорида қайд этилган ҳаракат­ларга тенг бўлса ёки унда анчагина иштироки бўлса).
Юқорида қайд этилган ҳаракатлардан дастлабки бештаси бевосита, еттинчиси – билвосита агрессия ҳаракатига киради, олтинчиси эса агрессияда иштирокчилик ҳолатини назарда тутади. Айни маҳалда агрессия деб таърифланган ҳолатларнинг рўйхати тўла эмас, БМТ Хавфсизлик Кенгаши давлатларнинг бошқа ҳаракатларини ҳам агрессия сифатида таърифлаши мумкин[53]. Агрессия таърифида агрессия ҳаракатларини белгилашда хавфсизлик кенгашининг дискреацион ваколатлари бевосита қайд этилган. Шу ваколатларни инобатга олиб, таърифнинг 2-моддаси қуролли кучларни қўллашнинг ноқонуний эканлигини белгилайди. Бунда Резолюциянинг 2-моддасида акс эттирилган Литвинов-Политис принципидан, яъни мазкур Уставни бузиб биринчи бўлиб қуролли куч ишлатиш prima facia – агрессия ҳаракати далили бўлишидан келиб чиқиш лозим.
Шуни таъкидлаш жоизкитўғридан тўғри агрессия актларига бир давлат (бир гуруҳ) қуролли кучларининг бошқа давлат (давлатлар)га қарши қўлланиши унинг (уларнинг) ҳудуди аннексия қилиниши ҳисобланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling