Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet47/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳарбий адлия органларида хизмат турли идора ва хизматларни, шунингдек, ҳарбий суд тизимини ўз ичига олади. Унинг фаолият соҳасига Қуролли Кучларда ва бошқа турдаги давлат ҳарбий ту­зилмаларида ҳуқуқий тартиботни таъминлаш киради.
6. Шунга ўхшаш бошқа органлар деганда, хизмат ҳарбийлаштирилган барча турдаги муассаса, ташкилот, органни ту­шу­ниш керак. Ҳарбийлаштирилган органни фарқловчи жиҳатлар­дан бири шахс хизматга кираётганида қасамёд қабул қилиши ва қаса­мёдини бузганида жавобгарлик келиб чиқиши ҳисобланади.
Қасамёд қабул қилишидан қатъи назар, шахс чет давлатнинг бошқа органларига хизматга кириши, масалан, прокурор, терговчи ёки умумий юрисдикция суди судьяси бўлиши жиноят ҳисобланмайди.
7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Айбдор ўзининг Ўзбекистон Республикаси фуқароси экан­лигини билади ва чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсиз­лик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга киради ҳамда ўзи шуни хоҳлайди. Қил­мишни содир этиш мотив ва мақсадлари турлича бўлиши мумкин, аммо улар жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмайди, лекин суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим.
8. Жиноят субъекти фақат 16 ёшга тўлган Ўзбекистон Респуб­ликаси фуқаролари ҳисобланади.
9. Шарҳланаётган модда 2-қисмида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хав­фсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши учун жавобгарлик белги­ланган.
(Ёллаш тушунчаси ҳақида ЖК 154-моддаси шарҳига қаранг.)
10. Жиноят субъектив томондан фақат қасддан содир этилиши мумкин. Субъект қилмишини баҳолашда мотив ва мақсад аҳамиятга эга эмас, лекин жиноят мотиви ва мақсади жазо тайин­лашда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим.
11.  Шарҳланаётган модда 2-қисми бўйича жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай жисмоний шахс ҳисобланади. Шахснинг фуқаролиги аҳамиятга эга эмас.
12. Шуни ҳисобга олиш керакки, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон ҳудудидаги корхона, такшилот, муассасада меҳнатни давом эттирган ҳолда, чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига ишга кирса, Ўзбекистон Республика­сига қарши жиноятларда кўзда тутилган тегишли аломатлар бўлса, унда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти бўлишидан қатъи назар, жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 160-мод­дасидаги жосуслик жинояти бўйича ҳам квалификация қилиш лозим. Қилмишни давлатга хоинлик сифатида квалификация қи­либ бўлмайди, чунки шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хав­фсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг бошқа идораларига ишга кир­ганлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилади[59].
13. Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органла­рига хизматга кириш, ёлланиш учун жиноий жавобгарлик би­лан жавобгарлик ЖК 154-моддасида кўзда тутилган ёлланиш тар­киби фарқлаб олиниши жуда муҳим. Жиноят таркиби бир-бири­дан жи­ноят субъектига кўра фарқланади. Хизматга ёлланиш жи­ноятида жиноят субъектига хос бўлган белги мавжуд, у ҳарбий ҳаракат­ларда ўзга давлат қуролли кучлари таркибида туриб қатнашиши талаб қилинади. Қилмишни содир этган шахсни ЖК 154-моддаси бўйича айбдор деб топиш учун шахснинг ҳарбий ҳара­катларда қатнашганлигини (ЖК 154-модда 1-қисм) ёки қатнашиш мақса­дида ёлланганлигини (ЖК 154-модда 2-қисми) аниқлаш ло­зим бўлади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling