Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet44/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳарбий ҳаракатлар – бу давлатга қарши ноҳукумат, нодавлат ҳарбий кучларининг (масалан, террористик ташкилотларнинг) бостириб киришидир. Шуни таъкидлаш керакки, ҳарбий низо ёки ҳарбий ҳаракатлар муҳитининг мавжудлиги жиноят объектив то­монининг зарурий белгиси ҳисобланади.
6. Ёлланган шахс деб, низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд низолашаётган давлат томонидан назорат қилиниб турган ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар тар­кибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахс тушунилади. Ёлланган шахс ҳарбий ҳаракатларда турли шаклда: уруш бўлаётган жойда ҳарбий тузилмалар таркибида туриб қат­нашиши; низолашаётган томонлардан бирига ёрдам кўрсатиб ту­риши; ҳарбий низо ёки ҳарбий ҳаракатларга бошчилик қилиши ёхуд ўз кўрсатмалари билан ёрдам бериши мумкин.
7. Давлат томонидан топширилган расмий мажбуриятни ба­жариш шахс жавобгарлигини келтириб чиқармайди. Бундай шахсларга ҳарбий маслаҳатчилар киради ва улар армияни вақтинча бошқаришни амалга оширади, лекин ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди.
8. Шарҳланаётган модда диспозиясида белгиланган ҳаракатлардан бири содир этилиши биланоқ ёлланиш жинояти тугал­ланган деб топилади.
9. Субъектив томондан жиноят фақат қасддан содир этилади. Айбдор шахс ўзининг жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ёки олиб бораётган давлат билан юридик алоқадор эмаслигини билади, аммо бу ҳаракатларда иштирок этади. Жиноят субъектив томонининг зарурий элементи фойда ёки бошқа турдаги имтиёзларни қўлга киритиш мотиви мавжудлиги ҳисобланади. Фойда олиш ушбу вазиятда ҳарбий ҳаракат ёки ҳарбий тўқнашувда иш­тирок этганларни моддий рағбатлантиришда ифодаланади.
Бошқа турдаги шахсий фойдалар деганда, масалан, бошпана билан таъминлаш, ноқонуний фаолиятни амалга оширишга имконият яратиш ва бошқа турдаги моддий характерга эга бўлмаган неъматларни бериш тушунилади.
10. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган, низолашаётган давлат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд низолашаётган давлат томонидан назорат қилиниб турган ҳудудда доимий яшамайдиган, ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар тар­кибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахс ҳисобланади (Фуқаро ва ҳарбий хизматчи тушунчалари ҳақида ЖК 12 ва 287-моддалари шарҳига қаранг).
11. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширганлик учун жиноий жавобгарлик белги­ланган:
¨ ёллаш;
¨ ўқитиш;
¨ молиялаштириш ёки бошқача моддий рағбатлантириш;
¨ қуролли тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш.
Ушбу қилмишлар халқаро жиноятлар ҳисобланади, уни содир этган шахслар Ёлланувчиларни ёллаш, фойдаланиш, молиялаштириш, ўқитишга қарши кураш тўғрисидаги халқаро Конвенцияга (1989 йил 4 ноябрь) асосан, барча давлатларда жиноий таъқиб қилинади. Конвенцияга кўра, “Ёлланувчиларни ёллаган, ўқитган, молиялаштирган ёки улардан фойдаланган ҳар қандай шахс... жи­ноят содир этган деб топилади”[57].
12. Қонунга асосан, шарҳланаётган модда диспозициясида белгиланган ҳаракатлардан бирини содир этишнинг ўзи шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли ҳисобланади. Унинг диспозицияда белгиланган бир ёки бир неча ҳаракатларни содир этганлиги квалификацияга таъсир этмайди, аммо суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олинади.
13. Ёлланувчини ёллаш деганда, шахснинг қуролли тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун одамлар ёллаши билан боғлиқ фаолияти тушунилади. Ёллаш бир қанча ҳаракатлар билан содир қилинади, яъни ёлланувчиларни йиғиш ҳақида маълумот тарқатиш, учрашув жойини келишиш, ёллаш ҳақида шахс билан ёзма ёки оғзаки шартнома тузиш, ёлланувчининг қуролли тўқнашувлар ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш усулини аниқ­лаш, ёлланувчининг урушаётган томон ихтиёрига бориши ва бошқалар.
14. Ёлланувчини ўқитиш – бу шахсда ҳарбий ҳаракат ҳақида билим, малака ва кўникмалар шакллантириш, турли жанговар қуролларни ишлатишни, ҳарбий техника воситаларида ишлашни, турли об-ҳаво шароитларида урушга кириш стратегияси ва тактикасини ўргатиш, қўпорувчилик ва разведка фаолиятини ўзлаштириш, яшаш учун курашиш, мафкуравий тайёрлашни қамраб олади.
15. Ёлланувчини молиялаштириш – бу молиялаштириш манбаларини топиш, ўзлаштириш ва уни ёллаш шартига кўра ёлланувчиларга тақдим этиш билан боғлиқ чоратадбирлар мажмуидир. Молиялаштириш турли воситалар ёрдамида: нақд пул маблағи бериш, пул маблағини ёлланувчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш, ёлланувчи томонидан кўрсатилган шахсга пул маблағини топшириш ва бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин. Аммо бу квалификация қилишга таъсир этмайди.
Ёлланувчини бошқача моддий таъминлаш деганда, ёлланувчини пул маблағидан ташқари турли ашё ва техник предмет­лар (масалан, телефон) билан таъминлаб туриш тушунилади. Ёл­ланувчини бошқача моддий таъминлаш турли жанговар қуроллар, авто­техника ёки бошқа ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш тарзида ҳам амалга оширилиши мумкин. Моддий таъминлаш тўғридан-тўғри (масалан, автомобилни такдим этиш), шунингдек, билвосита (масалан, ёлланган шахсларга маълум бўлган жойга керакли барча нарсани ғамлаб қўйиш орқали) амалга оширилиши мумкин. Моддий таъминот қандай усулда амалга оширилганлиги қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди.
16.  Ёлланма шахсдан ҳарбий ҳаракат ёки қуролли тўқнашувда фойдаланиш деганда, ҳарбий ҳаракатлар ёки ҳарбий тўқнашувлар пайтида жанговар ҳаракатлар бораётган ҳудудда ҳам, ундан ташқарида ҳам ёлланувчи шахснинг индивидуал жис­моний ва интелектуал имкониятлардан ҳарбий операцияларда ёхуд жанговар хусусиятга эга ҳаракатларда фойдаланиш тушуни­лади.
17. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу қилмиш аслида фаолият ҳисобланади. Бу бир ёки бир неча субъектлар томонидан амалга оширилувчи ўзаро боғлиқ қилмишлар мажмуини ўз ичига олишини билдиради. Масалан, ёлланувчини молиялаштириш учун моддий маблағ топиш билан бир киши, уни жамлаш билан бошқа киши, маблағни етказиб бериш билан учинчи киши шуғулланиши мумкин. Бироқ айбдор томонидан бирон-бир фаолиятнинг қайси муайян жиҳати (ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки бошқача моддий таъминлаш) амалга оширилганидан қатъи назар, унинг қилмиши тегишлича, ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки бошқача моддий таъминлаш ёхуд шарҳланаётган модда маъно­сида фойдаланиш сифатида квалификация қилиниши керак. Ле­кин сўнгги ҳолатда ушбу фаолиятнинг қолган жиҳатлари унинг қасди билан қамраб олиниши лозим (келтирилган мисолда ёлла­нувчиларни молиялаштириш учун маблағ излаб топувчи шахс пул маблағлари жамланиб, ёлланувчиларга берилишини англаши ва шуни хоҳлаши даркор).
18. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасддан со­дир этилади.
Шарҳланаётган жиноятни содир этиш мотиви турлича: моддий рағбатлантириш олиш, ўзини синаб кўриш, фойда олишга қизиқиш ва бошқалар бўлиши мумкин. Жиноят содир этиш мотиви қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди, аммо жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим.
19. Шарҳланаётан модданинг 2-қисмидаги жиноят субъ­екти шундай ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган ёки бундай ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлмаган давлат мансабдор шахслари ҳисобланади. Шунингдек, оддий шахслар, давлат топшириғи билан фаолият юритаётган нодавлат муассасалар ва ташкилотлар вакиллари (масалан, террористик ташкилот талаби, топшириғи билан ёлланма шахсни ёлловчи) ёки алоҳида шахслар жиноят субъекти бўлади.
154[58] - м о д д а. Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига,

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling