Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Субъектив томондан
- Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи турлари шарҳланаётган жиноятларни
- Бошқа шахслар ҳаёти учун хавфли усулда жиноятни содир этиш
Тўғридан-тўғри устунлик бериш деганда, имтиёзларнинг бевосита берилиши, билвосита устунлик бериш деганда эса, унинг ниқобланган ҳолда (масалан, бир миллий гуруҳ вакиллари ютиб чиқиши мумкин бўлган танлов ўтказиш) тақдим этилиши тушунилади. Муайян жамоат ташкилотлари аъзоларига қўшимча имтиёз берилиши, қуйидаги шартларга риоя этилганда, бевосита ёки билвосита устунлик бериш деб қаралмайди:
t ташкилотга ирқи, миллати, диний эътиқодидан қатъи назар, ҳар қандай шахс кириши мумкин; t устунлик фақат ташкилот доирасида ва фақат унинг ҳисобига берилади. 9. Жиноят ЖК 156-моддасининг 1-қисми диспозициясида белгиланган ҳаракатлардан биронтаси содир этилиши биланоқ тугалланган ҳисобланади. Объектив томондан белгиланган ҳаракатларни содир этиш натижасида жиноий оқибат келиб чиқиши талаб қилинмайди, бироқ у жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим. 10. Субъектив томондан миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш қасддан содир этилади. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жиноятини содир этувчи шахс ўзининг қилмиши ижтимоий хавфлилигини билади ва уни содир этишни хоҳлайди. Миллий, ирқий ёки диний адоват ёхуд ихтилофлар қўзғатиш мақсади жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади. Жиноят содир этиш мотиви турлича: ўч олиш, рашк, ҳасад, фойда олиш ва бошқалар бўлиши мумкин. Мотивлар жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди, аммо жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим. 11. 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс жиноят субъекти ҳисобланади. Ҳуқуқларни чеклаш ёки афзалликлар белгилаш субъекти мансабдор шахс бўлса, унинг ҳаракатлари ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик (ЖК 205-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлик (ЖК 206-моддаси) жиноятлари аломатлари билан содир этилганида ЖК 156-моддаси 2-қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилиниши лозим. 12, Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жиноятининг бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда, баданга оғир шикаст етказган ҳолда, фуқароларнинг доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда, масъул мансабдор шахслар томонидан мансаб мавқеини суистеъмол қилган холда содир этилгани ҳолатларида жиноий жавобгарликка тортиш учун олдин маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишлиги талаб этилмайди. 13. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи турлари шарҳланаётган жиноятларни: а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда; б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда; в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда; г) масъул мансабдор шахс томонидан; д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этишда ифодаланади. 14. Бошқа шахслар ҳаёти учун хавфли усулда жиноятни содир этиш деганда, миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш натижасида азият чекаётган гуруҳ вакилларидан ташқари, бошқа шахслар ҳаётига ҳам реал хавф туғдириш тушунилади. Агар миллат, ирқ ёки дин вакиллари бўлган шахсларнинг ҳам, бошқа шахсларнинг ҳам ўлими келиб чиқса, ушбу модда диспозицияси билан қамраб олинмайди ва жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. 15. (Баданга оғир шикаст етказиш тушунчаси тўғрисида ЖК 104-моддаси шарҳига қаранг). Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жинояти натижасида битта шахсга оғир тан жароҳати етказилган тақдирда ҳам жиноят ЖК 156-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилиниши лозим. Жабрланувчи шахснинг қайси миллат, ирқ ёки динга мансублиги муҳим эмас, бунда фақат оғир тан жароҳати етказишга миллий, диний ёки ирқий адоват қўзғатиш сабаб бўлганлиги муҳим ҳисобланади. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишда айбдор бўлган шахс жабрланувчига оғир тан жароҳати етказиш ЖК 156-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан қамраб олинган ва уни ЖК 104-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди. Агар жабрланувчига етказилган тан жароҳати енгил ёки ўртача оғир бўлса, жиноятлар мажмуи тариқасида, тегишлича ЖК 156-моддасининг 1-қисми ва 105-моддаси ёки 109-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим. Агар миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғаш мотиви асосида оғир тан жароҳати етказиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган бўлса, қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 111-моддаси 2-қисми ва ЖК 156-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиниши керак. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling