Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- IX боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
16Фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчириш деганда, муайян миллат, ирқ ёки дин вакилларига жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиб уларни доимий яшаб турган жойларини хоҳишларига зид равишда тарк этишга мажбур қилишни тушуниш лозим. Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб кўчириш уларнинг мол-мулкини қонунга зид равишда йўқ қилиш, тан жароҳати етказиш ёки шу билан таҳдид қилиш, уларнинг доимий
яшаш жойларидан зўрлик ишлатиб кўчириш тарзида амалга оширилиши мумкин. 17. (Масъул мансабдор шахс тушунчаси тўғрисида ЖК VIII бўлими шарҳида танишишингиз мумкин). Агар ирқий, миллий ёки диний адоват қўзғатиш масъул мансабдор шахс томонидан ўзининг хизмат ваколатларидан келиб чиқувчи ва эгаллаган мансабига кўра берилган ваколатлардан фойдаланиб содир этилган бўлсагина, жиноят масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган деб ҳисобланади. Айбдорнинг ҳаракатлари унинг мансаб ваколатлари билан боғлиқ бўлмаса, масалан, ўз обрўйи, таниш-билишларидан фойдаланиши ирқий, миллий ёки диний адоватни қўзғатиш деб топилмайди. 18. (ЖК 156-модда 2-қисм “д” бандида назарда тутилган квалификация қилиш белгилари ҳақида ЖК 29-моддаси шарҳида батафсилроқ танишингиз мумкин). Шарҳланаётган моддада бир гуруҳ шахслар деганда, оддий иштирокчилик, яъни олдиндан тил бириктирмаган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этиш назарда тутилган. Агар миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш бир гуруҳ шахслар олдиндан тил бириктирган ҳолда жиноят содир этилган бўлса, бунда жиноятни содир этиш мақсади ирқий, миллий, диний адоват қўзғатиш эканликни аниқлаш даркор. Агар бундай мақсад бўлмаса, қилмишни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирмаган ҳолда миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жиноятини содир этиш деб квалификация қилиш керак. IX боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР 157 - м о д д а. Давлатга хоинлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда ёрдам кўрсатиш йўли билан давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, мудофаа салоҳияти, иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Чет эл давлат ёки ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республиксига қарши қаратилган давлатга зарар етказувчи фаолиятни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш учун жалб қилинган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ўзининг бундай ҳамкорлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда арз қилса, унинг фаолияти эса республика манфаатларига зарар етказмаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади. Башарти, Ўзбекистон Республиксининг фуқароси, ўз қилмиши тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилиб, жиноятни очишга фаол ёрдам берган ва бунинг натижасида давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади. 1. Давлатга хоинлик қилиш Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган энг оғир жиноятлардан бири ҳисобланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling