Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват ёки нифоқ келтириб чиқариш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- объектив томонини
- Ҳуқуқларни чеклаш
3Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват ёки нифоқ келтириб чиқариш деганда, турли миллатлар, уруғлар, ирқлар ёки конфессияларга мансуб шахслар ўртасида низо келтириб чиқаришга қаратилган фаолият олиб бориш тушунилади.
4. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бундай қилмишлар содир этилиши тинчлик ва жамият барқарорлигини бузади, жиноятчиликнинг ўсишини келтириб чиқаради ва давлат тараққиётига жиддий хавф туғдиради. 5. Шарҳланаётган жиноят объекти тинчлик ва халқлар, миллатлар, давлатларнинг миллий, ирқий ёки диний тенглигини таъминлаш бўйича ижтимоий муносабатлар кўринишидаги тинч-тотув яшаши хавфсизлиги ҳисобланади. Жиноятнинг факультатив объекти шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, турли мулк шакллари, жамоат тартиби ва бошқалар ҳисобланади. 6. Қуйидаги ҳаракатларнинг содир этилиши шарҳланаётган жиноятнинг объектив томонини ташкил қилади: t фуқароларнинг миллий, ирқий ёки диний адоватини шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган материалларни тарқатиш мақсадида таёрлаш, сақлаш ёки шундай материалларни тарқатиш ҳаракатлари; t фуқароларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқодини ҳақоратлайдиган ёки камситадиган турли хил ҳаракатлар ёки шундай манбаъларни таёрлаш; t миллий, ирқий, этник ёхуд диний мансублигига қараб фуқаролар ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклашга қаратилган ҳаракатлар; t миллий, ирқий, этник мансублигига ёки динга муносабатига қараб фуқароларнинг бевосита ёки билвосита устунликларини белгилаш. 7. Фуқароларнинг миллий шаъни ва қадр-қимматини камситиш, диний ёки даҳрийлик эътиқодига боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш орқали миллий, диний, ирқий зиддиятларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлар турли ғоя ва қарашларни тарғиб қилишда ифодаланади. Бу ғоя ва қарашлар маълум бир миллат, ирқ ёки диний эътиқодга бўлган ишонч ва ҳурматни топтайди ҳамда ушбу миллат ёки ирқнинг ҳаёт тарзи, маданияти, анъаналари, диний одатларига нисбатан ғараз ёки нафратни келтириб чиқаради. Мазкур ғоя ва қарашлар оғзаки, ёзма ёки кўргазмали намойиш шаклида тарғибот ва ташвиқот орқали ёйилиши, агрессив ҳужум, жисмоний жазолаш ёки шу билан таҳдид қилиш, мулкни нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, ҳуқуқ, имтиёз ва устунликларни чеклаш ёки бекор қилишда ифодаланади. Зиддиятлар, ихтилофларни қўзғатиш усуллари квалификация қилишга таъсир этмайди. Шу билан бирга ушбу ғоя ва қарашлар умумий характерга эга бўлиб, аниқ бир шахсга қаратилмайди. У ёки бу миллат ёхуд ирққа тақаштирилаётган ўзига хосликлар, хусусиятлар ҳақиқатга мос келиш-келмаслиги квалификация қилишда аҳамиятсиз. Бундай қилмишларнинг асосий мазмуни турли миллат, ирқ, диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ишончсизлик туғдириш, ғаразли, ҳақоратомуз ёки бўҳтон фикрлар асосида жиддий душманликка айланувчи бегоналашув, шубҳа ва гумонлар уруғини сочишдан иборат. 8. Ҳуқуқларни чеклаш деганда, давлат органларининг, шунингдек, мулкчилик шакли турлича бўлган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан фуқаролар ҳуқуқларни рўёбга чиқаришдан бош тортиш тушунилади. Агар шахснинг ҳуқуқлари тўғридан-тўғри унинг миллати, ирқи ёки диний мансублигини эътиборга олиб рўёбга чиқарилмаса, бу ҳуқуқни бевосита чеклаш деб топилади. Агар ҳуқуқни рўёбга чиқармасликнинг бевосита сабаблари (миллий, ирқий, диний мансублигига кўра) иккинчи даражали бошқа сабаблар билан ниқобланса, бу ҳуқуқни билвосита чеклаш деб топилади. Масалан, ишга қабул қилиш ирқий мансублик сабабли рад қилинса, бевосита ҳуқуқни чеклаш ҳисобланади. Агар шахс моддий ёрдам сўраб мурожаат қилса-ю, лекин унга ёрдам кўрсатиш аслида миллий, ирқий ёки диний мансублик сабаб бўлиб, аммо рад этишда бошқа нарса (масалан, пул маблағлари йўқлиги) сабаб қилиб кўрсатилса, бу ҳуқуқни билвосита чеклаш ҳисобланади. Ҳуқуқни чеклаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи ҳар қандай шахснинг ижтимоий ва жамиятдаги тутган ўрнидан қатъи назар, унга тегишли ҳар қандай ҳуқуқни чеклашга тааллуқли бўлиши мумкин. Объектив асосларга (масалан, маблағлар етишмаслигига) кўра ҳамда илтимосномани қондиришни рад этиш миллий, ирқий ёки диний мансубликдан қатъи назар, кишилар ҳис-туйғусига таъсир кўрсатса, бу ҳуқуқни чеклаш ҳисобланмайди. Муайян ирқ, миллат ёки диний гуруҳга кирувчи шахсларга қўшимча ҳуқуқ ва имтиёзлар бериш объектив асослардан қатъи назар, устунлик бериш деб топилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling