Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet49/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бошқа оғир оқибатлар тушунчаси жуда кўп кишилар соғлиғига зиён етказиш, катта миқдорда мулкни нобуд қилиш ёки бузиш, халқаро муносабатларни тўхтатиб қўйиш ёки барбод қилиш, ҳаётий таъминот объектларини йўқотишни ўз ичига олади.
21. Субъектив томондан терроризм қасддан содир қилинади. Айбдор ўзи содир этган қилмиш халқаро муносабатларни беқарорлаштиришини, давлатлар ва халқаро ташкилотларни муайян ҳаракатларни амалга оширишга мажбур қилишини билади ва шуни хоҳлайди. Модда диспозициясида кўрсатилган мақсад субъектив томоннинг мажбурий элементи бўлиб, бу халқаро муносабатларнинг мураккаблашуви, ҳудудий яхлитлик ва суверени­тетнинг бузилиши, давлат хавфсизлигига путур етказилиши, урушни, қуролли тўқнашувни келтириб чиқариш, ижтимоий-сиё­сий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолига даҳшат солиш ҳисобла­нади. Агар бу мақсадлар бўлмаса, қилмишни терроризм деб ква­лификация қилиш мумкин эмас.
Шарҳланаётган жиноятни содир этиш мотивлари турлича: қасос олиш, ғараз, юритилаётган сиёсат ғоясини қабул қилмаслик ва бошқалар бўлиши мумкин. Лекин улар жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди. Жиноятни содир этиш мотивлари муайян ишга нисбатан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим.
22. Терроризм субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Бу шахсларнинг фуқаролиги аҳамиятга эга эмас. Агар террористик ҳаракатларни содир этишда 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар иштирок этган бўлса, улар муайян жиноятни содир этганлик – одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки бошқалар учун жавобгарликка тортилиши лозим.
23. Терроризмнинг олдини олишда ЖК 155-моддаси 4-қисмида белгиланган рағбатлантирувчи норма муҳим роль ўйнайди. ЖК 155-моддаси мазкур қисмига мувофиқ, терроризмни тайёр­лашда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақ­тида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти, бу шахс­нинг ҳаракатларида бошқа жиноят таркиби бўлмаса, жиноий жа­вобгарликдан озод этилади.
Субъект жиноий жавобгарликдан қуйидаги ҳолларда озод этилиши мумкин:
t у фақат террористик актнинг тайёрланишида иштирок эт­ган ва ўз вақтида, яъни жиноятнинг объектив томони бошлан­гунга қадар ҳокимият органларига террористик акт тўғрисида маълумот берган, бу эса, ўз навбатида, оғир оқибатлар келиб чиқишининг ва террористлар мақсади амалга оширилишининг олдини олган бўлса;
t оғир оқибатлар келиб чиқиши ва террористлар мақсади­нинг амалга ошишининг олдини бошқа усулда олган бўлса, яъни террористик актнинг олди олинишига олиб келган ҳар қандай ҳаракатни амалга оширган – тайёрланаётган террористик актга ни­шон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки корхона маъмуриятига шахсан ўзи келган, давлат органларини аноним равишда огоҳлантирган бўлса, шунингдек, кўпчилик учун хавфли ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича бошқа фаол ҳаракатлар қилган бўлса, бошқа фуқароларни зарарли ва оғир оқибатлар келиб чиқишини чеклаш ва зарарлантиришга жалб этган бўлса ва ҳоказо;
t шахснинг ҳаракатларида бошқа жиноят таркиби (маса­лан, қурол ёки портловчи моддалар сотиб олиш, сақлаш, бундай воситаларни ўғирлаш ёки уларни тайёрлаш ва ҳоказо) мавжуд бўлмаса.
 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling