Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зарар етказилмаганлиги
- ЖК 157-моддаси 3-қисмида бошқа рағбатлантирувчи норма мустаҳкамланган
- Жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бериш
- ЖК 158-моддаси 1-қисмида
Ихтиёрий хабар қилиш деганда, айбдорнинг ўз ихтиёрига кўра ва ҳеч кимнинг мажбурлашисиз хабар қилиши тушунилади. Бу ҳолда айбдор ўзининг чет эл давлати ёки ташкилоти билан ҳамкорлигини давом эттиришнинг реаллигини ва ҳеч қандай салбий оқибатларга олиб келмаслигини англаб етади. Агарда айбдор ўзининг ҳамкорлиги тўғрисида ушлаб олиш жараёнида ёки бошқа турдаги ташқи таъсир натижасида (масалан, Миллий хавфсизлик хизмати тергови натижасида) хабар берса, бу ихтиёрий хабар бериш деб ҳисобланмайди.
Хабар беришнинг ихтиёрийлиги айбни бўйнига олиш тўғрисида бориб арз қилишни назарда тутмайди, лекин буни истисно ҳам қилмайди. Бу ҳолатда жиноятнинг содир қилиниши тўғрисида ҳокимият органларига хабар беришнинг ўзи (шу жумладан бевосита алоқа қилиш) етарлидир. Бунда ҳокимият органи деганда, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, балки барча ҳокимият органлари тушунилади. Зарар етказилмаганлиги ЖК 157-моддаси 2-қисмида назарда тутилган рағбатлантирувчи норманинг мажбурий шарти ҳисобланади. Зарар етказилмаганлиги деганда, айбдорнинг ўз ҳамкорлиги тўғрисида ўз вақтида ҳабар бериши, яъни бу ишни ҳокимият органлари Ўзбекистон манфаатларига зарар етказилишининг олдини олиши учун етарли муддатга эга бўладиган тарзда амалга оширилиши керак. Объектив равишда бундай хабар айбдорнинг жиноятни оғир оқибатлари келиб чиқишининг олдини олишга онгли равишда ёрдам беришини англатади. 13. ЖК 157-моддаси 3-қисмида бошқа рағбатлантирувчи норма мустаҳкамланган бўлиб, бу нормалар орқали айбдор қуйидаги шартларга риоя қилса, давлатга хоинлик қилиниши натижасида келиб чиқадиган оғир оқибатлар даражаси пасайиб, оқибатда айбдор жазодан озод қилиниши мумкин: ¨ содир қилинган жиноят тўғрисида ихтиёрий хабар бериш; ¨ жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бериш; ¨ бунинг натижасида давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олдини олиш. (Ихтиёрийлик тушунчаси тўғрисида бундан олдинги банга қаранг.) Жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бериш деганда, айбдорнинг қилмиш содир қилиниши тўғрисида унга маълум бўлган шарт-шароитлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ихтиёрий ва ўз вақтида хабар бериши, Ўзбекистон Республикасига қарши айбдорга маълум бўлган бошқа шахслар (иштирокчилар, ташкилотчилар ва ҳоказолар) томонидан жиноят содир қилинишининг олдини олишда, учрашув ўтказиладиган ва конспиратив квартираларни аниқлашда ва бошқаларда кўмаклашиши тушунилади. Ушбу рағбатлантирувчи норманинг зарурий шарти оқибат, яъни давлат учун оғир оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳисобланади. Оғир оқибат сифатида давлатнинг ҳаёти учун муҳим манфаатларига жиддий зарар етказилиш тушунилади. Хусусан, экологик фалокат, чет эл разведкасининг тармоқланган агентурасининг мавжуд бўлиши, коммуникация тизимларининг бузилиши, қуролли тўқнашувнинг келиб чиқиши, одамларнинг оммавий қирилиши ва бошқалар оғир оқибат деб топилади. Таъкидлаш жоизки, ЖК 157-моддаси 3-қисмининг ўзига хос томони шундаки, унга кўра чет эл давлати билан ҳамкорлик қилган айбдор шахс, ЖК 157-моддаси 3-қисмида назарда тутилган шартларга риоя қилганда жиноий жавобгарликка тортилади, унга суд томонидан жазо тайинланади, лекин у жазони ўташдан озод қилинади. 158 - м о д д а. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаётига тажовуз қилиш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзбекситон Республикаси Президенти баданига қасддан шикаст етказиш - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш - уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Республика ҳаётида алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки у нафақат шахс, балки биринчи ўринда давлат бошлиғидир (Конституциянинг 89-моддаси). Президент Ўзбекистон Республикаси ижроия ҳокимиятининг бошлиғи, Олий Бош қўмондони, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва қонунларга риоя этилишининг кафилидир. Президентга тажовуз қилиш Ўзбекистоннинг давлат тизимига, жамият ҳаётининг барқарорлигига, давлатнинг суверенитети ва хавфсизлигига муҳим зарар етказиши мумкин. Конституциянинг 91-моддасида белгиланганидек, “...Президентнинг шахси дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза этилади”. Президентга тажовуз қилиш қандай шаклда амалга оширилмасин, бунинг учун жиноий жавобгарликнинг ўрнатилиши конституциявий қоидаларга риоя қилинишининг ҳуқуқий кафолатидир. 2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти Ўзбекистон Республикаси суверенитети, хавфсизлиги, давлат тизими, давлат ҳокимияти органларининг нормал фаолият кўрсатиши, Президентнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, эркин ҳисобланади. 3. Содир қилинган тақдирда жавобгарлиги ЖК 158-моддаси 1-қисмида белгиланган ушбу қилмиш объектив томондан Президент ҳаётига тажовуз қилишдан иборатдир. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling