Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
- м о д д а. Ўзбекистон Республикасининг
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
159 - м о д д а. Ўзбекистон Республикасининг
конституциявий тузумига тажовуз қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш- энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда тутилмаган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаштирилишга қаратилган зўравонлик ҳаракатлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Конституциясида назарда тутилмаган тартибда тузилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини бажармаслик - энг кам ойлик иш ҳақининг иккии юз бараваридан олти юз бараваригача жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган бўлса - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Фитна тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар берган шахс, башарти, кўрилган чоралар натижасида фитнанинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади. 1. Ўзбекистон Республикаси Контитуциясига мувофиқ, Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг ягона манбаи халқ ҳисобланиб, у ўз ваколатларини ўзи ёки вакиллари томонидан сайланган давлат органлари тизими орқали амалга оширади. Давлат ҳокимияти органлари ташкил топиши ва фаолият кўрсатишининг бирламчи асослари халқ иродасини ифода этувчи Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонунида белгиланган. Конституция давлат ҳокимияти органларини ташкил этиш тартибини, фаолият кўрсатишининг тўхтатилиши ва тугатилиши тартибини белгилайди. Шунинг учун мазкур тартибга, давлат органларининг мавжуд тизимига ёки улардан бирига тажовуз халқ иродасига тажовуз ҳисобланиб, ўз-ўзидан оғир жиноят сифатида эътироф этилади. Бундан ташқари, конституциявий тузумни ғайриқонуний ўзгартириш жиноятчиликнинг ўсишига, ижтимоий-сиёсий вазиятнинг оғирлашувига, охир оқибатда жамиятнинг ва унинг ҳар бир алоҳида аъзоси ҳолатининг ёмонлашувига олиб келади. Конституциявий тузумни ғайриқонуний ўзгартиришнинг ижтимоий хавфлилиги ва мазкур турдаги фаолиятни юритишга “қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлиши”[62]дан қўрқитиш орқали чек қўйиш шундан келиб чиқади. Мазкур қоидани амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолати сифатида Жиноят кодексининг 159-моддаси юзага келади. 2. Жиноятнинг бевосита объекти Ўзбекистон Республикасида мустаҳкамланган конституциявий тузум, давлат ҳокимияти ва унинг органлари фаолиятининг Конституцияда белгиланган тартиби, Ўзбекистон ҳудудининг бўлинмаслиги ва дахлсизлиги ҳисобланади. Факультатив объект эса фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, мулкнинг турли шакллари, бошқарув тартибидир. Шарҳланаётган модда доирасида конституциявий тузум деганда, ижтимоий-сиёсий муносабатлар мажмуи тушунилиб, улар давлатнинг Конституцияда ва уни ижро қилиш жараёнида қабул қилинган қонунларда белгиланган ички ташкилий элементларининг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсирининг энг мустаҳкам воситаларини ифодалайди. Ўзбекистоннинг конституциявий тузуми қуйидагилар билан тавсифланади: ¨ шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида эътироф этиш нуқтаи назаридан келиб чиққан шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатлар тизими[63]; ¨ давлат ҳокимияти органлари тизими, уларнинг тузилиши, ваколатлари, ташкил топиш тартиби; ¨ давлатнинг ҳудудий тузилиши. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling