Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Давлат ҳокимияти ва унинг органлари фаолиятининг конституциявий тартиби
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- очиқдан-очиқлиги
Давлат ҳокимияти ва унинг органлари фаолиятининг конституциявий тартиби – бу Конституция билан мустаҳкамланган давлат ҳокимияти манбалари, тизими, унинг тузилиши ва амалга оширилиши шаклларидир.
Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи Ўзбекистон ҳалқидир. Давлат ҳокимиятининг тузилиши Конституциянинг 11-моддасида белгиланган ҳокимият бўлиниши принципига асосланиб амалга оширилади, мазкур модда уни амалга оширишнинг асосий шаклларини Олий Мажлис, Президент, Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа шу каби давлат органлари конструкцияси кўринишида ифодалайди (Ҳудудий дахлсизлик тушунчаси тўғрисида ЖК 157-моддаси шарҳига қаранг). 3. Жиноятнинг объектив томони уни амалга оширилишининг қуйидаги иккита шаклини ўз ичига олиб, мазкур қилмиш учун жавобгарлик модданинг 1-қисмида белгиланган: ¨ давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга; ҳокимиятни босиб олишга ёки қонуний равишда сайлаб қўйилган ёхуд тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга; Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш; ¨ бундай мазмундаги материалларни тарқатиш. 4. Даъват қилиш деганда, кишилар онги, иродаси ва хулқ-атворига таъсир қилишнинг мақсадга йўналтирилган шакли тушунилиб, бунда уларга бевосита мурожаат қилиш натижасида муайян турдаги фаолият билан шуғулланишга иштиёқ уйғотилади. Мазкур ҳолда субъект даъвати аниқ мақсадга фуқароларни бирлаштириш, уларнинг иродасини давлат ҳокимиятини босиб олиш ва сақлаб қолиш ёки контитуциявий тузумни ўзгартиришга қаратишга йўналтирилган бўлади. Субъект даъвати бунда умумий характерда бўлади, яъни бирор-бир муайян шахсга қаратилган бўлмайди ва уларда жиноятни содир қилишнинг аниқ вақти, жойи ва усули кўрсатилмайди. Улар аниқ жиноятга иғво билан далолат этишдан шу билан фарқ қилади. Даъватнинг конституциявий тузумга тажовуз қилиш шакли сифатидаги ўзига хос хусусияти унинг очиқдан-очиқлигидир. Даъватларнинг очиқдан-очиқлиги (оммавийлиги) деганда, уларнинг ошкоралиги, тушуниш осон бўлган хусусиятга эгалиги, кенг доирадаги шахсларга қаратилганлиги тушунилади. Даъватнинг оммавийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолатда барча ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳал қилинади. Содир қилинган ҳаракатнинг жойи, вақти, шароити даъватнинг омма томонидан қабул қилинганлигини тасдиқлаши шарт. Даъватни тарқатиш шакли турлича: оғзаки, ёзма, алоҳида ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан (масалан, имо-ишоралар ) ёки муайян фаолият билан шуғулланиш кўринишида (масалан, театр кўриниши, сурат) бўлиши мумкин. Даъват, шунингдек, турли ҳиссиётлар ҳусусиятида бўлиши, умуман мавжуд конституциявий тузумга ёки унинг алоҳида элементларига қарши қаратилган бўлиши мумкин. Бироқ кўрсатилган вазиятлар квалификацияга таъсир кўрсатмайди, аммо жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши лозим. 5. Шарҳланаётган модда мазмунидан келиб чиқиб, ҳокимиятни босиб олиш деганда, муайян шахс ёки бир гуруҳ шахслар томонидан давлат ҳокимиятининг бутунлигича ёки унинг бир қисмини (қонунчилик, ижроия ёки суд) амалга ошириш ваколатининг Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ўзгартирмаган ҳолда конституцияга хилоф равишда қўлга киритилиши тушунилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling