Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига шикаст етказиш


Download 1.53 Mb.
bet69/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига шикаст етказишга қаратилган ҳаракатлар давлат органлари фаолияти­нинг, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ёки иқтисо­диётнинг барқарорлигини бузиш мақсадида содир этилиб, улар­нинг натижасида кўпчилик одамларга зарар етказилади (ўлимга олиб келади ёки турли даражадаги соғлиққа шикаст етказишни келтириб чиқаради).
Мулкка шикаст етказиш – қўпорувчилик объектларига (бу­лар фақат республика учун катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлган моддий объектлар бўлиши мумкин, масалан, заводлар, плотина­лар, аэропортлар, вокзаллар) шундай зарар етказишки, бунинг оқибатида мулк қисман яроқсиз ҳолга келади, лекин уни иқтисодий жиҳатдан тиклаш мумкин бўлади.
Мулкни нобуд қилиш – қўпорувчилик объектларини қайта тиклаб бўлмайдиган даражада яроқсиз ҳолга келтириш бўлиб, уни ё яроқли ҳолга келтириб бўлмайди ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.
Қўпорувчиликни амалга ошириш усуллари турлича: порт­латиш, ўт қўйиш, ҳалокат ва авариялар, оммавий заҳарланишни уюштириш, эпидемия ва эпизоотияларни тарқатиш ва ҳоказо бўлиши мумкин. Жиноятни содир қилиш усули квалификацияга таъсир кўрсатмайди, лекин жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим.
4. Қўпорувчилик одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига шикаст етказиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилишга қаратилган ҳаракатлар (портлатиш, ўт қўйиш ва ҳоказо) содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят деб ҳисоб­ланади. Қўпорувчилар ҳаракатларининг оқибати одамларнинг ўлими ёки уларнинг соғлиғига шикаст етказилиши кўринишида келиб чиқиши мумкин. Лекин қўпорувчиликнинг тугалланган таркиби учун бундай оқибатларнинг келиб чиқиши шарт эмас. Келиб чиққан оқибат қилмишни квалификация қилишда эмас, балки айбнинг даражасини ва жазони белгилашда инобатга оли­нади.
5. Қўпорувчиликнинг субъектив томони тўғри қасд шакли­даги айбда ифодаланади: шахс ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаб етади, уларни содир қилишни ва қонунда кўрсатилган оқибатнинг келиб чиқишини истайди

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling