Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ҳуқуққа хилофлик (ғайриқонунийлик)


Download 1.53 Mb.
bet77/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳуқуққа хилофлик (ғайриқонунийлик) –эгалланаётган мулкка нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқи бўлмаган айбдор шахс томонидан ўзганинг мулки­нинг эгалланишидир.
Шахснинг мулкка нисбатан ҳуқуқи мавжуд бўлиб, уни белги­ланган қоидаларни бузган ҳолда эгалласа, талон-торож қилиш жинояти таркиби мавжуд бўлмайди. Ушбу ҳаракат бошқа жиноят таркибини, яъни ўзбошимчаликни (ЖК 229-моддаси) ташкил этиши мумкин.
17. Текин деганда, талон-торож қилинган мулк ўрнига му­айян қийматни бермасдан ўзганинг мулкини эгаллаш тушуни­лади. Агар шахс талон-торож қилиш вақтида талон-торож қилин­ган мулк ўрнига талон-торож қилинган мулк қийматини, нархини тўлиқ қоплаган бўлса, жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.
18. Ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг тугаллан­ган вақти талон-торож қилишнинг шаклига боғлиқ бўлади. Кўп ҳолларда талон-торож қилиш айбдор ўзганинг мулкини эгаллаган ва ушбу талон-торож қилинган мулкни ўзининг хоҳишича ҳақиқий тасарруф этиш (сотиш, алмаштириш, яшириш ва ҳоказо) имконияти пайдо бўлган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобла­нади. Шунинг учун, агар айбдор ўзганинг мол-мулкини қўлга ки­ритган бўлса-ю, бироқ ҳали уни ўз мулки сифатида тасарруф этиш имкониятига эга бўлмаса, қилмиш талон-торож қилишга суиқасд тариқасида квалификация қилиниши лозим (босқинчилик ва товламачилик ҳоллари бундан мустасно). Шунингдек, қасд бир бутун мулкни талон-торож қилишга қаратилган бўлиб, унинг му­айян бир қисми талон-торож қилинган ҳолларда ҳам жиноят ту­галланган ҳисобланмайди[68].
19. Талон-торож қилиш субъектив томондан тўғри қасд би­лан содир этилади. Мотиви – ғаразгўйлик.
Ғаразгўйлик талон-торож қилишнинг зарурий белгиси ҳисоб­ланади. Ғаразгўйлик – бу ўзи учун ёки бошқа шахслар учун мод­дий манфаат ундириш.
20. Талон-торож қилишнинг субъекти муомалага лаёқатли ҳамда қонунда кўрсатилган ёшга тўлган ҳар қандай шахс ҳисоб­ланади (ЖК 17-моддаси шарҳига қаранг).
Шуни назарда тутиш лозимки, шахсни ўзганинг мулкини та­лон-торож қилишда айбдор деб топиш учун, ушбу мулкни айбдор ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига ўтганлиги ҳақида гу­воҳлик берувчи муайян далилларни аниқлаш лозим бўлади. Шу­нинг учун моддий қимматликлар камомади фактининг ўзи, агар унинг сабаблари тергов ва суд томонидан аниқланмаган бўлса, шахсни талон-торож қилишда айблашга асос бўла олмайди[69].
164-модда. Босқинчилик
Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Босқинчилик:
а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Босқинчилик:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда;
г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Босқинчилик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.
1. Босқинчилик ўзганинг мол-мулкига қарши қаратилган энг хавф­ли жиноятлардан бири бўлиб, уни содир этганлик учун жа­вобгарлик ЖК 164-моддасида назарда тутилган. Босқинчилик­нинг ўта ижтимоий хавфлилиги, аввало, шу билан боғлиқки, бу жиноят содир этилганида жабрланувчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғига ҳам зиён етказилади ёхуд бундай зиён етказилиши учун реал хавф вужудга келади ва ўзганинг мол-мулки эгаллаб оли­нади.
2. Босқинчиликнинг объекти ўзганинг мол-мулки, фуқаролар­нинг ҳаёти ва соғлиғидир.
3.  Босқинчилик – ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида шу мулкнинг эгалланишига қаршилик кўрсатган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган ҳужум. Шунга кўра, босқинчиликнинг моҳияти, айбдорнинг ўзганинг мол-мулкини жабрланувчига зўрлик ишлатиб эгаллашида ифода­ланади. Бу билан мазкур жиноятнинг мулкчилик муносабатларига ва шахсга бўлган тажовузи белгиланади. Босқинчилик жинояти таркиби доирасида, айтиб ўтилган объектларнинг ҳар бири зарур объектлар тоифасига киритилган. Ушбу жиноятнинг мул­кка қарши жиноятлар қаторидан ўрин олганлиги ўрин олганлиги, унинг таркибида ўзганинг мол-мулкини эгаллашга йўналтирилган ҳаракат асосий аҳамият касб этишидан далолат беради. Босқинчиликда ўзга шахсга тажовуз қилиш ўзганинг мол-мулкини эгаллаш воситаси сифатида ифодаланади.
4.  Объектив томондан босқинчилик ўзганинг мол-мулкини та­лон-торож қилиш мақсадида шу мулкнинг эгалланишига қаршилик кўрсатган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган жисмоний зўрлик ишлатиш ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб ҳужум қилишда ифодаланади.
5. ЖК 164-моддаси диспозициясида босқинчилик объектив то­монининг қуйидаги белгилари ажралиб туради:
а) ҳужум қилиш;
б) ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш, ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш.
6. Ҳужум қилиш – жабрланувчига зўрлик ишлатиш ёки дарҳол зўрлик ишлатиш учун реал хавф туғдириш орқали жиноий натижага эришишга қаратилган ҳаракат. Ҳужум қилишни зўрлик ишлатишсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Объек­тив томонининг белгиси бўлмиш ҳужум қилиш зўрлик ишлатиш ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитишсиз босқинчилик ўзининг жи­ноят-ҳуқуқий аҳамиятини йўқотади. Айбдорнинг агрессив ҳара­катлари билан боғланмаган ҳужум қилиш ўзининг ҳар қандай мазмунини йўқотади, чунки бунда ҳужум ўзганинг мол-мулкини эгаллаш, жабрланувчининг қаршилик кўрсатишига бўлган ирода­сига таъсир кўрсатиш воситаси сифатида қаралмайди.
7. Босқинчиликда ҳужум жабрланувчининг шахсан ўзига, қариндошларига, шунингдек, талон-торож қилишга қаршилик кўрсатаётган бошқа учинчи шахсларга қаратилган бўлиши мум­кин. Ҳужум қилиш нафақат ошкора зўрлик ишлатишда, балки орқадан зарба бе­риш, пистирмадан отиш, жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган кучли таъсир қилувчи, заҳар­ловчи ва руҳан карахт қилувчи воситаларни қўллаш билан хушсиз ҳолатга келтириш ҳамдир.
8. Қонун зўрлик ишлатишни босқинчиликнинг белгиси сифа­тида уни умумий ҳолда “ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли” деб белги­лайди. Бироқ жабрланувчининг унга зўрлик ишлатиши натижа­сида ўлими келиб чиқса, босқинчилик жиноятининг таркибига кирмайди, шунинг учун ҳам бу белги фақатгина қасддан баданга шикаст етказишнигина қамраб олади. Босқинчилик жараёнида баданга оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик ЖК 164-моддаси 3-қисмида назарда тутилган. Шунингдек, содир этилган жиноят ЖК 164-моддасининг 1-қисми, жабрланувчи соғлиғига ўртача оғир шикаст етка­зиш (ЖК 105-моддаси) ёки енгил шикаст етказиш (ЖК 109-мод­даси 2-қисми) оқибатларини ҳам қамраб олади.
9. Ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда, унинг ишлатилиши жабрланувчининг ҳаёти учун аниқ бўлган хавфни вужудга келтирувчи ҳолат тушунилади.
Соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчига соғлиғининг бузилишига сабаб бўлган тан жа­роҳати етказиш ёки шундай тан жароҳатини етказиш хавфини туғдирувчи ҳолатлар (чаккага, қуёш ўрилмасига уриш ва бошқа­лар) тушунилади[70]. Бундай зўрлик, масалан, одамни бўғиш, унинг бошини узоқ вақт давомида сувда ушлаб туриш, бошига полиэти­лен пакет кийгизиш ёки бошқа зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириш бошига полиэти­лен пакет кийгизиш бўлиши мумкин.
10. Жабрланувчининг хаёти ёки соғлиғига хавф туғдирувчи кучли таъсир қилувчи, заҳарли, ухлатадиган (масалан, кучли спиртли ичимликлар билан бирга клофелинни қўшиб бериш) ва бошқа карахт қилади­ган воситаларни бериш орқали уни хушсиз аҳволга келтириб мулкини талон-торож қилиш ҳам босқинчилик деб хисобланиши лозим.
11. Босқинчиликда зўрлик ҳам жисмоний, ҳам руҳий бўлиши мумкин.
Босқинчиликда руҳий зўрлик ишлатиш деганда, жабрланув­чининг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган зўравонликни жиноят содир қилинаётган вақтнинг ўзида бевосита ва дарҳол ишлатиш билан таҳдид солишни тушуниш лозим. Одатда, жабр­ланувчи мулкнинг қонуний эгаси бўлади. Баъзи ҳолларда жабр­ланувчи сифатида мулкка нисбатан бегона бўлган, аммо мулк эга­сининг қариндошлари, яқинлари қатнашишлари мумкин. Маса­лан, бундай ҳолатда жиноятчи қиз болани, агар унинг дугонаси ўзининг тилла тақинчоқларини ечиб бермаса, зарар етказиши би­лан қўрқитиши мумкин. Шунингдек, мулкнинг талон-торож қи­линишига қандайдир даражада тўсқинлик қилаётган шахс ҳам жабрланувчи ҳисобланиши мумкин. Бундай ҳолатга ўғрининг квартирага мулкни талон-торож қилиш мақсадида ки­риши, квартира эгаси эса чиқиб кетган бўлиб, уйда меҳмонлар бўлса, улар мулкни талон-торож қилишга қаршилик кўрсатиш­и мисол бўлади.
12. Босқинчилик ҳужуми чоғидаги таҳдид:
¨ амалда, яъни жисмоний зўрлик дарҳол қўлланилиши мумкин­лиги хавфини ўз ичига олган бўлиши;
¨ мавжуд, яъни келгусида эмас, айнан ҳужум пайтида бўлиши лозим.
13. Босқинчилик амалга оширилаётган пайтда таҳдид муайян ва номуайян бўлиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling